Алсу Курмашевага матбуот эркинлиги учун мукофоти берилди
Озод Европа/Озодлик радиоси татар-бошқирд хизматининг журналисти Алсу Курмашевага Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг матбуот эркинлиги учун халқаро мукофоти тақдим этилди. Мукофотлаш маросими 21 ноябрь куни Нью-Йоркда ўтказилди. “Бугун мен учун бу мукофотни олиш катта шараф. Мен уни Озод Европа/Озодлик радиосида ишлаган ва ҳозирда иккиси Беларусь (Игорь Лосик ва Андрей Кузнечик), бири Қрим (Владислав Есипенко), яна бири Озарбайжон (Фарид Меҳрализода) қамоқхоналаридан бўлган...