World News in Uzbek

Декабрда Тошкентдаги уй-жой ижара нархлари қандай бўлди?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2023 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилишди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ўртача ва тўлиқ таъмирланган уй-жой ижара нархларида тушиш кузатилди. Лекин, 4 хонали хонадонлар ижара нархларида кўтарилиш қайд этилган.

2023 йилнинг сўнгги ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ноябрь ойига нисбатан ўртача 0,3% га пасайди.

Ушбу гуруҳда 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ноябрь ойига нисбатан ўртача 0,2%га пасайиб, $400ни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархлари ($443) 1%га, 3 хонали уйларнинг ижара нархлари ($515) 0,7%га арзонлаган.

Бироқ, 4 хонали уйларнинг ўртача ижара нархлари ($594) эса 0,7% га ошган.

Тўлиқ таъмирланган гуруҳдаги уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида 0,4%га тушиш кузатилди.

Хусусан, шаҳар бўйича 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари ($476) 2%га арзонлаган бўлса, 2 хонали ($653) ва 3 хонали ($782) уйлар учун ушбу кўрсаткич мос равишда 0,3% ва 0,4% ни ташкил этган.

Лекин, 4 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 0,9%га қимматлаб, $915 га етган.

Читайте на 123ru.net