Маунт: "Биринчи бўлим хафа қилди, иккинчиси эса ҳайратлантирди"

Англия чемпионатининг ўн бешинчи тур ўйинлари ниҳоясига етди. "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Учрашувдаги тўрт голнинг бирини Мэйсон Маунт урди. У баҳсдан сўнг ўз таассуротлари билан BBC Sport орқали бўлишди.

"Биз учун муҳим ғалаба бўлди, бироқ биринчи бўлимда рақибга жуда кўп имконият бериб қўйдик. Танфусга борарканмиз, ўзимизни хафа ва норозиликда ҳис қилдик.

Аммо иккинчи бўлимдан жуда мамнунман", - деди Мэйсон Маунт. Мазкур ғалаба Рубен Аморим бошчилигидаги жамоага Англия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилиш имконини берди.

Читайте на сайте