Байден Яман устидан жиноий жавобгарликка тортилиши керак
Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Яманга берилган зарбалар юзасидан АҚШ президенти Жо Байденни жиноий жавобгарликка тортиш зарурлигини маълум қилди.
«Вашингтон суверен давлатга ҳужум қилди, халқаро ҳуқуқ нормаларини четлаб ўтди ва БМТ Низомига тупурди. Бу сафар қурбонлар Яман фуқаролари бўлиб, уларга 70 дан ортиқ ракета зарбалари берилди», – деб ёзади Володин ўзининг Telegram саҳифасида.