World News

«Бавария» спорт директори де Лигтнинг кетишини инкор қилмади

«Бавария» спорт директори де Лигтнинг кетишини инкор қилмади

«Бавария» спорт директори Кристоф Фройнд жамоа ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳозир бизда жуда яхши жамоа бор, лекин биз ҳеч нарсани, жумладан, футболчиларнинг кетишини ҳам инкор эта олмаймиз. Де Лигт ҳақида ҳозирча янги маълумот йўқ, аммо бизда унга кўп таклифлар бор», - дея функционернинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.

Олдинроқ 24 ёшли нидерландиялик футболчи фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Читайте на 123ru.net