World News in Uzbek

Афғонистондаги кучли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун, 20 февраль куни Афғонистонда зилзила рўй берди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, зилзила соат 18:09 да рўй берган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 608 км жанубий-шарқда жойлашган. Магнитуда: 6. Чуқурлиги: 76 км. Эпицентр: Бағлон, Афғонистон. Координаталари: 35,8 даража шимолий кенглик, 69,37 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича қайд этилди:

-Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 246 км.

-Қашқадарё вилоятида 2 балл, 464 км.

Читайте на сайте