World News in Uzbek

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

Читайте на 123ru.net