Париж апелляция суди Мбаппенинг даъвосини рад этди
Париж апелляция суди Килиан Мбаппенинг «ПСЖ» ҳисобларидан 55 миллион еврони музлатиб қўйишга оид илтимосини яна бир бор рад этди. Ушбу маблағ Мбаппе томонидан иш ҳақи ва бонуслар бўйича қарз сифатида кўрсатилган эди.
Суд қарорига кўра, футболчи суд харажатларини қоплаш ва «ПСЖ»га жараён суистеъмоли учун 3000 евро тўлаш мажбуриятини олди. Мазкур маблағлар апрел ойида музлатилган бўлса-да, май ойида суд бу чоранинг асоссиз эканини эълон қилган эди.
Энди эса футболчининг апелляцияси ҳам рад этилди. Читать дальше...