Жаҳонгир Зокиров “World Boxing Cup” финалида зафар қучди: термамизга олтинчи олтин медални тақдим этди
Польшада бўлиб ўтаётган нуфузли “World Boxing Cup” — Жаҳон бокс кубоги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари финал баҳсларида ўз маҳоратлари ва иродаларини намоён этишда давом этмоқда.
Бугунги ҳал қилувчи жанглардан бири — +92 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Жаҳонгир Зокиров учун ҳам катта синов, ҳам катта имконият бўлди. У финалда норвегиялик рақиби Омар Шиҳага қарши жанг қилди ва уч раунд давомида устунликни ўз қўлида ушлаб турди.
Ҳакамлар қарорига кўра, ушбу жангда ғалаба ўзбекистонлик чармқўлқоп устасига берилди. Читать дальше...