Хави Алонсонинг "Реал"даги сўнгги имкони

Душанба куни эрталаб Мадриднинг "Реал" клуби шошилинч йиғилиш ўтказиб, жамоа бош мураббийи Хави Алонсонинг келажагини ҳал этиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда EL MUNDO хабар берди.

Манбага кўра, раҳбарият ҳозирча якуний қарорга келмаган, чунки клуб раҳбарияти иккига бўлинган. Маълум қилинишича, Чемпионлар лигаси доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши бўладиган яқинлашиб келаётган ўйин Алонсонинг "Реал"даги сўнгги имконияти бўлиши мумкин.

Аввалроқ "Реал" Ла Лиганинг 15-турида ўз майдонида "Сельта"га ютқазиб, "Барселона"дан тўрт очкога орқада қолганди. Охирги бешта учрашувда "Реал" фақатгина битта ғалаба қайд этган.

Шунингдек, Хави Алонсо жамоа ичида ўз нуфузини йўқотиб қўйганлиги ҳақида хабарлар ҳам тарқалган.

Читайте на сайте