"Сити" фанатлари "Реал"га қарши Ҳусановни талаб қилмоқда

Англия Премьер-лигасида ишларни анча изга солиб олган “Манчестер Сити” энди Европа Чемпионлар лигасидаги сиёҳланиб қолган ҳолатни ҳам барқарорлаштириши шарт. Қитъанинг энг нуфузли мусобақасидаги ўтган турда Хосеп Гвардиола танлаган экспериментал тактика жамоанинг ўз уйида “Байер”дан мағлуб бўлишига сабаб бўлди. Мазкур ютқизиқ жамоани мусобақа жадвалида бирданига тўққизинчи поғонага туширди.

“Шаҳарликлар” тўғридан тўғри плей-оффга йўл олиши учун кучли саккизликка кириши керак. Ўтган мавсумда бу вазифани бажара олмаган манчестерликлар ўтиш баҳсида “Реал”га ютқазиб, ЕЧЛни тарк этишга мажбур бўлишган эди.

Бу йил ҳам энг муҳим синов 6-турда кутиб турибди — “Сити” Мадридда “Реал” билан бир учрашувли ҳал қилувчи тўқнашувга чиқади. Учрашув Европа вақти билан 10 декабрь куни бўлиб ўтади.

Фанатлар талаби: Ҳусанов майдонда бўлиши шарт

Дунё бўйлаб тарқалган “Манчестер Сити” мухлислари клубнинг расмий саҳифаларида гапни очиқдан-очиқ айта бошлашди: улар Гвардиоладан “Сантьяго Бернабеу”даги ўйинда ўнг қанот ҳимоясини Абдуқодир Ҳусановга топширишни талаб қилмоқда.

Бунинг асосий сабаби ҳам аниқ: ўтган мавсум Мадриддаги ўйинда ўзбек футболчиси “Реал”нинг энг хатарли ҳужумчиларидан бири Винисиус Жуниорни бутунлай ўйиндан чиқариб қўйган, йигитнинг ҳаракати эса футбол жамоатчилигида катта эътирофга сабаб бўлган эди.

Мухлислар изоҳларидан айримлари:

Phâã Qwërçīyzx:
“Гвардиола, Ҳусановни ўнг қанотда ўйнат!”

Lokoli Jnr:
“Пеп, илтимос, Реалга қарши ўйинни Ҳусанов билан бошланг!”

Hon Abraham Lengwe:
“Қандай бўлса ҳам, бу сафар Реални ютишимиз керак.”

Woosman Ceide (Реал мухлиси):
“Сити, Хаби Алонсони ишдан кетказишга ёрдам беринг, бизга қаттиқ зарба беринг!”

KY Marto:
“Ҳусанов асосий таркибда бўлиши шарт.”

Nasruddeen Yahya Abbie:
“Сельта бошлаган ишни давом эттирайлик.”

Manuel Chared (Реал мухлиси):
“Сити, келиб Алонсонинг ‘думини тугинглар.”

Shamsu Abdullahï Musa:
“Илтимос, ўнг қанотни Ҳусановга топширинглар.”

Kevin Blxck:
“Шахсан мен, у Мадридда асосий таркибда бўлиши керак деб ўйлайман.”

Lutho Marshall:
“Ҳусановни Мадридда кутиб турибмиз!”

Мухлислар орасидаги муносабатдан кўриниб турибдики, “Сити” мухлилари бу баҳсни нафақат жамоа учун, балки Абдуқодир Ҳусановнинг глобал аренада яна бир бор ўзини кўрсатиши учун энг муҳим имконият сифатида кўришмоқда.

Манчестерликлар олдинда турган оғир синовдан муваффақиятли ўтиши учун эса ҳар бир тўғри танлов ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Читайте на сайте