World News

Бирорта суперюлдузга ўхшамайдиган Родрининг ҳикояси

«Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси етакчиси ва бугунги кун футболининг энг кучли таянч яримҳимоячиларидан бири — Родри «The Player’s Tribune» нашрига интервью бериб, ўзининг майдондаги ва ҳаётдаги «олами» ҳақида гапириб берди.«Мен доим жамоадошларимга инглизча эмас, американча гаплашишимни айтаман. Улар устимдан кулишни яхши кўришади. Доим шундай. Одатда, киядиган уст-бошимни деб масхара қиладилар. Лекин кўпинча ҳазиллар менинг гапириш тарзим ҳақида бўлади. Боиси, мен тилни Лондон ёки Манчестерда ўрганмаганман. Мен инглиз тилини Коннектикутда ўрганганман — американ лаҳжасида гаплашаман.Кўриб турганингиздек, оиламда таълим жуда муҳим масала эди ва отам доим менинг Америка мактабида бир йил бўлса ҳам ўқиб қайтишимни истарди. Лекин менинг футболчи бўлиш орзум бунга йўл қўймаган. Шунинг учун, 14 ёшлигимда ёзги таътил вақтида Коннектикутдаги ёғочдан қурилган лагерлардан бирига борганман ва инглиз тилини ўша ерда ўрганганман. Ҳатто штат номи ҳам мадридлик кичик болакайга кулгили туюларди.Лекин етиб борганимда худди Ҳолливуд киноларидан бирининг ичига тушиб қолгандек ҳис қилганман. Киноларда кўрамизку: болалар ёзги лагер учун кўл бўйидаги ям-яшил жойга боришади, каноэларда кўл бўйлаб сузишади, дарахтларга тирмашиб чиқишади, чайлаларда ухлайдилар ва пайрахалар билан олов ёқишади… Мен борган жой ростдан ҳам шундай эди. Гулхан атрофида маршмеллоу ва бисквитлар ердик. Шоколад беришарди. Буни сўз билан тасвирлаб бериш қийин эди. Телефон йўқ, Wi-Fi йўқ, мен бегона юртда янги дўстлар орттиришим керак эди. «Салом, мен — Родригоман, Мадриддан», дердим ўзимнинг аранг суҳбат қурадиган инглиз тилим билан. Болалар менинг устимдан кулишарди. «Хўп, йигитлар, қачон футбол ўйнаймиз», дердим. Улар эса «Ҳа, кечроқ футбол ўйнаймиз, теридан тўп ясаб, бир-биримизга улоқтирамиз, НФЛдагидек». Мен эса ҳайрон қолардим. «Йигитлар, мен футбол (soccer) ўйнамоқчиман», десам, улар буни рад этишарди.Аксига олиб, у ерга 2010 йилги жаҳон чемпионати бошланганида боргандим. Интернет йўқлиги сабабли ҳеч нарсадан хабарсизлигимдан сиқилардим. Лекин лагеримизнинг асосий хонасида компютер бўларди ва консулимиздан ҳар учрашувдан сўнг натижаларни кўриб беришини илтимос қилардим. Испания биринчи учрашувда Швейцарияга ютказиб қўйганди, эсласангиз. Улар менга буни айтишганда устимдан кулишяпти, деб ўйлаганман. «Швейцарияга? Аминмисиз? Тўғри қидирдингизми ўзи?» Вақт ўтаверди, Испания эса яхшироқ ўйнашда давом этди. Плей-офф — улар ҳамон ғалаба қозонмоқда. Германияга қарши яримфинал вақтида гуруҳ билан каноэ саёҳатига чиққандик ва тюторимдан ҳар дақиқада ҳисобни кўриб беришини сўраб турардим. Ваниҳоят, лагерга қайтганимизда менга кимдир Испания финалга чиққанини айтди. Мен ҳеч қачон уйимдан бу қадар узоқда туриб, ўзимни уйдагидек ҳис қилмагандим. Ҳиссиётимни тасаввур қиляпсизми?!Финал учун лагер консулига компютеридан ўйинни кўриш учун ялинганим эсимда. У рози бўлганди ва 10 дюмлик экранли ноутбукида кўрганман. Менга фарқи йўқ эди, нимада бўлса ҳам, учрашувни кўрсам бўлди эди. Мен ўшанда қандай қилиб буни уддалаганимизни билмайман. Балки, ўшанда қандайдир қароқчи сайт орқали учрашувни томоша қилгандирман, лекин атрофим тўла бефарқ америкаликлар билан финални чексиз ҳаяжон ичида томоша қилганим ҳануз ёдимда. Иниеста гол ургач, мен қичқириб кўл бўйлаб, «Яшасин Испания», деб югургандим. Америкаликлар бошларини сарак-сарак қилишар, мени ақлдан озган, деб ўйлашарди.«Бу испаниялик бола шу футболга йиғлаяптими?» деб менга ҳайрат ичра қараб туришарди. Улар бу мен учун қандай аҳамиятга эга эканини тушунмаганлар.Бутун умрим давомида мана шу икки дунё: футбол ва ҳақиқий олам ўртасида яшадим. Баъзида болалар менинг ўта оддийлигим устидан кулишарди. Лекин сиз онамдан сўраб кўрсангиз, менинг оддийликдан қанчалар йироқ бола эканимни айтиб беради. Футбол масаласида мен гиёҳванддекман. Агар оддийлигим ижтимоий тармоқ ёки қандайдир 400 фунтлик шалворларга қизиқмаслигимни англатса, ҳа, шундайман. Болалигимдан ҳиссиётлар ортидан қувадиган одам бўлганман. Мен футболчи бўлишни «Феррари» миниб юриш учун хоҳламаганман. Менинг қаҳрамонларим майдонда мени тирилишга мажбур қилгани учун уни севганман. 5 ёшимдан бери маҳалламиздаги майдонда футбол ўйнаганларимизни эслайман. Кечгача ўша ерда футбол ўйнардик, кейин эса қўшнилар билан бирга кечки овқат қилардик. 10 ёшларимда ўша майдончада футбол ўйнасаг-у, мен яхши ҳаракат қила олмасам, кун бўйи ота-онамга гапирмай юрардим. Ўзимдан қаттиқ хафа бўлардим. Онам менга қараб, «бунга нима бало бўлди? Бор-йўғи ўйин-ку», деб ўйлаган бўлса керак.Лекин футбол мен учун доридек бир нарса эди. Шунинг учун, ота-онам билан келишиб олгандик. Очиғи, бу борада бевосита қандайдир суҳбат бўлганми ёки йўқ — эслолмайман. Бироқ, бу худди ўзаро англашилган нарсадек эди: агар мен футболчи бўлишни истасам, университетга ҳам киришим керак эди. Шунинг учун 17 ёшлигимда Мадриддан Вилярреалга кўчиб ўтганман ва футбол билан бир қаторда ўша ердаги «Ҳауме I» университетида таҳсил ола бошлаганман. Эсимда, биринчи ўқув йилида «Вилярреал» академияси ётоқхонасида яшаб, ўқишга ҳам ўша ердан қатнардим. Кейинги йил эса 18 ёшга кирдим ва мен академияда қолиш учун «қариб қолдим». Онам менга университет ётоқхонасига кўчиб ўтишни таклиф қилди. Мен хўп дедим ва ўша ерда яшай бошладим.Менимча, бу Британиядаги ётоқхоналарга жуда ўхшаш: барча учун битта умумий кир ювиш хонаси, чўмилиш хоналари, кафетерия ва коридор бўйлаб кўплаб эшиклар. Ҳамма бир-бирига қўшни, сизнинг ўз ёғоч диванингиз, ёғоч столингиз бор. Менда телевизор ёки PlayStation йўқ эди, фақат ноутбуким. Тонгда «Вилярреал» машғулотларига, куннинг иккинчи ярмида университетга ва тунда… Албатта, бу ёшларга тўла университет ётоқхонаси эди. Ҳар жума оқшомида қайсидир хонада ўнлаб йигит-қизлар йиғилиб, ўйин-кулги бошлаб, кейин эса клубга кетишарди. Мен ҳам ётоқхонадаги йиғин бошланишига ўзимнинг газли сувимни кўтариб кириб борардим, улар мен футболчи эканимни ҳам билмас эди. Бир нечта пиво бутилкаларини бўшатгач, улар клубга йўл олар, мен эса сездирмай ғойиб бўлиб қолардим. Бир куни йигитлардан бири, «нега сен ҳеч қачон биз билан айлангани чиқмайсан. Бу қанақаси, оғайни», деб қолди. Мен эса унга футболчи эканим ва тонгда машғулотим борлигини айтгандим. Улар менга ишонмаган ва судрайвериб ҳол-у жонимга қўймаган.Ўша вақтларда ҳали ҳам иккинчи жамоа билан шуғулланардим. Ҳеч ким эдим, машинам ҳам бўлмаган. «Вилярреал» машғулот базасига машинада 15 дақиқада етиб борса бўларди, бироқ ҳар куни таксига тўлаш учун пулим етмасди. Мен велосипедимда трамвай станциясигача бориб, уни трамвайга олиб чиқиб, ундан тушгач ҳам яна педалларни тез-тез босганча база томон отилардим. Ваниҳоят, мен ҳайдовчилик гувоҳномамни олдим ва отамга қўнғироқ қилдим: «Менда 3000 евро пул бор, қарангчи, менбоп бирорта машина топилиб қолармикан». Бир неча кундан кейин у менга қўнғироқ қилди: «Мен бир машина топдим. Бир кекса аёл ўз уловини сотмоқчи экан. 4000 евро сўраяпти, лекин машинада компютер (монитор назарда тутилмоқда) бор экан». Мен учун бундай пулга «компютерли» машина харид қилиш ажойиб келишувдек туюлди. У менга машинани олиб келиб берган, бу «Opel Corsa» эди. Машинага ўтирибоқ экранни титкилашни бошлаганман, экранга бир тегиниш орқали радиони ёқиш мумкин эди. Менга роса ёққанди. Мен ҳар куни шу машинада машғулотларга борардим. Дўстларим устимдан кулар эди, лекин менга бунинг аҳамияти йўқ: менга машина ёққанди.Кейинги йил Ла Лигадаги илк учрашувимни ўтказдим ва курсдошларим ақлдан озай дейишганди, назаримда. Улар менга айтиб беришганди: «Футболни кўриб ўтирсам, пастки қаватдаги йигит экранда пайдо бўлди. 6-рақам позициясида ўйнаётган футболчи биз билан ҳисоблаш курсида ўқийдиган бола эди». Улар бунга ишонишмасди. «Бу ростдан ҳам ўша футболчими? Google’дан қидириб кўрчи?! Йўқ, бу иккиси битта Родриго бўлиши мумкин эмас, бундай исмлилар жуда кўп». Кейин эса мен кўпроқ учрашувларда майдонга туша бошладим ва курсдошларим менга «ҳой, сен кеча «Барселона»га қарши ўйнаган эдинг-ку, дарсда нима қиляпсан?» дейишарди. Испанияда биз Англияда ўйналадиган Fantasy Football’га ўхшайдиган Comunio номли ўйин ўйнаймиз: футболчиларни сотиб оласан ва менежер сифатида жамоани бошқарасан. Шанба оқшомида ётоқхонага келсам, баъзи йигитлар менга: «Бу нимаси, оғайни, менга атиги 3 очко бердинг, холос», дерди. Мен эса кулиб қўярдим.Ўша даврлар ҳаётимнинг энг қувноқ даврлари эди. Билмадим қандай, лекин университетга қайтсам, миям худди бошқа дунё, аниқроғи ҳақиқий оламга қайтгандек ҳис қиларди. У ер мендан футбол дастлабки йилларда берадиган босимни кўтариб турарди. Мен аёлимни ҳам ўша ерда учратганман. У докторлик учун ўқирди. Сенга бир гап айтайми, унга менинг футболимнинг умуман қизиғи йўқ эди. У «Селта»даги дуранг ҳақида эшитишни умуман хоҳламасди.Ўқитувчиларим кўз олдида мен шунчаки биттаси эдим. Испанияда университет бу — университет. У ерга бордингми, ишлашинг керак. Шундай экан, кичик хонамда ноутбуким билан ўтирар эканман, қилаётган ишимга шу қадар берилиб кетардимки, бутун олам ҳақида унутардим. Бир куни имтиҳонга тайёрланаётгандим, телефоним овозсиз режимда эди. Анча вақтдан сўнг, танаффус олиш учун телефонимга қарасам, 20 та SMS, 50 та WhatsApp қўнғироғи, 10 тага яқин ўтказиб юборилган қўнғироқлар. Нима бўлди, кимдир ўлдими, деб ўйлаганман. Жамоадошим қўнғироқ қилди — гўшакни кўтардим:— Родри, қаердасан?— Қаерда бўлардим, шу ерда. Университетда.— Мураббий сени излаяпти. Ҳамма сени қидириш билан овора.— Нималар деяпсан?— «Валенсия» билан ўйинимиз бор. Ҳаммамиз автобусдамиз.— Қўйсангчи, оғайни, «Валенсия» билан ўйин эртага…Э, Худо, йўқ. Мактаб вақтида имтиҳон ёдингиздан чиқиб қолади ва у ерга борганингиздан сўнг барчаси ёдингизга тушади-ку. Менда худди шундай бўлди. Фақат имтиҳондамас, Ла Лига баҳси аввалидан. «Яхши, автобус кетаверсин, мен сизларга меҳмонхонада қўшиламан», деб айтдим. Мен шу қадар тезликда кийимимни кийиб, машинамга отилдимки, йўлда ҳам «Опел»имни Жеймс Бонддек ҳайдадим. Валенсиядаги меҳмонхонагача 1 соатлик йўл эди ва мен етиб борганда жамоавий йиғилиш ўтказилаётган эди. Мен «уйга вазифамни ит еб қўйди», деб баҳона қиладиган мактаб боласи ҳолатида эдим. Ва биласанми, бу баҳонам футболга ўтмади. Ўша куни дабдалам чиққанди. Лекин бу менга дарс бўлди ва иккала оламим ўртасидаги мувозанатни яхшироқ ушлашим кераклигини англаб етдим. Саёҳатим давомидаги ҳар бир хатомдан нималарнидир ўрганиб келяпман. «Вилярреал»да профессионалликни ўргандим. Футболчидан профессионалга айландим.«Атлетико»да бир мавсум ўйнаш учун уйга қайтганимда рақобатбардошлик ҳам жуда муҳимлигини англадим. «Вилярреал»да тўп билан яхши ўйнардим, лекин жуда ҳам енгил эдим. Симеоне қўл остида «ёмон бола» бўлишни ўргандим. Майдонда бироз қинғир ишларни ҳам қилишга тўғри келишини англадим — росмана подкат ташлаш нималигини тушундим. 90 дақиқа давомида рақибларнинг жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилдим. Бу ҳам катта футболчига айланишимдаги муҳим бир давр, керакли унсур бўлди.Кейинги мавсумда «Сити»га ўтдим ва бу мен учун орзу эди. У ерга боришдан аввал Бускетс билан гаплашдим. У менга: «Пепми? У сени яхшироқ футболчига айлантиради. Лекин сени тинч қўймайди. Унинг қўл остида ҳеч қачон ўзингни ривожлантиришдан тўхтамайсан». Серхио Гвардиола қўл остида меникига ўхшаш вазифани бажарган ва улкан ютуқларга эришганди ва мен унинг сўзларига ишондим. У ҳақ эди. Пепнинг қолганлардан фарқ қилиб турувчи жиҳати доим бир қадам олдиндалигида. У доим атрофидаги ўйинни ривожлантиришдан олдин ўзини ўстиришга ҳаракат қилади. У ўтган мавсумда ишлатган услуби билан қолиб кетишни ёқтирмайди, биз доим якунига етган мавсумни таҳлил қилиб чиқиб, янгиликлар устида ишлаймиз. Сиз бир жойда қотиб туриб, кетма-кет 4 марта АПЛда ғолиб бўла олмайсиз. Ўзингизни қайта кашф қиласиз, ёки ўласиз. Мен Пеп ҳақида гапираётганимда барчасини қўлларим билан кўрсатиб беришим керак. Менга битта стол ва қандайдир буюмлар, масалан, кофе идишлари керак бўлади ва мен уларни худди шахмат столи устида доналарни жойлаштиргандек ҳаракатлантириб, сизга гапимни Пеп услубида тушунтириб бера оламан: «сен у ерга, у эса мана бу ерга боради, нариги эса мана бу ерда бўлади ва банг — гол».Менинг ривожланишимда Пеп навбатдаги муҳим унсурни қўшди — мен у билан майдонни бошқача кўра бошладим. Мен ўйинни ҳис қила бошладим: қачон бўшлиқларга томон юриш керак, қачон курашга киришиш керак. Қачон босим қилиш, қачон енгилроқ ҳаракатланиш… Унинг ишончи мен учун муҳим эди. Чунки 2019 йилда бу ерга келганимда кийим алмаштириш хонасига Агуэро, Фернандинио, Давид Силва, Кевин Де Брюйне каби афсоналар билан кириб борардим. 12 ёшлигимда Агуэро «Атлетико»да ўйнарди ва унинг машғулотларини томоша қилгани борардим. У менинг қаҳрамонларимдан бири эди. Кейин эса у билан ёнма-ён ўтирдим. Буни тасаввур қила оласизми?Агуэро ва Отаменди доим менинг устимдан кулишарди. Фақат киядиган либосларим учун эмас, ҳар сафар автобусга чиққач қаллиғим билан FaceTime орқали гаплашганим учун. У доктор, мен футболчи бўлганимдан кейин, бизда бир-биримиздан узоқда бўлмаслик ва FaceTime орқали гаплашишдан бошқа ечим борми? Йўқ. албатта. Ютамизми-ютқазамизми, барибир, унга қўнғироқ қилардим. Ютсак-ку, ҳамма байрам қилиб мен билан иши бўлмасди. Лекин ютқазганимиздан кейин ҳам у билан одатдагидек гаплашаверардим. Қаллиғим билан гаплашганда мен университетдаги ўша Родригога айланиб қоламан. Ўша вақтда ҳамманинг боши эгилган, ҳамма жим бўлади, мен эса доимгидек баланд овозда: «Ҳа, очиғи, бугун расво ўйнадик. Ҳа-ҳа, дуранг ўйнаб қўйдик. Ҳа, асабим бузилиб турибди. Майли, буларни қўй, ўзинг қалайсан?...» Бир неча марта Агуэро ва Отаменди мени четга тортиб: «Сени Пеп эшитади. Бундай пайтда бунақа овозда телефонда гаплашиб бўлмайди», деб айтишганди. Мен эса: «Ҳа, қалайсан, бугун ютдик. Лекин мен барибир ўйнолмадим. Neftlix кўряпман, дейсанми? Нима еяпсан?»… Йигитлар мендан телефонни олиб қўйишга ҳаракат қилишарди: «Родри сенга телефон қилиб юборади. У кетиши керак. Родри, телефонни қўй». Мен эса пинагимни бузмай, у билан гаплашаверардим.Майдондан чиқар эканман, доим оёқларим ердалигига ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қиламан. Одамлар бу одатимни баъзида нотўғри талқин қилишларини биламан. Албатта, футболчилар атрофида жуда кўплаб маркетинг ва медиа ишлайди. Бироқ мен ҳеч қачон улар учун ўзимни кўрсата олмайман, сунъийлик қўлимдан келмайди. Бир гал фотосессияда қатнашдим ва фотограф мендан китоб билан расмга тушишни сўради. Эртасигаёқ университетдаги дўстларимдан: «Қўйсангчи, оғайни, сен китоб ўқишни ёқтирмайсан-ку», деган гапларни эшитдим. Шундай экан, ижтимоий тармоқларда кўрган ҳамма нарсангизга ҳам ишонаверманг, реал ҳаёт умуман бошқача.Сўнгги йилларда «Сити» билан бизга анча омад кулиб боқяпти. Лекин ғалабалар пайтида сен шунчаки ҳаётдан завқ оласан. Қачонки, мағлубиятга учрай бошласанг, росманасига муваффақиятсизликка учрасанг, ўшанда ўсасан. 2021 йилдаги «Челси»га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг, оила аъзолари учун ажратилган кичик ҳудудга ўтдим ва ота-онам ва ака-укаларимни кўриб, бир оғиз ҳам гапиролмай қолдим. Бу худди ўша 10 ёшлигимда уйимиз ошхонасида онамга бир оғиз гап айтмай ўтирган пайтга ўхшарди. Ўшанда ўзимга: «Мен буни ортиқ ҳис қилишни хоҳламайман. Мен яхшироқ ишлашни ва бунданда кучлироқ бўлиш йўлини топишим керак».Ҳозир чемпион бўлиб, дунё тепасига чиққан кунимиздан бери мендан ҳеч ким ўша 2021 йилги финал ҳақида сўрамайди. Лекин, менимча, бу ҳаётимдаги энг муҳимларидан бири. Ҳар бир муваффақиятли лаҳза ортида ҳаётдаги қандайдир муваффақиятсизлик ёхуд қийинчилик туради. 2023 йилги финалда гол урганимда ҳам бу ҳеч қандай ҳисоб-китоб қилинган нарса эмасди. Барчаси ўша 20 йил аввал мен уйимиз ёнидаги боғда ўйнаб юрган кезларимдан бери мен билан бирга бўлган ҳиссиёт натижаси эди. Агар Бернарду ичкарига тўп узатган вазиятни кўрсангиз, мени топа олмайсиз. Чунки мен анча орқада эдим, менга тўп келишининг имкони йўқ эди. Лекин қандайдир ички ҳиссиёт сабаб ихтиёрсиз равишда ичкарига бир қадам қўйдим. Лекин 100 дан 99 ҳолатда Бернарду тўпни бу ерга узатмасди. «Мана шу ўша биргина лаҳза бўлиши мумкин», дедим ўзимга. Олдинга юрдим ва тўп мени топди. Бир қадам орқароқда бўлсам ҳам кечикардим. Ваниҳоят, тўп мен томон сакраб кела бошлади ва миямда миллисониялар ичида минг ўй айланди: «У келяпти. Нима қиламан? Қаттиқ теп — бомба. Шошма, бу ахир учрашувдаги биргина имкониятинг бўлиши мумкин. Фақат аниқ теп. Сен боғда ўйнаяпсан. Тўрга ташлаб қўй. У келди, теп». Буларнинг бари — оний чақмоқ узра кечган хаёллар. Голдан сўнг мухлисларимиз томон тиззада сирпаниб бордим ва ўйладим: «20 дақиқа, яна 20 дақиқа бор, жин урсин»…Бу 6-рақам позициясидаги футболчининг ўй-фикрлари. Биз ўша 20 дақиқа мобайнида росманасига қийналдик ва ҳуштак чалинди. Бу мен умр бўйи излаган ҳиссиётлар эди. Бу менинг гол урганим билан алоқадор ҳислар эмас. Барчаси 90 дақиқа жамоам билан қийинчиликка учраб, якунда ғалаба қозонганимиздан эди. Бу мени Манчестердаги биринчи кунимдан қўллаб келган мухлисларга требл совға қилиш қувончи эди. Бу «Сити» шарфларини тақиб олган болакайлар юзларида кўрган табассумларим учун эди. Оиламни қучиб ҳайқирган сўзларим учун эди: «Биз бу лаънатини ютдик».Бу — дори. Сен шунинг учун футбол ўйнайсан.Еврода ҳам худди шундай бўлди. Бу худди шоирона қаҳрамонлик асарига ўхшайди. Айниқса, иккинчи бўлимни майдон ташқарисидан томоша қилганим учун ҳам шундай ҳис қилганман. Бир неча лаҳзага назоратни қўлдан чиқардим. Мен турнир аввалидан ўзимга етакчиликни қўлга олишим кераклигини айтгандим. Мен кийим алмаштириш хонасидаги энг ёши катта футболчи эмасдим, лекин бизда даҳшатли даражада ёш бўлган бир неча футболчилар бор эди. Уларга майдондаги босим борасида ёрдам беришни хоҳлагандим. Нико ва Ламин ушбу ёзда эришган ютуқлари ҳақида ўйласам, улар учун жуда ҳам хурсанд бўламан. 17, 22 ёшда мана бундай катта турнирда, сени бутун ватанинг томоша қилаётганини билиб турган ҳолатда ўйнашни ақлбовар қилмайди. Уларнинг ёшида мен қандай яшаганимни билсалар, эсдан оғиб қолсалар керак.2-бўлимда майдон ташқарисида ўтиришимни соатига 200 километр тезликда ҳаракатланаётган машинанинг ичида бўла туриб, унинг бошқарувида бўлмаган одамнинг ҳолатига ўхшатишим мумкин. 85-дақиқада гол урганимизда Микел Оярсабал тарафга шундай тезликда югурдимки, биринчи бўлим давомида майдонда ҳам бундай югурмаган бўлсам керак. Ўз ватанинг учун ютиш — бошқача ҳиссиёт. Мен худди ўша уйимиз олдидаги боғда ўйнаб юрган болага қайтиб қолгандек бўлдим. Коннектикутдаги лагерда жаҳон кубогини ютганимизда кўл бўйлаб йиғлаб югурган Родригога айландим. Сиз нафақат қайсидир шаҳар, балки бутун бир мамлакатни бахтиёр этганингизни ҳис қиласиз. Кўплаб одамлар, кўплаб авлодларни хушнуд этганингизни туясиз. Янгидан янги болалар мана шу ҳисни туйишларига сабабчи бўласиз. Мен каби нечтаси Ламин Францияга ёки Микел Англияга гол урганда кўчаларда қичқирганча югургандир. Мингларча. Миллионларча: «Яшасин, Испания!»Мен бу ҳисни биламан. Соф бахт. Ер юзидаги барча китоблар, ҳисоб-китоблар ва бухгалтерлик курсларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, дунёда бу ҳисни тақдим эта оладиган биргина нарса бор. Бу — футбол. Яратганга футбол учун шукрлар бўлсин»Абдулбасит Валихонов таржимаси [allow-turbo]
«Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси етакчиси ва бугунги кун футболининг энг кучли таянч яримҳимоячиларидан бири — Родри «The Player’s Tribune» нашрига интервью бериб, ўзининг майдондаги ва ҳаётдаги «олами» ҳақида гапириб берди.

«Мен доим жамоадошларимга инглизча эмас, американча гаплашишимни айтаман. Улар устимдан кулишни яхши кўришади. Доим шундай. Одатда, киядиган уст-бошимни деб масхара қиладилар. Лекин кўпинча ҳазиллар менинг гапириш тарзим ҳақида бўлади. Боиси, мен тилни Лондон ёки Манчестерда ўрганмаганман. Мен инглиз тилини Коннектикутда ўрганганман — американ лаҳжасида гаплашаман.

Кўриб турганингиздек, оиламда таълим жуда муҳим масала эди ва отам доим менинг Америка мактабида бир йил бўлса ҳам ўқиб қайтишимни истарди. Лекин менинг футболчи бўлиш орзум бунга йўл қўймаган. Шунинг учун, 14 ёшлигимда ёзги таътил вақтида Коннектикутдаги ёғочдан қурилган лагерлардан бирига борганман ва инглиз тилини ўша ерда ўрганганман. Ҳатто штат номи ҳам мадридлик кичик болакайга кулгили туюларди.

Лекин етиб борганимда худди Ҳолливуд киноларидан бирининг ичига тушиб қолгандек ҳис қилганман. Киноларда кўрамизку: болалар ёзги лагер учун кўл бўйидаги ям-яшил жойга боришади, каноэларда кўл бўйлаб сузишади, дарахтларга тирмашиб чиқишади, чайлаларда ухлайдилар ва пайрахалар билан олов ёқишади… Мен борган жой ростдан ҳам шундай эди. Гулхан атрофида маршмеллоу ва бисквитлар ердик. Шоколад беришарди. Буни сўз билан тасвирлаб бериш қийин эди. Телефон йўқ, Wi-Fi йўқ, мен бегона юртда янги дўстлар орттиришим керак эди. «Салом, мен — Родригоман, Мадриддан», дердим ўзимнинг аранг суҳбат қурадиган инглиз тилим билан. Болалар менинг устимдан кулишарди. «Хўп, йигитлар, қачон футбол ўйнаймиз», дердим. Улар эса «Ҳа, кечроқ футбол ўйнаймиз, теридан тўп ясаб, бир-биримизга улоқтирамиз, НФЛдагидек». Мен эса ҳайрон қолардим. «Йигитлар, мен футбол (soccer) ўйнамоқчиман», десам, улар буни рад этишарди.

Аксига олиб, у ерга 2010 йилги жаҳон чемпионати бошланганида боргандим. Интернет йўқлиги сабабли ҳеч нарсадан хабарсизлигимдан сиқилардим. Лекин лагеримизнинг асосий хонасида компютер бўларди ва консулимиздан ҳар учрашувдан сўнг натижаларни кўриб беришини илтимос қилардим. Испания биринчи учрашувда Швейцарияга ютказиб қўйганди, эсласангиз. Улар менга буни айтишганда устимдан кулишяпти, деб ўйлаганман. «Швейцарияга? Аминмисиз? Тўғри қидирдингизми ўзи?» Вақт ўтаверди, Испания эса яхшироқ ўйнашда давом этди. Плей-офф — улар ҳамон ғалаба қозонмоқда. Германияга қарши яримфинал вақтида гуруҳ билан каноэ саёҳатига чиққандик ва тюторимдан ҳар дақиқада ҳисобни кўриб беришини сўраб турардим. Ваниҳоят, лагерга қайтганимизда менга кимдир Испания финалга чиққанини айтди. Мен ҳеч қачон уйимдан бу қадар узоқда туриб, ўзимни уйдагидек ҳис қилмагандим. Ҳиссиётимни тасаввур қиляпсизми?!

Финал учун лагер консулига компютеридан ўйинни кўриш учун ялинганим эсимда. У рози бўлганди ва 10 дюмлик экранли ноутбукида кўрганман. Менга фарқи йўқ эди, нимада бўлса ҳам, учрашувни кўрсам бўлди эди. Мен ўшанда қандай қилиб буни уддалаганимизни билмайман. Балки, ўшанда қандайдир қароқчи сайт орқали учрашувни томоша қилгандирман, лекин атрофим тўла бефарқ америкаликлар билан финални чексиз ҳаяжон ичида томоша қилганим ҳануз ёдимда. Иниеста гол ургач, мен қичқириб кўл бўйлаб, «Яшасин Испания», деб югургандим. Америкаликлар бошларини сарак-сарак қилишар, мени ақлдан озган, деб ўйлашарди.

«Бу испаниялик бола шу футболга йиғлаяптими?» деб менга ҳайрат ичра қараб туришарди. Улар бу мен учун қандай аҳамиятга эга эканини тушунмаганлар.

Бутун умрим давомида мана шу икки дунё: футбол ва ҳақиқий олам ўртасида яшадим. Баъзида болалар менинг ўта оддийлигим устидан кулишарди. Лекин сиз онамдан сўраб кўрсангиз, менинг оддийликдан қанчалар йироқ бола эканимни айтиб беради. Футбол масаласида мен гиёҳванддекман. Агар оддийлигим ижтимоий тармоқ ёки қандайдир 400 фунтлик шалворларга қизиқмаслигимни англатса, ҳа, шундайман. Болалигимдан ҳиссиётлар ортидан қувадиган одам бўлганман. Мен футболчи бўлишни «Феррари» миниб юриш учун хоҳламаганман. Менинг қаҳрамонларим майдонда мени тирилишга мажбур қилгани учун уни севганман. 5 ёшимдан бери маҳалламиздаги майдонда футбол ўйнаганларимизни эслайман. Кечгача ўша ерда футбол ўйнардик, кейин эса қўшнилар билан бирга кечки овқат қилардик. 10 ёшларимда ўша майдончада футбол ўйнасаг-у, мен яхши ҳаракат қила олмасам, кун бўйи ота-онамга гапирмай юрардим. Ўзимдан қаттиқ хафа бўлардим. Онам менга қараб, «бунга нима бало бўлди? Бор-йўғи ўйин-ку», деб ўйлаган бўлса керак.

Лекин футбол мен учун доридек бир нарса эди. Шунинг учун, ота-онам билан келишиб олгандик. Очиғи, бу борада бевосита қандайдир суҳбат бўлганми ёки йўқ — эслолмайман. Бироқ, бу худди ўзаро англашилган нарсадек эди: агар мен футболчи бўлишни истасам, университетга ҳам киришим керак эди. Шунинг учун 17 ёшлигимда Мадриддан Вилярреалга кўчиб ўтганман ва футбол билан бир қаторда ўша ердаги «Ҳауме I» университетида таҳсил ола бошлаганман. Эсимда, биринчи ўқув йилида «Вилярреал» академияси ётоқхонасида яшаб, ўқишга ҳам ўша ердан қатнардим. Кейинги йил эса 18 ёшга кирдим ва мен академияда қолиш учун «қариб қолдим». Онам менга университет ётоқхонасига кўчиб ўтишни таклиф қилди. Мен хўп дедим ва ўша ерда яшай бошладим.

Менимча, бу Британиядаги ётоқхоналарга жуда ўхшаш: барча учун битта умумий кир ювиш хонаси, чўмилиш хоналари, кафетерия ва коридор бўйлаб кўплаб эшиклар. Ҳамма бир-бирига қўшни, сизнинг ўз ёғоч диванингиз, ёғоч столингиз бор. Менда телевизор ёки PlayStation йўқ эди, фақат ноутбуким. Тонгда «Вилярреал» машғулотларига, куннинг иккинчи ярмида университетга ва тунда… Албатта, бу ёшларга тўла университет ётоқхонаси эди. Ҳар жума оқшомида қайсидир хонада ўнлаб йигит-қизлар йиғилиб, ўйин-кулги бошлаб, кейин эса клубга кетишарди. Мен ҳам ётоқхонадаги йиғин бошланишига ўзимнинг газли сувимни кўтариб кириб борардим, улар мен футболчи эканимни ҳам билмас эди. Бир нечта пиво бутилкаларини бўшатгач, улар клубга йўл олар, мен эса сездирмай ғойиб бўлиб қолардим. Бир куни йигитлардан бири, «нега сен ҳеч қачон биз билан айлангани чиқмайсан. Бу қанақаси, оғайни», деб қолди. Мен эса унга футболчи эканим ва тонгда машғулотим борлигини айтгандим. Улар менга ишонмаган ва судрайвериб ҳол-у жонимга қўймаган.

Ўша вақтларда ҳали ҳам иккинчи жамоа билан шуғулланардим. Ҳеч ким эдим, машинам ҳам бўлмаган. «Вилярреал» машғулот базасига машинада 15 дақиқада етиб борса бўларди, бироқ ҳар куни таксига тўлаш учун пулим етмасди. Мен велосипедимда трамвай станциясигача бориб, уни трамвайга олиб чиқиб, ундан тушгач ҳам яна педалларни тез-тез босганча база томон отилардим. Ваниҳоят, мен ҳайдовчилик гувоҳномамни олдим ва отамга қўнғироқ қилдим: «Менда 3000 евро пул бор, қарангчи, менбоп бирорта машина топилиб қолармикан». Бир неча кундан кейин у менга қўнғироқ қилди: «Мен бир машина топдим. Бир кекса аёл ўз уловини сотмоқчи экан. 4000 евро сўраяпти, лекин машинада компютер (монитор назарда тутилмоқда) бор экан». Мен учун бундай пулга «компютерли» машина харид қилиш ажойиб келишувдек туюлди. У менга машинани олиб келиб берган, бу «Opel Corsa» эди. Машинага ўтирибоқ экранни титкилашни бошлаганман, экранга бир тегиниш орқали радиони ёқиш мумкин эди. Менга роса ёққанди. Мен ҳар куни шу машинада машғулотларга борардим. Дўстларим устимдан кулар эди, лекин менга бунинг аҳамияти йўқ: менга машина ёққанди.

Кейинги йил Ла Лигадаги илк учрашувимни ўтказдим ва курсдошларим ақлдан озай дейишганди, назаримда. Улар менга айтиб беришганди: «Футболни кўриб ўтирсам, пастки қаватдаги йигит экранда пайдо бўлди. 6-рақам позициясида ўйнаётган футболчи биз билан ҳисоблаш курсида ўқийдиган бола эди». Улар бунга ишонишмасди. «Бу ростдан ҳам ўша футболчими? Google’дан қидириб кўрчи?! Йўқ, бу иккиси битта Родриго бўлиши мумкин эмас, бундай исмлилар жуда кўп». Кейин эса мен кўпроқ учрашувларда майдонга туша бошладим ва курсдошларим менга «ҳой, сен кеча «Барселона»га қарши ўйнаган эдинг-ку, дарсда нима қиляпсан?» дейишарди. Испанияда биз Англияда ўйналадиган Fantasy Football’га ўхшайдиган Comunio номли ўйин ўйнаймиз: футболчиларни сотиб оласан ва менежер сифатида жамоани бошқарасан. Шанба оқшомида ётоқхонага келсам, баъзи йигитлар менга: «Бу нимаси, оғайни, менга атиги 3 очко бердинг, холос», дерди. Мен эса кулиб қўярдим.

Ўша даврлар ҳаётимнинг энг қувноқ даврлари эди. Билмадим қандай, лекин университетга қайтсам, миям худди бошқа дунё, аниқроғи ҳақиқий оламга қайтгандек ҳис қиларди. У ер мендан футбол дастлабки йилларда берадиган босимни кўтариб турарди. Мен аёлимни ҳам ўша ерда учратганман. У докторлик учун ўқирди. Сенга бир гап айтайми, унга менинг футболимнинг умуман қизиғи йўқ эди. У «Селта»даги дуранг ҳақида эшитишни умуман хоҳламасди.

Ўқитувчиларим кўз олдида мен шунчаки биттаси эдим. Испанияда университет бу — университет. У ерга бордингми, ишлашинг керак. Шундай экан, кичик хонамда ноутбуким билан ўтирар эканман, қилаётган ишимга шу қадар берилиб кетардимки, бутун олам ҳақида унутардим. Бир куни имтиҳонга тайёрланаётгандим, телефоним овозсиз режимда эди. Анча вақтдан сўнг, танаффус олиш учун телефонимга қарасам, 20 та SMS, 50 та WhatsApp қўнғироғи, 10 тага яқин ўтказиб юборилган қўнғироқлар. Нима бўлди, кимдир ўлдими, деб ўйлаганман. Жамоадошим қўнғироқ қилди — гўшакни кўтардим:

— Родри, қаердасан?
— Қаерда бўлардим, шу ерда. Университетда.

— Мураббий сени излаяпти. Ҳамма сени қидириш билан овора.
— Нималар деяпсан?

— «Валенсия» билан ўйинимиз бор. Ҳаммамиз автобусдамиз.
— Қўйсангчи, оғайни, «Валенсия» билан ўйин эртага…

Э, Худо, йўқ. Мактаб вақтида имтиҳон ёдингиздан чиқиб қолади ва у ерга борганингиздан сўнг барчаси ёдингизга тушади-ку. Менда худди шундай бўлди. Фақат имтиҳондамас, Ла Лига баҳси аввалидан. «Яхши, автобус кетаверсин, мен сизларга меҳмонхонада қўшиламан», деб айтдим. Мен шу қадар тезликда кийимимни кийиб, машинамга отилдимки, йўлда ҳам «Опел»имни Жеймс Бонддек ҳайдадим. Валенсиядаги меҳмонхонагача 1 соатлик йўл эди ва мен етиб борганда жамоавий йиғилиш ўтказилаётган эди. Мен «уйга вазифамни ит еб қўйди», деб баҳона қиладиган мактаб боласи ҳолатида эдим. Ва биласанми, бу баҳонам футболга ўтмади. Ўша куни дабдалам чиққанди. Лекин бу менга дарс бўлди ва иккала оламим ўртасидаги мувозанатни яхшироқ ушлашим кераклигини англаб етдим. Саёҳатим давомидаги ҳар бир хатомдан нималарнидир ўрганиб келяпман. «Вилярреал»да профессионалликни ўргандим. Футболчидан профессионалга айландим.

«Атлетико»да бир мавсум ўйнаш учун уйга қайтганимда рақобатбардошлик ҳам жуда муҳимлигини англадим. «Вилярреал»да тўп билан яхши ўйнардим, лекин жуда ҳам енгил эдим. Симеоне қўл остида «ёмон бола» бўлишни ўргандим. Майдонда бироз қинғир ишларни ҳам қилишга тўғри келишини англадим — росмана подкат ташлаш нималигини тушундим. 90 дақиқа давомида рақибларнинг жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилдим. Бу ҳам катта футболчига айланишимдаги муҳим бир давр, керакли унсур бўлди.

Кейинги мавсумда «Сити»га ўтдим ва бу мен учун орзу эди. У ерга боришдан аввал Бускетс билан гаплашдим. У менга: «Пепми? У сени яхшироқ футболчига айлантиради. Лекин сени тинч қўймайди. Унинг қўл остида ҳеч қачон ўзингни ривожлантиришдан тўхтамайсан». Серхио Гвардиола қўл остида меникига ўхшаш вазифани бажарган ва улкан ютуқларга эришганди ва мен унинг сўзларига ишондим. У ҳақ эди. Пепнинг қолганлардан фарқ қилиб турувчи жиҳати доим бир қадам олдиндалигида. У доим атрофидаги ўйинни ривожлантиришдан олдин ўзини ўстиришга ҳаракат қилади. У ўтган мавсумда ишлатган услуби билан қолиб кетишни ёқтирмайди, биз доим якунига етган мавсумни таҳлил қилиб чиқиб, янгиликлар устида ишлаймиз. Сиз бир жойда қотиб туриб, кетма-кет 4 марта АПЛда ғолиб бўла олмайсиз. Ўзингизни қайта кашф қиласиз, ёки ўласиз. Мен Пеп ҳақида гапираётганимда барчасини қўлларим билан кўрсатиб беришим керак. Менга битта стол ва қандайдир буюмлар, масалан, кофе идишлари керак бўлади ва мен уларни худди шахмат столи устида доналарни жойлаштиргандек ҳаракатлантириб, сизга гапимни Пеп услубида тушунтириб бера оламан: «сен у ерга, у эса мана бу ерга боради, нариги эса мана бу ерда бўлади ва банг — гол».

Менинг ривожланишимда Пеп навбатдаги муҳим унсурни қўшди — мен у билан майдонни бошқача кўра бошладим. Мен ўйинни ҳис қила бошладим: қачон бўшлиқларга томон юриш керак, қачон курашга киришиш керак. Қачон босим қилиш, қачон енгилроқ ҳаракатланиш… Унинг ишончи мен учун муҳим эди. Чунки 2019 йилда бу ерга келганимда кийим алмаштириш хонасига Агуэро, Фернандинио, Давид Силва, Кевин Де Брюйне каби афсоналар билан кириб борардим. 12 ёшлигимда Агуэро «Атлетико»да ўйнарди ва унинг машғулотларини томоша қилгани борардим. У менинг қаҳрамонларимдан бири эди. Кейин эса у билан ёнма-ён ўтирдим. Буни тасаввур қила оласизми?

Агуэро ва Отаменди доим менинг устимдан кулишарди. Фақат киядиган либосларим учун эмас, ҳар сафар автобусга чиққач қаллиғим билан FaceTime орқали гаплашганим учун. У доктор, мен футболчи бўлганимдан кейин, бизда бир-биримиздан узоқда бўлмаслик ва FaceTime орқали гаплашишдан бошқа ечим борми? Йўқ. албатта. Ютамизми-ютқазамизми, барибир, унга қўнғироқ қилардим. Ютсак-ку, ҳамма байрам қилиб мен билан иши бўлмасди. Лекин ютқазганимиздан кейин ҳам у билан одатдагидек гаплашаверардим. Қаллиғим билан гаплашганда мен университетдаги ўша Родригога айланиб қоламан. Ўша вақтда ҳамманинг боши эгилган, ҳамма жим бўлади, мен эса доимгидек баланд овозда: «Ҳа, очиғи, бугун расво ўйнадик. Ҳа-ҳа, дуранг ўйнаб қўйдик. Ҳа, асабим бузилиб турибди. Майли, буларни қўй, ўзинг қалайсан?...» Бир неча марта Агуэро ва Отаменди мени четга тортиб: «Сени Пеп эшитади. Бундай пайтда бунақа овозда телефонда гаплашиб бўлмайди», деб айтишганди. Мен эса: «Ҳа, қалайсан, бугун ютдик. Лекин мен барибир ўйнолмадим. Neftlix кўряпман, дейсанми? Нима еяпсан?»… Йигитлар мендан телефонни олиб қўйишга ҳаракат қилишарди: «Родри сенга телефон қилиб юборади. У кетиши керак. Родри, телефонни қўй». Мен эса пинагимни бузмай, у билан гаплашаверардим.

Майдондан чиқар эканман, доим оёқларим ердалигига ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қиламан. Одамлар бу одатимни баъзида нотўғри талқин қилишларини биламан. Албатта, футболчилар атрофида жуда кўплаб маркетинг ва медиа ишлайди. Бироқ мен ҳеч қачон улар учун ўзимни кўрсата олмайман, сунъийлик қўлимдан келмайди. Бир гал фотосессияда қатнашдим ва фотограф мендан китоб билан расмга тушишни сўради. Эртасигаёқ университетдаги дўстларимдан: «Қўйсангчи, оғайни, сен китоб ўқишни ёқтирмайсан-ку», деган гапларни эшитдим. Шундай экан, ижтимоий тармоқларда кўрган ҳамма нарсангизга ҳам ишонаверманг, реал ҳаёт умуман бошқача.

Сўнгги йилларда «Сити» билан бизга анча омад кулиб боқяпти. Лекин ғалабалар пайтида сен шунчаки ҳаётдан завқ оласан. Қачонки, мағлубиятга учрай бошласанг, росманасига муваффақиятсизликка учрасанг, ўшанда ўсасан. 2021 йилдаги «Челси»га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг, оила аъзолари учун ажратилган кичик ҳудудга ўтдим ва ота-онам ва ака-укаларимни кўриб, бир оғиз ҳам гапиролмай қолдим. Бу худди ўша 10 ёшлигимда уйимиз ошхонасида онамга бир оғиз гап айтмай ўтирган пайтга ўхшарди. Ўшанда ўзимга: «Мен буни ортиқ ҳис қилишни хоҳламайман. Мен яхшироқ ишлашни ва бунданда кучлироқ бўлиш йўлини топишим керак».

Ҳозир чемпион бўлиб, дунё тепасига чиққан кунимиздан бери мендан ҳеч ким ўша 2021 йилги финал ҳақида сўрамайди. Лекин, менимча, бу ҳаётимдаги энг муҳимларидан бири. Ҳар бир муваффақиятли лаҳза ортида ҳаётдаги қандайдир муваффақиятсизлик ёхуд қийинчилик туради. 2023 йилги финалда гол урганимда ҳам бу ҳеч қандай ҳисоб-китоб қилинган нарса эмасди. Барчаси ўша 20 йил аввал мен уйимиз ёнидаги боғда ўйнаб юрган кезларимдан бери мен билан бирга бўлган ҳиссиёт натижаси эди. Агар Бернарду ичкарига тўп узатган вазиятни кўрсангиз, мени топа олмайсиз. Чунки мен анча орқада эдим, менга тўп келишининг имкони йўқ эди. Лекин қандайдир ички ҳиссиёт сабаб ихтиёрсиз равишда ичкарига бир қадам қўйдим. Лекин 100 дан 99 ҳолатда Бернарду тўпни бу ерга узатмасди. «Мана шу ўша биргина лаҳза бўлиши мумкин», дедим ўзимга. Олдинга юрдим ва тўп мени топди. Бир қадам орқароқда бўлсам ҳам кечикардим. Ваниҳоят, тўп мен томон сакраб кела бошлади ва миямда миллисониялар ичида минг ўй айланди: «У келяпти. Нима қиламан? Қаттиқ теп — бомба. Шошма, бу ахир учрашувдаги биргина имкониятинг бўлиши мумкин. Фақат аниқ теп. Сен боғда ўйнаяпсан. Тўрга ташлаб қўй. У келди, теп». Буларнинг бари — оний чақмоқ узра кечган хаёллар. Голдан сўнг мухлисларимиз томон тиззада сирпаниб бордим ва ўйладим: «20 дақиқа, яна 20 дақиқа бор, жин урсин»…

Бу 6-рақам позициясидаги футболчининг ўй-фикрлари. Биз ўша 20 дақиқа мобайнида росманасига қийналдик ва ҳуштак чалинди. Бу мен умр бўйи излаган ҳиссиётлар эди. Бу менинг гол урганим билан алоқадор ҳислар эмас. Барчаси 90 дақиқа жамоам билан қийинчиликка учраб, якунда ғалаба қозонганимиздан эди. Бу мени Манчестердаги биринчи кунимдан қўллаб келган мухлисларга требл совға қилиш қувончи эди. Бу «Сити» шарфларини тақиб олган болакайлар юзларида кўрган табассумларим учун эди. Оиламни қучиб ҳайқирган сўзларим учун эди: «Биз бу лаънатини ютдик».

Бу — дори. Сен шунинг учун футбол ўйнайсан.

Еврода ҳам худди шундай бўлди. Бу худди шоирона қаҳрамонлик асарига ўхшайди. Айниқса, иккинчи бўлимни майдон ташқарисидан томоша қилганим учун ҳам шундай ҳис қилганман. Бир неча лаҳзага назоратни қўлдан чиқардим. Мен турнир аввалидан ўзимга етакчиликни қўлга олишим кераклигини айтгандим. Мен кийим алмаштириш хонасидаги энг ёши катта футболчи эмасдим, лекин бизда даҳшатли даражада ёш бўлган бир неча футболчилар бор эди. Уларга майдондаги босим борасида ёрдам беришни хоҳлагандим. Нико ва Ламин ушбу ёзда эришган ютуқлари ҳақида ўйласам, улар учун жуда ҳам хурсанд бўламан. 17, 22 ёшда мана бундай катта турнирда, сени бутун ватанинг томоша қилаётганини билиб турган ҳолатда ўйнашни ақлбовар қилмайди. Уларнинг ёшида мен қандай яшаганимни билсалар, эсдан оғиб қолсалар керак.

2-бўлимда майдон ташқарисида ўтиришимни соатига 200 километр тезликда ҳаракатланаётган машинанинг ичида бўла туриб, унинг бошқарувида бўлмаган одамнинг ҳолатига ўхшатишим мумкин. 85-дақиқада гол урганимизда Микел Оярсабал тарафга шундай тезликда югурдимки, биринчи бўлим давомида майдонда ҳам бундай югурмаган бўлсам керак. Ўз ватанинг учун ютиш — бошқача ҳиссиёт. Мен худди ўша уйимиз олдидаги боғда ўйнаб юрган болага қайтиб қолгандек бўлдим. Коннектикутдаги лагерда жаҳон кубогини ютганимизда кўл бўйлаб йиғлаб югурган Родригога айландим. Сиз нафақат қайсидир шаҳар, балки бутун бир мамлакатни бахтиёр этганингизни ҳис қиласиз. Кўплаб одамлар, кўплаб авлодларни хушнуд этганингизни туясиз. Янгидан янги болалар мана шу ҳисни туйишларига сабабчи бўласиз. Мен каби нечтаси Ламин Францияга ёки Микел Англияга гол урганда кўчаларда қичқирганча югургандир. Мингларча. Миллионларча: «Яшасин, Испания!»

Мен бу ҳисни биламан. Соф бахт. Ер юзидаги барча китоблар, ҳисоб-китоблар ва бухгалтерлик курсларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, дунёда бу ҳисни тақдим эта оладиган биргина нарса бор. Бу — футбол. Яратганга футбол учун шукрлар бўлсин»

Абдулбасит Валихонов таржимаси
[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Sun, 13 Oct 2024 20:28:27 +0500 [/shortrss] [fullrss] Бирорта суперюлдузга ўхшамайдиган Родрининг ҳикояси https://zamin.uz/sport/137990-birorta-superjulduzga-hshamajdigan-rodrining-ikojasi.html https://zamin.uz/sport/137990-birorta-superjulduzga-hshamajdigan-rodrining-ikojasi.html Спорт Shuhrat Sun, 13 Oct 2024 20:28:27 +0500

[allow-turbo]

[/allow-turbo] [allow-dzen]

[/allow-dzen] [/fullrss] [yandexrss] Бирорта суперюлдузга ўхшамайдиган Родрининг ҳикояси https://zamin.uz/sport/137990-birorta-superjulduzga-hshamajdigan-rodrining-ikojasi.html «Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси етакчиси ва бугунги кун футболининг энг кучли таянч яримҳимоячиларидан бири — Родри «The Player’s Tribune» нашрига интервью бериб, ўзининг майдондаги ва ҳаётдаги «олами» ҳақида гапириб берди.«Мен доим жамоадошларимга инглизча эмас, американча гаплашишимни айтаман. Улар устимдан кулишни яхши кўришади. Доим шундай. Одатда, киядиган уст-бошимни деб масхара қиладилар. Лекин кўпинча ҳазиллар менинг гапириш тарзим ҳақида бўлади. Боиси, мен тилни Лондон ёки Манчестерда ўрганмаганман. Мен инглиз тилини Коннектикутда ўрганганман — американ лаҳжасида гаплашаман.Кўриб турганингиздек, оиламда таълим жуда муҳим масала эди ва отам доим менинг Америка мактабида бир йил бўлса ҳам ўқиб қайтишимни истарди. Лекин менинг футболчи бўлиш орзум бунга йўл қўймаган. Шунинг учун, 14 ёшлигимда ёзги таътил вақтида Коннектикутдаги ёғочдан қурилган лагерлардан бирига борганман ва инглиз тилини ўша ерда ўрганганман. Ҳатто штат номи ҳам мадридлик кичик болакайга кулгили туюларди.Лекин етиб борганимда худди Ҳолливуд киноларидан бирининг ичига тушиб қолгандек ҳис қилганман. Киноларда кўрамизку: болалар ёзги лагер учун кўл бўйидаги ям-яшил жойга боришади, каноэларда кўл бўйлаб сузишади, дарахтларга тирмашиб чиқишади, чайлаларда ухлайдилар ва пайрахалар билан олов ёқишади… Мен борган жой ростдан ҳам шундай эди. Гулхан атрофида маршмеллоу ва бисквитлар ердик. Шоколад беришарди. Буни сўз билан тасвирлаб бериш қийин эди. Телефон йўқ, Wi-Fi йўқ, мен бегона юртда янги дўстлар орттиришим керак эди. «Салом, мен — Родригоман, Мадриддан», дердим ўзимнинг аранг суҳбат қурадиган инглиз тилим билан. Болалар менинг устимдан кулишарди. «Хўп, йигитлар, қачон футбол ўйнаймиз», дердим. Улар эса «Ҳа, кечроқ футбол ўйнаймиз, теридан тўп ясаб, бир-биримизга улоқтирамиз, НФЛдагидек». Мен эса ҳайрон қолардим. «Йигитлар, мен футбол (soccer) ўйнамоқчиман», десам, улар буни рад этишарди.Аксига олиб, у ерга 2010 йилги жаҳон чемпионати бошланганида боргандим. Интернет йўқлиги сабабли ҳеч нарсадан хабарсизлигимдан сиқилардим. Лекин лагеримизнинг асосий хонасида компютер бўларди ва консулимиздан ҳар учрашувдан сўнг натижаларни кўриб беришини илтимос қилардим. Испания биринчи учрашувда Швейцарияга ютказиб қўйганди, эсласангиз. Улар менга буни айтишганда устимдан кулишяпти, деб ўйлаганман. «Швейцарияга? Аминмисиз? Тўғри қидирдингизми ўзи?» Вақт ўтаверди, Испания эса яхшироқ ўйнашда давом этди. Плей-офф — улар ҳамон ғалаба қозонмоқда. Германияга қарши яримфинал вақтида гуруҳ билан каноэ саёҳатига чиққандик ва тюторимдан ҳар дақиқада ҳисобни кўриб беришини сўраб турардим. Ваниҳоят, лагерга қайтганимизда менга кимдир Испания финалга чиққанини айтди. Мен ҳеч қачон уйимдан бу қадар узоқда туриб, ўзимни уйдагидек ҳис қилмагандим. Ҳиссиётимни тасаввур қиляпсизми?!Финал учун лагер консулига компютеридан ўйинни кўриш учун ялинганим эсимда. У рози бўлганди ва 10 дюмлик экранли ноутбукида кўрганман. Менга фарқи йўқ эди, нимада бўлса ҳам, учрашувни кўрсам бўлди эди. Мен ўшанда қандай қилиб буни уддалаганимизни билмайман. Балки, ўшанда қандайдир қароқчи сайт орқали учрашувни томоша қилгандирман, лекин атрофим тўла бефарқ америкаликлар билан финални чексиз ҳаяжон ичида томоша қилганим ҳануз ёдимда. Иниеста гол ургач, мен қичқириб кўл бўйлаб, «Яшасин Испания», деб югургандим. Америкаликлар бошларини сарак-сарак қилишар, мени ақлдан озган, деб ўйлашарди.«Бу испаниялик бола шу футболга йиғлаяптими?» деб менга ҳайрат ичра қараб туришарди. Улар бу мен учун қандай аҳамиятга эга эканини тушунмаганлар.Бутун умрим давомида мана шу икки дунё: футбол ва ҳақиқий олам ўртасида яшадим. Баъзида болалар менинг ўта оддийлигим устидан кулишарди. Лекин сиз онамдан сўраб кўрсангиз, менинг оддийликдан қанчалар йироқ бола эканимни айтиб беради. Футбол масаласида мен гиёҳванддекман. Агар оддийлигим ижтимоий тармоқ ёки қандайдир 400 фунтлик шалворларга қизиқмаслигимни англатса, ҳа, шундайман. Болалигимдан ҳиссиётлар ортидан қувадиган одам бўлганман. Мен футболчи бўлишни «Феррари» миниб юриш учун хоҳламаганман. Менинг қаҳрамонларим майдонда мени тирилишга мажбур қилгани учун уни севганман. 5 ёшимдан бери маҳалламиздаги майдонда футбол ўйнаганларимизни эслайман. Кечгача ўша ерда футбол ўйнардик, кейин эса қўшнилар билан бирга кечки овқат қилардик. 10 ёшларимда ўша майдончада футбол ўйнасаг-у, мен яхши ҳаракат қила олмасам, кун бўйи ота-онамга гапирмай юрардим. Ўзимдан қаттиқ хафа бўлардим. Онам менга қараб, «бунга нима бало бўлди? Бор-йўғи ўйин-ку», деб ўйлаган бўлса керак.Лекин футбол мен учун доридек бир нарса эди. Шунинг учун, ота-онам билан келишиб олгандик. Очиғи, бу борада бевосита қандайдир суҳбат бўлганми ёки йўқ — эслолмайман. Бироқ, бу худди ўзаро англашилган нарсадек эди: агар мен футболчи бўлишни истасам, университетга ҳам киришим керак эди. Шунинг учун 17 ёшлигимда Мадриддан Вилярреалга кўчиб ўтганман ва футбол билан бир қаторда ўша ердаги «Ҳауме I» университетида таҳсил ола бошлаганман. Эсимда, биринчи ўқув йилида «Вилярреал» академияси ётоқхонасида яшаб, ўқишга ҳам ўша ердан қатнардим. Кейинги йил эса 18 ёшга кирдим ва мен академияда қолиш учун «қариб қолдим». Онам менга университет ётоқхонасига кўчиб ўтишни таклиф қилди. Мен хўп дедим ва ўша ерда яшай бошладим.Менимча, бу Британиядаги ётоқхоналарга жуда ўхшаш: барча учун битта умумий кир ювиш хонаси, чўмилиш хоналари, кафетерия ва коридор бўйлаб кўплаб эшиклар. Ҳамма бир-бирига қўшни, сизнинг ўз ёғоч диванингиз, ёғоч столингиз бор. Менда телевизор ёки PlayStation йўқ эди, фақат ноутбуким. Тонгда «Вилярреал» машғулотларига, куннинг иккинчи ярмида университетга ва тунда… Албатта, бу ёшларга тўла университет ётоқхонаси эди. Ҳар жума оқшомида қайсидир хонада ўнлаб йигит-қизлар йиғилиб, ўйин-кулги бошлаб, кейин эса клубга кетишарди. Мен ҳам ётоқхонадаги йиғин бошланишига ўзимнинг газли сувимни кўтариб кириб борардим, улар мен футболчи эканимни ҳам билмас эди. Бир нечта пиво бутилкаларини бўшатгач, улар клубга йўл олар, мен эса сездирмай ғойиб бўлиб қолардим. Бир куни йигитлардан бири, «нега сен ҳеч қачон биз билан айлангани чиқмайсан. Бу қанақаси, оғайни», деб қолди. Мен эса унга футболчи эканим ва тонгда машғулотим борлигини айтгандим. Улар менга ишонмаган ва судрайвериб ҳол-у жонимга қўймаган.Ўша вақтларда ҳали ҳам иккинчи жамоа билан шуғулланардим. Ҳеч ким эдим, машинам ҳам бўлмаган. «Вилярреал» машғулот базасига машинада 15 дақиқада етиб борса бўларди, бироқ ҳар куни таксига тўлаш учун пулим етмасди. Мен велосипедимда трамвай станциясигача бориб, уни трамвайга олиб чиқиб, ундан тушгач ҳам яна педалларни тез-тез босганча база томон отилардим. Ваниҳоят, мен ҳайдовчилик гувоҳномамни олдим ва отамга қўнғироқ қилдим: «Менда 3000 евро пул бор, қарангчи, менбоп бирорта машина топилиб қолармикан». Бир неча кундан кейин у менга қўнғироқ қилди: «Мен бир машина топдим. Бир кекса аёл ўз уловини сотмоқчи экан. 4000 евро сўраяпти, лекин машинада компютер (монитор назарда тутилмоқда) бор экан». Мен учун бундай пулга «компютерли» машина харид қилиш ажойиб келишувдек туюлди. У менга машинани олиб келиб берган, бу «Opel Corsa» эди. Машинага ўтирибоқ экранни титкилашни бошлаганман, экранга бир тегиниш орқали радиони ёқиш мумкин эди. Менга роса ёққанди. Мен ҳар куни шу машинада машғулотларга борардим. Дўстларим устимдан кулар эди, лекин менга бунинг аҳамияти йўқ: менга машина ёққанди.Кейинги йил Ла Лигадаги илк учрашувимни ўтказдим ва курсдошларим ақлдан озай дейишганди, назаримда. Улар менга айтиб беришганди: «Футболни кўриб ўтирсам, пастки қаватдаги йигит экранда пайдо бўлди. 6-рақам позициясида ўйнаётган футболчи биз билан ҳисоблаш курсида ўқийдиган бола эди». Улар бунга ишонишмасди. «Бу ростдан ҳам ўша футболчими? Google’дан қидириб кўрчи?! Йўқ, бу иккиси битта Родриго бўлиши мумкин эмас, бундай исмлилар жуда кўп». Кейин эса мен кўпроқ учрашувларда майдонга туша бошладим ва курсдошларим менга «ҳой, сен кеча «Барселона»га қарши ўйнаган эдинг-ку, дарсда нима қиляпсан?» дейишарди. Испанияда биз Англияда ўйналадиган Fantasy Football’га ўхшайдиган Comunio номли ўйин ўйнаймиз: футболчиларни сотиб оласан ва менежер сифатида жамоани бошқарасан. Шанба оқшомида ётоқхонага келсам, баъзи йигитлар менга: «Бу нимаси, оғайни, менга атиги 3 очко бердинг, холос», дерди. Мен эса кулиб қўярдим.Ўша даврлар ҳаётимнинг энг қувноқ даврлари эди. Билмадим қандай, лекин университетга қайтсам, миям худди бошқа дунё, аниқроғи ҳақиқий оламга қайтгандек ҳис қиларди. У ер мендан футбол дастлабки йилларда берадиган босимни кўтариб турарди. Мен аёлимни ҳам ўша ерда учратганман. У докторлик учун ўқирди. Сенга бир гап айтайми, унга менинг футболимнинг умуман қизиғи йўқ эди. У «Селта»даги дуранг ҳақида эшитишни умуман хоҳламасди.Ўқитувчиларим кўз олдида мен шунчаки биттаси эдим. Испанияда университет бу — университет. У ерга бордингми, ишлашинг керак. Шундай экан, кичик хонамда ноутбуким билан ўтирар эканман, қилаётган ишимга шу қадар берилиб кетардимки, бутун олам ҳақида унутардим. Бир куни имтиҳонга тайёрланаётгандим, телефоним овозсиз режимда эди. Анча вақтдан сўнг, танаффус олиш учун телефонимга қарасам, 20 та SMS, 50 та WhatsApp қўнғироғи, 10 тага яқин ўтказиб юборилган қўнғироқлар. Нима бўлди, кимдир ўлдими, деб ўйлаганман. Жамоадошим қўнғироқ қилди — гўшакни кўтардим:— Родри, қаердасан?— Қаерда бўлардим, шу ерда. Университетда.— Мураббий сени излаяпти. Ҳамма сени қидириш билан овора.— Нималар деяпсан?— «Валенсия» билан ўйинимиз бор. Ҳаммамиз автобусдамиз.— Қўйсангчи, оғайни, «Валенсия» билан ўйин эртага…Э, Худо, йўқ. Мактаб вақтида имтиҳон ёдингиздан чиқиб қолади ва у ерга борганингиздан сўнг барчаси ёдингизга тушади-ку. Менда худди шундай бўлди. Фақат имтиҳондамас, Ла Лига баҳси аввалидан. «Яхши, автобус кетаверсин, мен сизларга меҳмонхонада қўшиламан», деб айтдим. Мен шу қадар тезликда кийимимни кийиб, машинамга отилдимки, йўлда ҳам «Опел»имни Жеймс Бонддек ҳайдадим. Валенсиядаги меҳмонхонагача 1 соатлик йўл эди ва мен етиб борганда жамоавий йиғилиш ўтказилаётган эди. Мен «уйга вазифамни ит еб қўйди», деб баҳона қиладиган мактаб боласи ҳолатида эдим. Ва биласанми, бу баҳонам футболга ўтмади. Ўша куни дабдалам чиққанди. Лекин бу менга дарс бўлди ва иккала оламим ўртасидаги мувозанатни яхшироқ ушлашим кераклигини англаб етдим. Саёҳатим давомидаги ҳар бир хатомдан нималарнидир ўрганиб келяпман. «Вилярреал»да профессионалликни ўргандим. Футболчидан профессионалга айландим.«Атлетико»да бир мавсум ўйнаш учун уйга қайтганимда рақобатбардошлик ҳам жуда муҳимлигини англадим. «Вилярреал»да тўп билан яхши ўйнардим, лекин жуда ҳам енгил эдим. Симеоне қўл остида «ёмон бола» бўлишни ўргандим. Майдонда бироз қинғир ишларни ҳам қилишга тўғри келишини англадим — росмана подкат ташлаш нималигини тушундим. 90 дақиқа давомида рақибларнинг жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилдим. Бу ҳам катта футболчига айланишимдаги муҳим бир давр, керакли унсур бўлди.Кейинги мавсумда «Сити»га ўтдим ва бу мен учун орзу эди. У ерга боришдан аввал Бускетс билан гаплашдим. У менга: «Пепми? У сени яхшироқ футболчига айлантиради. Лекин сени тинч қўймайди. Унинг қўл остида ҳеч қачон ўзингни ривожлантиришдан тўхтамайсан». Серхио Гвардиола қўл остида меникига ўхшаш вазифани бажарган ва улкан ютуқларга эришганди ва мен унинг сўзларига ишондим. У ҳақ эди. Пепнинг қолганлардан фарқ қилиб турувчи жиҳати доим бир қадам олдиндалигида. У доим атрофидаги ўйинни ривожлантиришдан олдин ўзини ўстиришга ҳаракат қилади. У ўтган мавсумда ишлатган услуби билан қолиб кетишни ёқтирмайди, биз доим якунига етган мавсумни таҳлил қилиб чиқиб, янгиликлар устида ишлаймиз. Сиз бир жойда қотиб туриб, кетма-кет 4 марта АПЛда ғолиб бўла олмайсиз. Ўзингизни қайта кашф қиласиз, ёки ўласиз. Мен Пеп ҳақида гапираётганимда барчасини қўлларим билан кўрсатиб беришим керак. Менга битта стол ва қандайдир буюмлар, масалан, кофе идишлари керак бўлади ва мен уларни худди шахмат столи устида доналарни жойлаштиргандек ҳаракатлантириб, сизга гапимни Пеп услубида тушунтириб бера оламан: «сен у ерга, у эса мана бу ерга боради, нариги эса мана бу ерда бўлади ва банг — гол».Менинг ривожланишимда Пеп навбатдаги муҳим унсурни қўшди — мен у билан майдонни бошқача кўра бошладим. Мен ўйинни ҳис қила бошладим: қачон бўшлиқларга томон юриш керак, қачон курашга киришиш керак. Қачон босим қилиш, қачон енгилроқ ҳаракатланиш… Унинг ишончи мен учун муҳим эди. Чунки 2019 йилда бу ерга келганимда кийим алмаштириш хонасига Агуэро, Фернандинио, Давид Силва, Кевин Де Брюйне каби афсоналар билан кириб борардим. 12 ёшлигимда Агуэро «Атлетико»да ўйнарди ва унинг машғулотларини томоша қилгани борардим. У менинг қаҳрамонларимдан бири эди. Кейин эса у билан ёнма-ён ўтирдим. Буни тасаввур қила оласизми?Агуэро ва Отаменди доим менинг устимдан кулишарди. Фақат киядиган либосларим учун эмас, ҳар сафар автобусга чиққач қаллиғим билан FaceTime орқали гаплашганим учун. У доктор, мен футболчи бўлганимдан кейин, бизда бир-биримиздан узоқда бўлмаслик ва FaceTime орқали гаплашишдан бошқа ечим борми? Йўқ. албатта. Ютамизми-ютқазамизми, барибир, унга қўнғироқ қилардим. Ютсак-ку, ҳамма байрам қилиб мен билан иши бўлмасди. Лекин ютқазганимиздан кейин ҳам у билан одатдагидек гаплашаверардим. Қаллиғим билан гаплашганда мен университетдаги ўша Родригога айланиб қоламан. Ўша вақтда ҳамманинг боши эгилган, ҳамма жим бўлади, мен эса доимгидек баланд овозда: «Ҳа, очиғи, бугун расво ўйнадик. Ҳа-ҳа, дуранг ўйнаб қўйдик. Ҳа, асабим бузилиб турибди. Майли, буларни қўй, ўзинг қалайсан?...» Бир неча марта Агуэро ва Отаменди мени четга тортиб: «Сени Пеп эшитади. Бундай пайтда бунақа овозда телефонда гаплашиб бўлмайди», деб айтишганди. Мен эса: «Ҳа, қалайсан, бугун ютдик. Лекин мен барибир ўйнолмадим. Neftlix кўряпман, дейсанми? Нима еяпсан?»… Йигитлар мендан телефонни олиб қўйишга ҳаракат қилишарди: «Родри сенга телефон қилиб юборади. У кетиши керак. Родри, телефонни қўй». Мен эса пинагимни бузмай, у билан гаплашаверардим.Майдондан чиқар эканман, доим оёқларим ердалигига ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қиламан. Одамлар бу одатимни баъзида нотўғри талқин қилишларини биламан. Албатта, футболчилар атрофида жуда кўплаб маркетинг ва медиа ишлайди. Бироқ мен ҳеч қачон улар учун ўзимни кўрсата олмайман, сунъийлик қўлимдан келмайди. Бир гал фотосессияда қатнашдим ва фотограф мендан китоб билан расмга тушишни сўради. Эртасигаёқ университетдаги дўстларимдан: «Қўйсангчи, оғайни, сен китоб ўқишни ёқтирмайсан-ку», деган гапларни эшитдим. Шундай экан, ижтимоий тармоқларда кўрган ҳамма нарсангизга ҳам ишонаверманг, реал ҳаёт умуман бошқача.Сўнгги йилларда «Сити» билан бизга анча омад кулиб боқяпти. Лекин ғалабалар пайтида сен шунчаки ҳаётдан завқ оласан. Қачонки, мағлубиятга учрай бошласанг, росманасига муваффақиятсизликка учрасанг, ўшанда ўсасан. 2021 йилдаги «Челси»га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг, оила аъзолари учун ажратилган кичик ҳудудга ўтдим ва ота-онам ва ака-укаларимни кўриб, бир оғиз ҳам гапиролмай қолдим. Бу худди ўша 10 ёшлигимда уйимиз ошхонасида онамга бир оғиз гап айтмай ўтирган пайтга ўхшарди. Ўшанда ўзимга: «Мен буни ортиқ ҳис қилишни хоҳламайман. Мен яхшироқ ишлашни ва бунданда кучлироқ бўлиш йўлини топишим керак».Ҳозир чемпион бўлиб, дунё тепасига чиққан кунимиздан бери мендан ҳеч ким ўша 2021 йилги финал ҳақида сўрамайди. Лекин, менимча, бу ҳаётимдаги энг муҳимларидан бири. Ҳар бир муваффақиятли лаҳза ортида ҳаётдаги қандайдир муваффақиятсизлик ёхуд қийинчилик туради. 2023 йилги финалда гол урганимда ҳам бу ҳеч қандай ҳисоб-китоб қилинган нарса эмасди. Барчаси ўша 20 йил аввал мен уйимиз ёнидаги боғда ўйнаб юрган кезларимдан бери мен билан бирга бўлган ҳиссиёт натижаси эди. Агар Бернарду ичкарига тўп узатган вазиятни кўрсангиз, мени топа олмайсиз. Чунки мен анча орқада эдим, менга тўп келишининг имкони йўқ эди. Лекин қандайдир ички ҳиссиёт сабаб ихтиёрсиз равишда ичкарига бир қадам қўйдим. Лекин 100 дан 99 ҳолатда Бернарду тўпни бу ерга узатмасди. «Мана шу ўша биргина лаҳза бўлиши мумкин», дедим ўзимга. Олдинга юрдим ва тўп мени топди. Бир қадам орқароқда бўлсам ҳам кечикардим. Ваниҳоят, тўп мен томон сакраб кела бошлади ва миямда миллисониялар ичида минг ўй айланди: «У келяпти. Нима қиламан? Қаттиқ теп — бомба. Шошма, бу ахир учрашувдаги биргина имкониятинг бўлиши мумкин. Фақат аниқ теп. Сен боғда ўйнаяпсан. Тўрга ташлаб қўй. У келди, теп». Буларнинг бари — оний чақмоқ узра кечган хаёллар. Голдан сўнг мухлисларимиз томон тиззада сирпаниб бордим ва ўйладим: «20 дақиқа, яна 20 дақиқа бор, жин урсин»…Бу 6-рақам позициясидаги футболчининг ўй-фикрлари. Биз ўша 20 дақиқа мобайнида росманасига қийналдик ва ҳуштак чалинди. Бу мен умр бўйи излаган ҳиссиётлар эди. Бу менинг гол урганим билан алоқадор ҳислар эмас. Барчаси 90 дақиқа жамоам билан қийинчиликка учраб, якунда ғалаба қозонганимиздан эди. Бу мени Манчестердаги биринчи кунимдан қўллаб келган мухлисларга требл совға қилиш қувончи эди. Бу «Сити» шарфларини тақиб олган болакайлар юзларида кўрган табассумларим учун эди. Оиламни қучиб ҳайқирган сўзларим учун эди: «Биз бу лаънатини ютдик».Бу — дори. Сен шунинг учун футбол ўйнайсан.Еврода ҳам худди шундай бўлди. Бу худди шоирона қаҳрамонлик асарига ўхшайди. Айниқса, иккинчи бўлимни майдон ташқарисидан томоша қилганим учун ҳам шундай ҳис қилганман. Бир неча лаҳзага назоратни қўлдан чиқардим. Мен турнир аввалидан ўзимга етакчиликни қўлга олишим кераклигини айтгандим. Мен кийим алмаштириш хонасидаги энг ёши катта футболчи эмасдим, лекин бизда даҳшатли даражада ёш бўлган бир неча футболчилар бор эди. Уларга майдондаги босим борасида ёрдам беришни хоҳлагандим. Нико ва Ламин ушбу ёзда эришган ютуқлари ҳақида ўйласам, улар учун жуда ҳам хурсанд бўламан. 17, 22 ёшда мана бундай катта турнирда, сени бутун ватанинг томоша қилаётганини билиб турган ҳолатда ўйнашни ақлбовар қилмайди. Уларнинг ёшида мен қандай яшаганимни билсалар, эсдан оғиб қолсалар керак.2-бўлимда майдон ташқарисида ўтиришимни соатига 200 километр тезликда ҳаракатланаётган машинанинг ичида бўла туриб, унинг бошқарувида бўлмаган одамнинг ҳолатига ўхшатишим мумкин. 85-дақиқада гол урганимизда Микел Оярсабал тарафга шундай тезликда югурдимки, биринчи бўлим давомида майдонда ҳам бундай югурмаган бўлсам керак. Ўз ватанинг учун ютиш — бошқача ҳиссиёт. Мен худди ўша уйимиз олдидаги боғда ўйнаб юрган болага қайтиб қолгандек бўлдим. Коннектикутдаги лагерда жаҳон кубогини ютганимизда кўл бўйлаб йиғлаб югурган Родригога айландим. Сиз нафақат қайсидир шаҳар, балки бутун бир мамлакатни бахтиёр этганингизни ҳис қиласиз. Кўплаб одамлар, кўплаб авлодларни хушнуд этганингизни туясиз. Янгидан янги болалар мана шу ҳисни туйишларига сабабчи бўласиз. Мен каби нечтаси Ламин Францияга ёки Микел Англияга гол урганда кўчаларда қичқирганча югургандир. Мингларча. Миллионларча: «Яшасин, Испания!»Мен бу ҳисни биламан. Соф бахт. Ер юзидаги барча китоблар, ҳисоб-китоблар ва бухгалтерлик курсларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, дунёда бу ҳисни тақдим эта оладиган биргина нарса бор. Бу — футбол. Яратганга футбол учун шукрлар бўлсин»Абдулбасит Валихонов таржимаси Спорт Sun, 13 Oct 2024 20:28:27 +0500 «Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси етакчиси ва бугунги кун футболининг энг кучли таянч яримҳимоячиларидан бири — Родри «The Player’s Tribune» нашрига интервью бериб, ўзининг майдондаги ва ҳаётдаги «олами» ҳақида гапириб берди.«Мен доим жамоадошларимга инглизча эмас, американча гаплашишимни айтаман. Улар устимдан кулишни яхши кўришади. Доим шундай. Одатда, киядиган уст-бошимни деб масхара қиладилар. Лекин кўпинча ҳазиллар менинг гапириш тарзим ҳақида бўлади. Боиси, мен тилни Лондон ёки Манчестерда ўрганмаганман. Мен инглиз тилини Коннектикутда ўрганганман — американ лаҳжасида гаплашаман.Кўриб турганингиздек, оиламда таълим жуда муҳим масала эди ва отам доим менинг Америка мактабида бир йил бўлса ҳам ўқиб қайтишимни истарди. Лекин менинг футболчи бўлиш орзум бунга йўл қўймаган. Шунинг учун, 14 ёшлигимда ёзги таътил вақтида Коннектикутдаги ёғочдан қурилган лагерлардан бирига борганман ва инглиз тилини ўша ерда ўрганганман. Ҳатто штат номи ҳам мадридлик кичик болакайга кулгили туюларди.Лекин етиб борганимда худди Ҳолливуд киноларидан бирининг ичига тушиб қолгандек ҳис қилганман. Киноларда кўрамизку: болалар ёзги лагер учун кўл бўйидаги ям-яшил жойга боришади, каноэларда кўл бўйлаб сузишади, дарахтларга тирмашиб чиқишади, чайлаларда ухлайдилар ва пайрахалар билан олов ёқишади… Мен борган жой ростдан ҳам шундай эди. Гулхан атрофида маршмеллоу ва бисквитлар ердик. Шоколад беришарди. Буни сўз билан тасвирлаб бериш қийин эди. Телефон йўқ, Wi-Fi йўқ, мен бегона юртда янги дўстлар орттиришим керак эди. «Салом, мен — Родригоман, Мадриддан», дердим ўзимнинг аранг суҳбат қурадиган инглиз тилим билан. Болалар менинг устимдан кулишарди. «Хўп, йигитлар, қачон футбол ўйнаймиз», дердим. Улар эса «Ҳа, кечроқ футбол ўйнаймиз, теридан тўп ясаб, бир-биримизга улоқтирамиз, НФЛдагидек». Мен эса ҳайрон қолардим. «Йигитлар, мен футбол (soccer) ўйнамоқчиман», десам, улар буни рад этишарди.Аксига олиб, у ерга 2010 йилги жаҳон чемпионати бошланганида боргандим. Интернет йўқлиги сабабли ҳеч нарсадан хабарсизлигимдан сиқилардим. Лекин лагеримизнинг асосий хонасида компютер бўларди ва консулимиздан ҳар учрашувдан сўнг натижаларни кўриб беришини илтимос қилардим. Испания биринчи учрашувда Швейцарияга ютказиб қўйганди, эсласангиз. Улар менга буни айтишганда устимдан кулишяпти, деб ўйлаганман. «Швейцарияга? Аминмисиз? Тўғри қидирдингизми ўзи?» Вақт ўтаверди, Испания эса яхшироқ ўйнашда давом этди. Плей-офф — улар ҳамон ғалаба қозонмоқда. Германияга қарши яримфинал вақтида гуруҳ билан каноэ саёҳатига чиққандик ва тюторимдан ҳар дақиқада ҳисобни кўриб беришини сўраб турардим. Ваниҳоят, лагерга қайтганимизда менга кимдир Испания финалга чиққанини айтди. Мен ҳеч қачон уйимдан бу қадар узоқда туриб, ўзимни уйдагидек ҳис қилмагандим. Ҳиссиётимни тасаввур қиляпсизми?!Финал учун лагер консулига компютеридан ўйинни кўриш учун ялинганим эсимда. У рози бўлганди ва 10 дюмлик экранли ноутбукида кўрганман. Менга фарқи йўқ эди, нимада бўлса ҳам, учрашувни кўрсам бўлди эди. Мен ўшанда қандай қилиб буни уддалаганимизни билмайман. Балки, ўшанда қандайдир қароқчи сайт орқали учрашувни томоша қилгандирман, лекин атрофим тўла бефарқ америкаликлар билан финални чексиз ҳаяжон ичида томоша қилганим ҳануз ёдимда. Иниеста гол ургач, мен қичқириб кўл бўйлаб, «Яшасин Испания», деб югургандим. Америкаликлар бошларини сарак-сарак қилишар, мени ақлдан озган, деб ўйлашарди.«Бу испаниялик бола шу футболга йиғлаяптими?» деб менга ҳайрат ичра қараб туришарди. Улар бу мен учун қандай аҳамиятга эга эканини тушунмаганлар.Бутун умрим давомида мана шу икки дунё: футбол ва ҳақиқий олам ўртасида яшадим. Баъзида болалар менинг ўта оддийлигим устидан кулишарди. Лекин сиз онамдан сўраб кўрсангиз, менинг оддийликдан қанчалар йироқ бола эканимни айтиб беради. Футбол масаласида мен гиёҳванддекман. Агар оддийлигим ижтимоий тармоқ ёки қандайдир 400 фунтлик шалворларга қизиқмаслигимни англатса, ҳа, шундайман. Болалигимдан ҳиссиётлар ортидан қувадиган одам бўлганман. Мен футболчи бўлишни «Феррари» миниб юриш учун хоҳламаганман. Менинг қаҳрамонларим майдонда мени тирилишга мажбур қилгани учун уни севганман. 5 ёшимдан бери маҳалламиздаги майдонда футбол ўйнаганларимизни эслайман. Кечгача ўша ерда футбол ўйнардик, кейин эса қўшнилар билан бирга кечки овқат қилардик. 10 ёшларимда ўша майдончада футбол ўйнасаг-у, мен яхши ҳаракат қила олмасам, кун бўйи ота-онамга гапирмай юрардим. Ўзимдан қаттиқ хафа бўлардим. Онам менга қараб, «бунга нима бало бўлди? Бор-йўғи ўйин-ку», деб ўйлаган бўлса керак.Лекин футбол мен учун доридек бир нарса эди. Шунинг учун, ота-онам билан келишиб олгандик. Очиғи, бу борада бевосита қандайдир суҳбат бўлганми ёки йўқ — эслолмайман. Бироқ, бу худди ўзаро англашилган нарсадек эди: агар мен футболчи бўлишни истасам, университетга ҳам киришим керак эди. Шунинг учун 17 ёшлигимда Мадриддан Вилярреалга кўчиб ўтганман ва футбол билан бир қаторда ўша ердаги «Ҳауме I» университетида таҳсил ола бошлаганман. Эсимда, биринчи ўқув йилида «Вилярреал» академияси ётоқхонасида яшаб, ўқишга ҳам ўша ердан қатнардим. Кейинги йил эса 18 ёшга кирдим ва мен академияда қолиш учун «қариб қолдим». Онам менга университет ётоқхонасига кўчиб ўтишни таклиф қилди. Мен хўп дедим ва ўша ерда яшай бошладим.Менимча, бу Британиядаги ётоқхоналарга жуда ўхшаш: барча учун битта умумий кир ювиш хонаси, чўмилиш хоналари, кафетерия ва коридор бўйлаб кўплаб эшиклар. Ҳамма бир-бирига қўшни, сизнинг ўз ёғоч диванингиз, ёғоч столингиз бор. Менда телевизор ёки PlayStation йўқ эди, фақат ноутбуким. Тонгда «Вилярреал» машғулотларига, куннинг иккинчи ярмида университетга ва тунда… Албатта, бу ёшларга тўла университет ётоқхонаси эди. Ҳар жума оқшомида қайсидир хонада ўнлаб йигит-қизлар йиғилиб, ўйин-кулги бошлаб, кейин эса клубга кетишарди. Мен ҳам ётоқхонадаги йиғин бошланишига ўзимнинг газли сувимни кўтариб кириб борардим, улар мен футболчи эканимни ҳам билмас эди. Бир нечта пиво бутилкаларини бўшатгач, улар клубга йўл олар, мен эса сездирмай ғойиб бўлиб қолардим. Бир куни йигитлардан бири, «нега сен ҳеч қачон биз билан айлангани чиқмайсан. Бу қанақаси, оғайни», деб қолди. Мен эса унга футболчи эканим ва тонгда машғулотим борлигини айтгандим. Улар менга ишонмаган ва судрайвериб ҳол-у жонимга қўймаган.Ўша вақтларда ҳали ҳам иккинчи жамоа билан шуғулланардим. Ҳеч ким эдим, машинам ҳам бўлмаган. «Вилярреал» машғулот базасига машинада 15 дақиқада етиб борса бўларди, бироқ ҳар куни таксига тўлаш учун пулим етмасди. Мен велосипедимда трамвай станциясигача бориб, уни трамвайга олиб чиқиб, ундан тушгач ҳам яна педалларни тез-тез босганча база томон отилардим. Ваниҳоят, мен ҳайдовчилик гувоҳномамни олдим ва отамга қўнғироқ қилдим: «Менда 3000 евро пул бор, қарангчи, менбоп бирорта машина топилиб қолармикан». Бир неча кундан кейин у менга қўнғироқ қилди: «Мен бир машина топдим. Бир кекса аёл ўз уловини сотмоқчи экан. 4000 евро сўраяпти, лекин машинада компютер (монитор назарда тутилмоқда) бор экан». Мен учун бундай пулга «компютерли» машина харид қилиш ажойиб келишувдек туюлди. У менга машинани олиб келиб берган, бу «Opel Corsa» эди. Машинага ўтирибоқ экранни титкилашни бошлаганман, экранга бир тегиниш орқали радиони ёқиш мумкин эди. Менга роса ёққанди. Мен ҳар куни шу машинада машғулотларга борардим. Дўстларим устимдан кулар эди, лекин менга бунинг аҳамияти йўқ: менга машина ёққанди.Кейинги йил Ла Лигадаги илк учрашувимни ўтказдим ва курсдошларим ақлдан озай дейишганди, назаримда. Улар менга айтиб беришганди: «Футболни кўриб ўтирсам, пастки қаватдаги йигит экранда пайдо бўлди. 6-рақам позициясида ўйнаётган футболчи биз билан ҳисоблаш курсида ўқийдиган бола эди». Улар бунга ишонишмасди. «Бу ростдан ҳам ўша футболчими? Google’дан қидириб кўрчи?! Йўқ, бу иккиси битта Родриго бўлиши мумкин эмас, бундай исмлилар жуда кўп». Кейин эса мен кўпроқ учрашувларда майдонга туша бошладим ва курсдошларим менга «ҳой, сен кеча «Барселона»га қарши ўйнаган эдинг-ку, дарсда нима қиляпсан?» дейишарди. Испанияда биз Англияда ўйналадиган Fantasy Football’га ўхшайдиган Comunio номли ўйин ўйнаймиз: футболчиларни сотиб оласан ва менежер сифатида жамоани бошқарасан. Шанба оқшомида ётоқхонага келсам, баъзи йигитлар менга: «Бу нимаси, оғайни, менга атиги 3 очко бердинг, холос», дерди. Мен эса кулиб қўярдим.Ўша даврлар ҳаётимнинг энг қувноқ даврлари эди. Билмадим қандай, лекин университетга қайтсам, миям худди бошқа дунё, аниқроғи ҳақиқий оламга қайтгандек ҳис қиларди. У ер мендан футбол дастлабки йилларда берадиган босимни кўтариб турарди. Мен аёлимни ҳам ўша ерда учратганман. У докторлик учун ўқирди. Сенга бир гап айтайми, унга менинг футболимнинг умуман қизиғи йўқ эди. У «Селта»даги дуранг ҳақида эшитишни умуман хоҳламасди.Ўқитувчиларим кўз олдида мен шунчаки биттаси эдим. Испанияда университет бу — университет. У ерга бордингми, ишлашинг керак. Шундай экан, кичик хонамда ноутбуким билан ўтирар эканман, қилаётган ишимга шу қадар берилиб кетардимки, бутун олам ҳақида унутардим. Бир куни имтиҳонга тайёрланаётгандим, телефоним овозсиз режимда эди. Анча вақтдан сўнг, танаффус олиш учун телефонимга қарасам, 20 та SMS, 50 та WhatsApp қўнғироғи, 10 тага яқин ўтказиб юборилган қўнғироқлар. Нима бўлди, кимдир ўлдими, деб ўйлаганман. Жамоадошим қўнғироқ қилди — гўшакни кўтардим:— Родри, қаердасан?— Қаерда бўлардим, шу ерда. Университетда.— Мураббий сени излаяпти. Ҳамма сени қидириш билан овора.— Нималар деяпсан?— «Валенсия» билан ўйинимиз бор. Ҳаммамиз автобусдамиз.— Қўйсангчи, оғайни, «Валенсия» билан ўйин эртага…Э, Худо, йўқ. Мактаб вақтида имтиҳон ёдингиздан чиқиб қолади ва у ерга борганингиздан сўнг барчаси ёдингизга тушади-ку. Менда худди шундай бўлди. Фақат имтиҳондамас, Ла Лига баҳси аввалидан. «Яхши, автобус кетаверсин, мен сизларга меҳмонхонада қўшиламан», деб айтдим. Мен шу қадар тезликда кийимимни кийиб, машинамга отилдимки, йўлда ҳам «Опел»имни Жеймс Бонддек ҳайдадим. Валенсиядаги меҳмонхонагача 1 соатлик йўл эди ва мен етиб борганда жамоавий йиғилиш ўтказилаётган эди. Мен «уйга вазифамни ит еб қўйди», деб баҳона қиладиган мактаб боласи ҳолатида эдим. Ва биласанми, бу баҳонам футболга ўтмади. Ўша куни дабдалам чиққанди. Лекин бу менга дарс бўлди ва иккала оламим ўртасидаги мувозанатни яхшироқ ушлашим кераклигини англаб етдим. Саёҳатим давомидаги ҳар бир хатомдан нималарнидир ўрганиб келяпман. «Вилярреал»да профессионалликни ўргандим. Футболчидан профессионалга айландим.«Атлетико»да бир мавсум ўйнаш учун уйга қайтганимда рақобатбардошлик ҳам жуда муҳимлигини англадим. «Вилярреал»да тўп билан яхши ўйнардим, лекин жуда ҳам енгил эдим. Симеоне қўл остида «ёмон бола» бўлишни ўргандим. Майдонда бироз қинғир ишларни ҳам қилишга тўғри келишини англадим — росмана подкат ташлаш нималигини тушундим. 90 дақиқа давомида рақибларнинг жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилдим. Бу ҳам катта футболчига айланишимдаги муҳим бир давр, керакли унсур бўлди.Кейинги мавсумда «Сити»га ўтдим ва бу мен учун орзу эди. У ерга боришдан аввал Бускетс билан гаплашдим. У менга: «Пепми? У сени яхшироқ футболчига айлантиради. Лекин сени тинч қўймайди. Унинг қўл остида ҳеч қачон ўзингни ривожлантиришдан тўхтамайсан». Серхио Гвардиола қўл остида меникига ўхшаш вазифани бажарган ва улкан ютуқларга эришганди ва мен унинг сўзларига ишондим. У ҳақ эди. Пепнинг қолганлардан фарқ қилиб турувчи жиҳати доим бир қадам олдиндалигида. У доим атрофидаги ўйинни ривожлантиришдан олдин ўзини ўстиришга ҳаракат қилади. У ўтган мавсумда ишлатган услуби билан қолиб кетишни ёқтирмайди, биз доим якунига етган мавсумни таҳлил қилиб чиқиб, янгиликлар устида ишлаймиз. Сиз бир жойда қотиб туриб, кетма-кет 4 марта АПЛда ғолиб бўла олмайсиз. Ўзингизни қайта кашф қиласиз, ёки ўласиз. Мен Пеп ҳақида гапираётганимда барчасини қўлларим билан кўрсатиб беришим керак. Менга битта стол ва қандайдир буюмлар, масалан, кофе идишлари керак бўлади ва мен уларни худди шахмат столи устида доналарни жойлаштиргандек ҳаракатлантириб, сизга гапимни Пеп услубида тушунтириб бера оламан: «сен у ерга, у эса мана бу ерга боради, нариги эса мана бу ерда бўлади ва банг — гол».Менинг ривожланишимда Пеп навбатдаги муҳим унсурни қўшди — мен у билан майдонни бошқача кўра бошладим. Мен ўйинни ҳис қила бошладим: қачон бўшлиқларга томон юриш керак, қачон курашга киришиш керак. Қачон босим қилиш, қачон енгилроқ ҳаракатланиш… Унинг ишончи мен учун муҳим эди. Чунки 2019 йилда бу ерга келганимда кийим алмаштириш хонасига Агуэро, Фернандинио, Давид Силва, Кевин Де Брюйне каби афсоналар билан кириб борардим. 12 ёшлигимда Агуэро «Атлетико»да ўйнарди ва унинг машғулотларини томоша қилгани борардим. У менинг қаҳрамонларимдан бири эди. Кейин эса у билан ёнма-ён ўтирдим. Буни тасаввур қила оласизми?Агуэро ва Отаменди доим менинг устимдан кулишарди. Фақат киядиган либосларим учун эмас, ҳар сафар автобусга чиққач қаллиғим билан FaceTime орқали гаплашганим учун. У доктор, мен футболчи бўлганимдан кейин, бизда бир-биримиздан узоқда бўлмаслик ва FaceTime орқали гаплашишдан бошқа ечим борми? Йўқ. албатта. Ютамизми-ютқазамизми, барибир, унга қўнғироқ қилардим. Ютсак-ку, ҳамма байрам қилиб мен билан иши бўлмасди. Лекин ютқазганимиздан кейин ҳам у билан одатдагидек гаплашаверардим. Қаллиғим билан гаплашганда мен университетдаги ўша Родригога айланиб қоламан. Ўша вақтда ҳамманинг боши эгилган, ҳамма жим бўлади, мен эса доимгидек баланд овозда: «Ҳа, очиғи, бугун расво ўйнадик. Ҳа-ҳа, дуранг ўйнаб қўйдик. Ҳа, асабим бузилиб турибди. Майли, буларни қўй, ўзинг қалайсан?...» Бир неча марта Агуэро ва Отаменди мени четга тортиб: «Сени Пеп эшитади. Бундай пайтда бунақа овозда телефонда гаплашиб бўлмайди», деб айтишганди. Мен эса: «Ҳа, қалайсан, бугун ютдик. Лекин мен барибир ўйнолмадим. Neftlix кўряпман, дейсанми? Нима еяпсан?»… Йигитлар мендан телефонни олиб қўйишга ҳаракат қилишарди: «Родри сенга телефон қилиб юборади. У кетиши керак. Родри, телефонни қўй». Мен эса пинагимни бузмай, у билан гаплашаверардим.Майдондан чиқар эканман, доим оёқларим ердалигига ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қиламан. Одамлар бу одатимни баъзида нотўғри талқин қилишларини биламан. Албатта, футболчилар атрофида жуда кўплаб маркетинг ва медиа ишлайди. Бироқ мен ҳеч қачон улар учун ўзимни кўрсата олмайман, сунъийлик қўлимдан келмайди. Бир гал фотосессияда қатнашдим ва фотограф мендан китоб билан расмга тушишни сўради. Эртасигаёқ университетдаги дўстларимдан: «Қўйсангчи, оғайни, сен китоб ўқишни ёқтирмайсан-ку», деган гапларни эшитдим. Шундай экан, ижтимоий тармоқларда кўрган ҳамма нарсангизга ҳам ишонаверманг, реал ҳаёт умуман бошқача.Сўнгги йилларда «Сити» билан бизга анча омад кулиб боқяпти. Лекин ғалабалар пайтида сен шунчаки ҳаётдан завқ оласан. Қачонки, мағлубиятга учрай бошласанг, росманасига муваффақиятсизликка учрасанг, ўшанда ўсасан. 2021 йилдаги «Челси»га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг, оила аъзолари учун ажратилган кичик ҳудудга ўтдим ва ота-онам ва ака-укаларимни кўриб, бир оғиз ҳам гапиролмай қолдим. Бу худди ўша 10 ёшлигимда уйимиз ошхонасида онамга бир оғиз гап айтмай ўтирган пайтга ўхшарди. Ўшанда ўзимга: «Мен буни ортиқ ҳис қилишни хоҳламайман. Мен яхшироқ ишлашни ва бунданда кучлироқ бўлиш йўлини топишим керак».Ҳозир чемпион бўлиб, дунё тепасига чиққан кунимиздан бери мендан ҳеч ким ўша 2021 йилги финал ҳақида сўрамайди. Лекин, менимча, бу ҳаётимдаги энг муҳимларидан бири. Ҳар бир муваффақиятли лаҳза ортида ҳаётдаги қандайдир муваффақиятсизлик ёхуд қийинчилик туради. 2023 йилги финалда гол урганимда ҳам бу ҳеч қандай ҳисоб-китоб қилинган нарса эмасди. Барчаси ўша 20 йил аввал мен уйимиз ёнидаги боғда ўйнаб юрган кезларимдан бери мен билан бирга бўлган ҳиссиёт натижаси эди. Агар Бернарду ичкарига тўп узатган вазиятни кўрсангиз, мени топа олмайсиз. Чунки мен анча орқада эдим, менга тўп келишининг имкони йўқ эди. Лекин қандайдир ички ҳиссиёт сабаб ихтиёрсиз равишда ичкарига бир қадам қўйдим. Лекин 100 дан 99 ҳолатда Бернарду тўпни бу ерга узатмасди. «Мана шу ўша биргина лаҳза бўлиши мумкин», дедим ўзимга. Олдинга юрдим ва тўп мени топди. Бир қадам орқароқда бўлсам ҳам кечикардим. Ваниҳоят, тўп мен томон сакраб кела бошлади ва миямда миллисониялар ичида минг ўй айланди: «У келяпти. Нима қиламан? Қаттиқ теп — бомба. Шошма, бу ахир учрашувдаги биргина имкониятинг бўлиши мумкин. Фақат аниқ теп. Сен боғда ўйнаяпсан. Тўрга ташлаб қўй. У келди, теп». Буларнинг бари — оний чақмоқ узра кечган хаёллар. Голдан сўнг мухлисларимиз томон тиззада сирпаниб бордим ва ўйладим: «20 дақиқа, яна 20 дақиқа бор, жин урсин»…Бу 6-рақам позициясидаги футболчининг ўй-фикрлари. Биз ўша 20 дақиқа мобайнида росманасига қийналдик ва ҳуштак чалинди. Бу мен умр бўйи излаган ҳиссиётлар эди. Бу менинг гол урганим билан алоқадор ҳислар эмас. Барчаси 90 дақиқа жамоам билан қийинчиликка учраб, якунда ғалаба қозонганимиздан эди. Бу мени Манчестердаги биринчи кунимдан қўллаб келган мухлисларга требл совға қилиш қувончи эди. Бу «Сити» шарфларини тақиб олган болакайлар юзларида кўрган табассумларим учун эди. Оиламни қучиб ҳайқирган сўзларим учун эди: «Биз бу лаънатини ютдик».Бу — дори. Сен шунинг учун футбол ўйнайсан.Еврода ҳам худди шундай бўлди. Бу худди шоирона қаҳрамонлик асарига ўхшайди. Айниқса, иккинчи бўлимни майдон ташқарисидан томоша қилганим учун ҳам шундай ҳис қилганман. Бир неча лаҳзага назоратни қўлдан чиқардим. Мен турнир аввалидан ўзимга етакчиликни қўлга олишим кераклигини айтгандим. Мен кийим алмаштириш хонасидаги энг ёши катта футболчи эмасдим, лекин бизда даҳшатли даражада ёш бўлган бир неча футболчилар бор эди. Уларга майдондаги босим борасида ёрдам беришни хоҳлагандим. Нико ва Ламин ушбу ёзда эришган ютуқлари ҳақида ўйласам, улар учун жуда ҳам хурсанд бўламан. 17, 22 ёшда мана бундай катта турнирда, сени бутун ватанинг томоша қилаётганини билиб турган ҳолатда ўйнашни ақлбовар қилмайди. Уларнинг ёшида мен қандай яшаганимни билсалар, эсдан оғиб қолсалар керак.2-бўлимда майдон ташқарисида ўтиришимни соатига 200 километр тезликда ҳаракатланаётган машинанинг ичида бўла туриб, унинг бошқарувида бўлмаган одамнинг ҳолатига ўхшатишим мумкин. 85-дақиқада гол урганимизда Микел Оярсабал тарафга шундай тезликда югурдимки, биринчи бўлим давомида майдонда ҳам бундай югурмаган бўлсам керак. Ўз ватанинг учун ютиш — бошқача ҳиссиёт. Мен худди ўша уйимиз олдидаги боғда ўйнаб юрган болага қайтиб қолгандек бўлдим. Коннектикутдаги лагерда жаҳон кубогини ютганимизда кўл бўйлаб йиғлаб югурган Родригога айландим. Сиз нафақат қайсидир шаҳар, балки бутун бир мамлакатни бахтиёр этганингизни ҳис қиласиз. Кўплаб одамлар, кўплаб авлодларни хушнуд этганингизни туясиз. Янгидан янги болалар мана шу ҳисни туйишларига сабабчи бўласиз. Мен каби нечтаси Ламин Францияга ёки Микел Англияга гол урганда кўчаларда қичқирганча югургандир. Мингларча. Миллионларча: «Яшасин, Испания!»Мен бу ҳисни биламан. Соф бахт. Ер юзидаги барча китоблар, ҳисоб-китоблар ва бухгалтерлик курсларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, дунёда бу ҳисни тақдим эта оладиган биргина нарса бор. Бу — футбол. Яратганга футбол учун шукрлар бўлсин»Абдулбасит Валихонов таржимаси [allow-turbo]
«Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси етакчиси ва бугунги кун футболининг энг кучли таянч яримҳимоячиларидан бири — Родри «The Player’s Tribune» нашрига интервью бериб, ўзининг майдондаги ва ҳаётдаги «олами» ҳақида гапириб берди.

«Мен доим жамоадошларимга инглизча эмас, американча гаплашишимни айтаман. Улар устимдан кулишни яхши кўришади. Доим шундай. Одатда, киядиган уст-бошимни деб масхара қиладилар. Лекин кўпинча ҳазиллар менинг гапириш тарзим ҳақида бўлади. Боиси, мен тилни Лондон ёки Манчестерда ўрганмаганман. Мен инглиз тилини Коннектикутда ўрганганман — американ лаҳжасида гаплашаман.

Кўриб турганингиздек, оиламда таълим жуда муҳим масала эди ва отам доим менинг Америка мактабида бир йил бўлса ҳам ўқиб қайтишимни истарди. Лекин менинг футболчи бўлиш орзум бунга йўл қўймаган. Шунинг учун, 14 ёшлигимда ёзги таътил вақтида Коннектикутдаги ёғочдан қурилган лагерлардан бирига борганман ва инглиз тилини ўша ерда ўрганганман. Ҳатто штат номи ҳам мадридлик кичик болакайга кулгили туюларди.

Лекин етиб борганимда худди Ҳолливуд киноларидан бирининг ичига тушиб қолгандек ҳис қилганман. Киноларда кўрамизку: болалар ёзги лагер учун кўл бўйидаги ям-яшил жойга боришади, каноэларда кўл бўйлаб сузишади, дарахтларга тирмашиб чиқишади, чайлаларда ухлайдилар ва пайрахалар билан олов ёқишади… Мен борган жой ростдан ҳам шундай эди. Гулхан атрофида маршмеллоу ва бисквитлар ердик. Шоколад беришарди. Буни сўз билан тасвирлаб бериш қийин эди. Телефон йўқ, Wi-Fi йўқ, мен бегона юртда янги дўстлар орттиришим керак эди. «Салом, мен — Родригоман, Мадриддан», дердим ўзимнинг аранг суҳбат қурадиган инглиз тилим билан. Болалар менинг устимдан кулишарди. «Хўп, йигитлар, қачон футбол ўйнаймиз», дердим. Улар эса «Ҳа, кечроқ футбол ўйнаймиз, теридан тўп ясаб, бир-биримизга улоқтирамиз, НФЛдагидек». Мен эса ҳайрон қолардим. «Йигитлар, мен футбол (soccer) ўйнамоқчиман», десам, улар буни рад этишарди.

Аксига олиб, у ерга 2010 йилги жаҳон чемпионати бошланганида боргандим. Интернет йўқлиги сабабли ҳеч нарсадан хабарсизлигимдан сиқилардим. Лекин лагеримизнинг асосий хонасида компютер бўларди ва консулимиздан ҳар учрашувдан сўнг натижаларни кўриб беришини илтимос қилардим. Испания биринчи учрашувда Швейцарияга ютказиб қўйганди, эсласангиз. Улар менга буни айтишганда устимдан кулишяпти, деб ўйлаганман. «Швейцарияга? Аминмисиз? Тўғри қидирдингизми ўзи?» Вақт ўтаверди, Испания эса яхшироқ ўйнашда давом этди. Плей-офф — улар ҳамон ғалаба қозонмоқда. Германияга қарши яримфинал вақтида гуруҳ билан каноэ саёҳатига чиққандик ва тюторимдан ҳар дақиқада ҳисобни кўриб беришини сўраб турардим. Ваниҳоят, лагерга қайтганимизда менга кимдир Испания финалга чиққанини айтди. Мен ҳеч қачон уйимдан бу қадар узоқда туриб, ўзимни уйдагидек ҳис қилмагандим. Ҳиссиётимни тасаввур қиляпсизми?!

Финал учун лагер консулига компютеридан ўйинни кўриш учун ялинганим эсимда. У рози бўлганди ва 10 дюмлик экранли ноутбукида кўрганман. Менга фарқи йўқ эди, нимада бўлса ҳам, учрашувни кўрсам бўлди эди. Мен ўшанда қандай қилиб буни уддалаганимизни билмайман. Балки, ўшанда қандайдир қароқчи сайт орқали учрашувни томоша қилгандирман, лекин атрофим тўла бефарқ америкаликлар билан финални чексиз ҳаяжон ичида томоша қилганим ҳануз ёдимда. Иниеста гол ургач, мен қичқириб кўл бўйлаб, «Яшасин Испания», деб югургандим. Америкаликлар бошларини сарак-сарак қилишар, мени ақлдан озган, деб ўйлашарди.

«Бу испаниялик бола шу футболга йиғлаяптими?» деб менга ҳайрат ичра қараб туришарди. Улар бу мен учун қандай аҳамиятга эга эканини тушунмаганлар.

Бутун умрим давомида мана шу икки дунё: футбол ва ҳақиқий олам ўртасида яшадим. Баъзида болалар менинг ўта оддийлигим устидан кулишарди. Лекин сиз онамдан сўраб кўрсангиз, менинг оддийликдан қанчалар йироқ бола эканимни айтиб беради. Футбол масаласида мен гиёҳванддекман. Агар оддийлигим ижтимоий тармоқ ёки қандайдир 400 фунтлик шалворларга қизиқмаслигимни англатса, ҳа, шундайман. Болалигимдан ҳиссиётлар ортидан қувадиган одам бўлганман. Мен футболчи бўлишни «Феррари» миниб юриш учун хоҳламаганман. Менинг қаҳрамонларим майдонда мени тирилишга мажбур қилгани учун уни севганман. 5 ёшимдан бери маҳалламиздаги майдонда футбол ўйнаганларимизни эслайман. Кечгача ўша ерда футбол ўйнардик, кейин эса қўшнилар билан бирга кечки овқат қилардик. 10 ёшларимда ўша майдончада футбол ўйнасаг-у, мен яхши ҳаракат қила олмасам, кун бўйи ота-онамга гапирмай юрардим. Ўзимдан қаттиқ хафа бўлардим. Онам менга қараб, «бунга нима бало бўлди? Бор-йўғи ўйин-ку», деб ўйлаган бўлса керак.

Лекин футбол мен учун доридек бир нарса эди. Шунинг учун, ота-онам билан келишиб олгандик. Очиғи, бу борада бевосита қандайдир суҳбат бўлганми ёки йўқ — эслолмайман. Бироқ, бу худди ўзаро англашилган нарсадек эди: агар мен футболчи бўлишни истасам, университетга ҳам киришим керак эди. Шунинг учун 17 ёшлигимда Мадриддан Вилярреалга кўчиб ўтганман ва футбол билан бир қаторда ўша ердаги «Ҳауме I» университетида таҳсил ола бошлаганман. Эсимда, биринчи ўқув йилида «Вилярреал» академияси ётоқхонасида яшаб, ўқишга ҳам ўша ердан қатнардим. Кейинги йил эса 18 ёшга кирдим ва мен академияда қолиш учун «қариб қолдим». Онам менга университет ётоқхонасига кўчиб ўтишни таклиф қилди. Мен хўп дедим ва ўша ерда яшай бошладим.

Менимча, бу Британиядаги ётоқхоналарга жуда ўхшаш: барча учун битта умумий кир ювиш хонаси, чўмилиш хоналари, кафетерия ва коридор бўйлаб кўплаб эшиклар. Ҳамма бир-бирига қўшни, сизнинг ўз ёғоч диванингиз, ёғоч столингиз бор. Менда телевизор ёки PlayStation йўқ эди, фақат ноутбуким. Тонгда «Вилярреал» машғулотларига, куннинг иккинчи ярмида университетга ва тунда… Албатта, бу ёшларга тўла университет ётоқхонаси эди. Ҳар жума оқшомида қайсидир хонада ўнлаб йигит-қизлар йиғилиб, ўйин-кулги бошлаб, кейин эса клубга кетишарди. Мен ҳам ётоқхонадаги йиғин бошланишига ўзимнинг газли сувимни кўтариб кириб борардим, улар мен футболчи эканимни ҳам билмас эди. Бир нечта пиво бутилкаларини бўшатгач, улар клубга йўл олар, мен эса сездирмай ғойиб бўлиб қолардим. Бир куни йигитлардан бири, «нега сен ҳеч қачон биз билан айлангани чиқмайсан. Бу қанақаси, оғайни», деб қолди. Мен эса унга футболчи эканим ва тонгда машғулотим борлигини айтгандим. Улар менга ишонмаган ва судрайвериб ҳол-у жонимга қўймаган.

Ўша вақтларда ҳали ҳам иккинчи жамоа билан шуғулланардим. Ҳеч ким эдим, машинам ҳам бўлмаган. «Вилярреал» машғулот базасига машинада 15 дақиқада етиб борса бўларди, бироқ ҳар куни таксига тўлаш учун пулим етмасди. Мен велосипедимда трамвай станциясигача бориб, уни трамвайга олиб чиқиб, ундан тушгач ҳам яна педалларни тез-тез босганча база томон отилардим. Ваниҳоят, мен ҳайдовчилик гувоҳномамни олдим ва отамга қўнғироқ қилдим: «Менда 3000 евро пул бор, қарангчи, менбоп бирорта машина топилиб қолармикан». Бир неча кундан кейин у менга қўнғироқ қилди: «Мен бир машина топдим. Бир кекса аёл ўз уловини сотмоқчи экан. 4000 евро сўраяпти, лекин машинада компютер (монитор назарда тутилмоқда) бор экан». Мен учун бундай пулга «компютерли» машина харид қилиш ажойиб келишувдек туюлди. У менга машинани олиб келиб берган, бу «Opel Corsa» эди. Машинага ўтирибоқ экранни титкилашни бошлаганман, экранга бир тегиниш орқали радиони ёқиш мумкин эди. Менга роса ёққанди. Мен ҳар куни шу машинада машғулотларга борардим. Дўстларим устимдан кулар эди, лекин менга бунинг аҳамияти йўқ: менга машина ёққанди.

Кейинги йил Ла Лигадаги илк учрашувимни ўтказдим ва курсдошларим ақлдан озай дейишганди, назаримда. Улар менга айтиб беришганди: «Футболни кўриб ўтирсам, пастки қаватдаги йигит экранда пайдо бўлди. 6-рақам позициясида ўйнаётган футболчи биз билан ҳисоблаш курсида ўқийдиган бола эди». Улар бунга ишонишмасди. «Бу ростдан ҳам ўша футболчими? Google’дан қидириб кўрчи?! Йўқ, бу иккиси битта Родриго бўлиши мумкин эмас, бундай исмлилар жуда кўп». Кейин эса мен кўпроқ учрашувларда майдонга туша бошладим ва курсдошларим менга «ҳой, сен кеча «Барселона»га қарши ўйнаган эдинг-ку, дарсда нима қиляпсан?» дейишарди. Испанияда биз Англияда ўйналадиган Fantasy Football’га ўхшайдиган Comunio номли ўйин ўйнаймиз: футболчиларни сотиб оласан ва менежер сифатида жамоани бошқарасан. Шанба оқшомида ётоқхонага келсам, баъзи йигитлар менга: «Бу нимаси, оғайни, менга атиги 3 очко бердинг, холос», дерди. Мен эса кулиб қўярдим.

Ўша даврлар ҳаётимнинг энг қувноқ даврлари эди. Билмадим қандай, лекин университетга қайтсам, миям худди бошқа дунё, аниқроғи ҳақиқий оламга қайтгандек ҳис қиларди. У ер мендан футбол дастлабки йилларда берадиган босимни кўтариб турарди. Мен аёлимни ҳам ўша ерда учратганман. У докторлик учун ўқирди. Сенга бир гап айтайми, унга менинг футболимнинг умуман қизиғи йўқ эди. У «Селта»даги дуранг ҳақида эшитишни умуман хоҳламасди.

Ўқитувчиларим кўз олдида мен шунчаки биттаси эдим. Испанияда университет бу — университет. У ерга бордингми, ишлашинг керак. Шундай экан, кичик хонамда ноутбуким билан ўтирар эканман, қилаётган ишимга шу қадар берилиб кетардимки, бутун олам ҳақида унутардим. Бир куни имтиҳонга тайёрланаётгандим, телефоним овозсиз режимда эди. Анча вақтдан сўнг, танаффус олиш учун телефонимга қарасам, 20 та SMS, 50 та WhatsApp қўнғироғи, 10 тага яқин ўтказиб юборилган қўнғироқлар. Нима бўлди, кимдир ўлдими, деб ўйлаганман. Жамоадошим қўнғироқ қилди — гўшакни кўтардим:

— Родри, қаердасан?
— Қаерда бўлардим, шу ерда. Университетда.

— Мураббий сени излаяпти. Ҳамма сени қидириш билан овора.
— Нималар деяпсан?

— «Валенсия» билан ўйинимиз бор. Ҳаммамиз автобусдамиз.
— Қўйсангчи, оғайни, «Валенсия» билан ўйин эртага…

Э, Худо, йўқ. Мактаб вақтида имтиҳон ёдингиздан чиқиб қолади ва у ерга борганингиздан сўнг барчаси ёдингизга тушади-ку. Менда худди шундай бўлди. Фақат имтиҳондамас, Ла Лига баҳси аввалидан. «Яхши, автобус кетаверсин, мен сизларга меҳмонхонада қўшиламан», деб айтдим. Мен шу қадар тезликда кийимимни кийиб, машинамга отилдимки, йўлда ҳам «Опел»имни Жеймс Бонддек ҳайдадим. Валенсиядаги меҳмонхонагача 1 соатлик йўл эди ва мен етиб борганда жамоавий йиғилиш ўтказилаётган эди. Мен «уйга вазифамни ит еб қўйди», деб баҳона қиладиган мактаб боласи ҳолатида эдим. Ва биласанми, бу баҳонам футболга ўтмади. Ўша куни дабдалам чиққанди. Лекин бу менга дарс бўлди ва иккала оламим ўртасидаги мувозанатни яхшироқ ушлашим кераклигини англаб етдим. Саёҳатим давомидаги ҳар бир хатомдан нималарнидир ўрганиб келяпман. «Вилярреал»да профессионалликни ўргандим. Футболчидан профессионалга айландим.

«Атлетико»да бир мавсум ўйнаш учун уйга қайтганимда рақобатбардошлик ҳам жуда муҳимлигини англадим. «Вилярреал»да тўп билан яхши ўйнардим, лекин жуда ҳам енгил эдим. Симеоне қўл остида «ёмон бола» бўлишни ўргандим. Майдонда бироз қинғир ишларни ҳам қилишга тўғри келишини англадим — росмана подкат ташлаш нималигини тушундим. 90 дақиқа давомида рақибларнинг жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилдим. Бу ҳам катта футболчига айланишимдаги муҳим бир давр, керакли унсур бўлди.

Кейинги мавсумда «Сити»га ўтдим ва бу мен учун орзу эди. У ерга боришдан аввал Бускетс билан гаплашдим. У менга: «Пепми? У сени яхшироқ футболчига айлантиради. Лекин сени тинч қўймайди. Унинг қўл остида ҳеч қачон ўзингни ривожлантиришдан тўхтамайсан». Серхио Гвардиола қўл остида меникига ўхшаш вазифани бажарган ва улкан ютуқларга эришганди ва мен унинг сўзларига ишондим. У ҳақ эди. Пепнинг қолганлардан фарқ қилиб турувчи жиҳати доим бир қадам олдиндалигида. У доим атрофидаги ўйинни ривожлантиришдан олдин ўзини ўстиришга ҳаракат қилади. У ўтган мавсумда ишлатган услуби билан қолиб кетишни ёқтирмайди, биз доим якунига етган мавсумни таҳлил қилиб чиқиб, янгиликлар устида ишлаймиз. Сиз бир жойда қотиб туриб, кетма-кет 4 марта АПЛда ғолиб бўла олмайсиз. Ўзингизни қайта кашф қиласиз, ёки ўласиз. Мен Пеп ҳақида гапираётганимда барчасини қўлларим билан кўрсатиб беришим керак. Менга битта стол ва қандайдир буюмлар, масалан, кофе идишлари керак бўлади ва мен уларни худди шахмат столи устида доналарни жойлаштиргандек ҳаракатлантириб, сизга гапимни Пеп услубида тушунтириб бера оламан: «сен у ерга, у эса мана бу ерга боради, нариги эса мана бу ерда бўлади ва банг — гол».

Менинг ривожланишимда Пеп навбатдаги муҳим унсурни қўшди — мен у билан майдонни бошқача кўра бошладим. Мен ўйинни ҳис қила бошладим: қачон бўшлиқларга томон юриш керак, қачон курашга киришиш керак. Қачон босим қилиш, қачон енгилроқ ҳаракатланиш… Унинг ишончи мен учун муҳим эди. Чунки 2019 йилда бу ерга келганимда кийим алмаштириш хонасига Агуэро, Фернандинио, Давид Силва, Кевин Де Брюйне каби афсоналар билан кириб борардим. 12 ёшлигимда Агуэро «Атлетико»да ўйнарди ва унинг машғулотларини томоша қилгани борардим. У менинг қаҳрамонларимдан бири эди. Кейин эса у билан ёнма-ён ўтирдим. Буни тасаввур қила оласизми?

Агуэро ва Отаменди доим менинг устимдан кулишарди. Фақат киядиган либосларим учун эмас, ҳар сафар автобусга чиққач қаллиғим билан FaceTime орқали гаплашганим учун. У доктор, мен футболчи бўлганимдан кейин, бизда бир-биримиздан узоқда бўлмаслик ва FaceTime орқали гаплашишдан бошқа ечим борми? Йўқ. албатта. Ютамизми-ютқазамизми, барибир, унга қўнғироқ қилардим. Ютсак-ку, ҳамма байрам қилиб мен билан иши бўлмасди. Лекин ютқазганимиздан кейин ҳам у билан одатдагидек гаплашаверардим. Қаллиғим билан гаплашганда мен университетдаги ўша Родригога айланиб қоламан. Ўша вақтда ҳамманинг боши эгилган, ҳамма жим бўлади, мен эса доимгидек баланд овозда: «Ҳа, очиғи, бугун расво ўйнадик. Ҳа-ҳа, дуранг ўйнаб қўйдик. Ҳа, асабим бузилиб турибди. Майли, буларни қўй, ўзинг қалайсан?...» Бир неча марта Агуэро ва Отаменди мени четга тортиб: «Сени Пеп эшитади. Бундай пайтда бунақа овозда телефонда гаплашиб бўлмайди», деб айтишганди. Мен эса: «Ҳа, қалайсан, бугун ютдик. Лекин мен барибир ўйнолмадим. Neftlix кўряпман, дейсанми? Нима еяпсан?»… Йигитлар мендан телефонни олиб қўйишга ҳаракат қилишарди: «Родри сенга телефон қилиб юборади. У кетиши керак. Родри, телефонни қўй». Мен эса пинагимни бузмай, у билан гаплашаверардим.

Майдондан чиқар эканман, доим оёқларим ердалигига ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қиламан. Одамлар бу одатимни баъзида нотўғри талқин қилишларини биламан. Албатта, футболчилар атрофида жуда кўплаб маркетинг ва медиа ишлайди. Бироқ мен ҳеч қачон улар учун ўзимни кўрсата олмайман, сунъийлик қўлимдан келмайди. Бир гал фотосессияда қатнашдим ва фотограф мендан китоб билан расмга тушишни сўради. Эртасигаёқ университетдаги дўстларимдан: «Қўйсангчи, оғайни, сен китоб ўқишни ёқтирмайсан-ку», деган гапларни эшитдим. Шундай экан, ижтимоий тармоқларда кўрган ҳамма нарсангизга ҳам ишонаверманг, реал ҳаёт умуман бошқача.

Сўнгги йилларда «Сити» билан бизга анча омад кулиб боқяпти. Лекин ғалабалар пайтида сен шунчаки ҳаётдан завқ оласан. Қачонки, мағлубиятга учрай бошласанг, росманасига муваффақиятсизликка учрасанг, ўшанда ўсасан. 2021 йилдаги «Челси»га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг, оила аъзолари учун ажратилган кичик ҳудудга ўтдим ва ота-онам ва ака-укаларимни кўриб, бир оғиз ҳам гапиролмай қолдим. Бу худди ўша 10 ёшлигимда уйимиз ошхонасида онамга бир оғиз гап айтмай ўтирган пайтга ўхшарди. Ўшанда ўзимга: «Мен буни ортиқ ҳис қилишни хоҳламайман. Мен яхшироқ ишлашни ва бунданда кучлироқ бўлиш йўлини топишим керак».

Ҳозир чемпион бўлиб, дунё тепасига чиққан кунимиздан бери мендан ҳеч ким ўша 2021 йилги финал ҳақида сўрамайди. Лекин, менимча, бу ҳаётимдаги энг муҳимларидан бири. Ҳар бир муваффақиятли лаҳза ортида ҳаётдаги қандайдир муваффақиятсизлик ёхуд қийинчилик туради. 2023 йилги финалда гол урганимда ҳам бу ҳеч қандай ҳисоб-китоб қилинган нарса эмасди. Барчаси ўша 20 йил аввал мен уйимиз ёнидаги боғда ўйнаб юрган кезларимдан бери мен билан бирга бўлган ҳиссиёт натижаси эди. Агар Бернарду ичкарига тўп узатган вазиятни кўрсангиз, мени топа олмайсиз. Чунки мен анча орқада эдим, менга тўп келишининг имкони йўқ эди. Лекин қандайдир ички ҳиссиёт сабаб ихтиёрсиз равишда ичкарига бир қадам қўйдим. Лекин 100 дан 99 ҳолатда Бернарду тўпни бу ерга узатмасди. «Мана шу ўша биргина лаҳза бўлиши мумкин», дедим ўзимга. Олдинга юрдим ва тўп мени топди. Бир қадам орқароқда бўлсам ҳам кечикардим. Ваниҳоят, тўп мен томон сакраб кела бошлади ва миямда миллисониялар ичида минг ўй айланди: «У келяпти. Нима қиламан? Қаттиқ теп — бомба. Шошма, бу ахир учрашувдаги биргина имкониятинг бўлиши мумкин. Фақат аниқ теп. Сен боғда ўйнаяпсан. Тўрга ташлаб қўй. У келди, теп». Буларнинг бари — оний чақмоқ узра кечган хаёллар. Голдан сўнг мухлисларимиз томон тиззада сирпаниб бордим ва ўйладим: «20 дақиқа, яна 20 дақиқа бор, жин урсин»…

Бу 6-рақам позициясидаги футболчининг ўй-фикрлари. Биз ўша 20 дақиқа мобайнида росманасига қийналдик ва ҳуштак чалинди. Бу мен умр бўйи излаган ҳиссиётлар эди. Бу менинг гол урганим билан алоқадор ҳислар эмас. Барчаси 90 дақиқа жамоам билан қийинчиликка учраб, якунда ғалаба қозонганимиздан эди. Бу мени Манчестердаги биринчи кунимдан қўллаб келган мухлисларга требл совға қилиш қувончи эди. Бу «Сити» шарфларини тақиб олган болакайлар юзларида кўрган табассумларим учун эди. Оиламни қучиб ҳайқирган сўзларим учун эди: «Биз бу лаънатини ютдик».

Бу — дори. Сен шунинг учун футбол ўйнайсан.

Еврода ҳам худди шундай бўлди. Бу худди шоирона қаҳрамонлик асарига ўхшайди. Айниқса, иккинчи бўлимни майдон ташқарисидан томоша қилганим учун ҳам шундай ҳис қилганман. Бир неча лаҳзага назоратни қўлдан чиқардим. Мен турнир аввалидан ўзимга етакчиликни қўлга олишим кераклигини айтгандим. Мен кийим алмаштириш хонасидаги энг ёши катта футболчи эмасдим, лекин бизда даҳшатли даражада ёш бўлган бир неча футболчилар бор эди. Уларга майдондаги босим борасида ёрдам беришни хоҳлагандим. Нико ва Ламин ушбу ёзда эришган ютуқлари ҳақида ўйласам, улар учун жуда ҳам хурсанд бўламан. 17, 22 ёшда мана бундай катта турнирда, сени бутун ватанинг томоша қилаётганини билиб турган ҳолатда ўйнашни ақлбовар қилмайди. Уларнинг ёшида мен қандай яшаганимни билсалар, эсдан оғиб қолсалар керак.

2-бўлимда майдон ташқарисида ўтиришимни соатига 200 километр тезликда ҳаракатланаётган машинанинг ичида бўла туриб, унинг бошқарувида бўлмаган одамнинг ҳолатига ўхшатишим мумкин. 85-дақиқада гол урганимизда Микел Оярсабал тарафга шундай тезликда югурдимки, биринчи бўлим давомида майдонда ҳам бундай югурмаган бўлсам керак. Ўз ватанинг учун ютиш — бошқача ҳиссиёт. Мен худди ўша уйимиз олдидаги боғда ўйнаб юрган болага қайтиб қолгандек бўлдим. Коннектикутдаги лагерда жаҳон кубогини ютганимизда кўл бўйлаб йиғлаб югурган Родригога айландим. Сиз нафақат қайсидир шаҳар, балки бутун бир мамлакатни бахтиёр этганингизни ҳис қиласиз. Кўплаб одамлар, кўплаб авлодларни хушнуд этганингизни туясиз. Янгидан янги болалар мана шу ҳисни туйишларига сабабчи бўласиз. Мен каби нечтаси Ламин Францияга ёки Микел Англияга гол урганда кўчаларда қичқирганча югургандир. Мингларча. Миллионларча: «Яшасин, Испания!»

Мен бу ҳисни биламан. Соф бахт. Ер юзидаги барча китоблар, ҳисоб-китоблар ва бухгалтерлик курсларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, дунёда бу ҳисни тақдим эта оладиган биргина нарса бор. Бу — футбол. Яратганга футбол учун шукрлар бўлсин»

Абдулбасит Валихонов таржимаси
[/allow-turbo] [allow-dzen]
«Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси етакчиси ва бугунги кун футболининг энг кучли таянч яримҳимоячиларидан бири — Родри «The Player’s Tribune» нашрига интервью бериб, ўзининг майдондаги ва ҳаётдаги «олами» ҳақида гапириб берди.

«Мен доим жамоадошларимга инглизча эмас, американча гаплашишимни айтаман. Улар устимдан кулишни яхши кўришади. Доим шундай. Одатда, киядиган уст-бошимни деб масхара қиладилар. Лекин кўпинча ҳазиллар менинг гапириш тарзим ҳақида бўлади. Боиси, мен тилни Лондон ёки Манчестерда ўрганмаганман. Мен инглиз тилини Коннектикутда ўрганганман — американ лаҳжасида гаплашаман.

Кўриб турганингиздек, оиламда таълим жуда муҳим масала эди ва отам доим менинг Америка мактабида бир йил бўлса ҳам ўқиб қайтишимни истарди. Лекин менинг футболчи бўлиш орзум бунга йўл қўймаган. Шунинг учун, 14 ёшлигимда ёзги таътил вақтида Коннектикутдаги ёғочдан қурилган лагерлардан бирига борганман ва инглиз тилини ўша ерда ўрганганман. Ҳатто штат номи ҳам мадридлик кичик болакайга кулгили туюларди.

Лекин етиб борганимда худди Ҳолливуд киноларидан бирининг ичига тушиб қолгандек ҳис қилганман. Киноларда кўрамизку: болалар ёзги лагер учун кўл бўйидаги ям-яшил жойга боришади, каноэларда кўл бўйлаб сузишади, дарахтларга тирмашиб чиқишади, чайлаларда ухлайдилар ва пайрахалар билан олов ёқишади… Мен борган жой ростдан ҳам шундай эди. Гулхан атрофида маршмеллоу ва бисквитлар ердик. Шоколад беришарди. Буни сўз билан тасвирлаб бериш қийин эди. Телефон йўқ, Wi-Fi йўқ, мен бегона юртда янги дўстлар орттиришим керак эди. «Салом, мен — Родригоман, Мадриддан», дердим ўзимнинг аранг суҳбат қурадиган инглиз тилим билан. Болалар менинг устимдан кулишарди. «Хўп, йигитлар, қачон футбол ўйнаймиз», дердим. Улар эса «Ҳа, кечроқ футбол ўйнаймиз, теридан тўп ясаб, бир-биримизга улоқтирамиз, НФЛдагидек». Мен эса ҳайрон қолардим. «Йигитлар, мен футбол (soccer) ўйнамоқчиман», десам, улар буни рад этишарди.

Аксига олиб, у ерга 2010 йилги жаҳон чемпионати бошланганида боргандим. Интернет йўқлиги сабабли ҳеч нарсадан хабарсизлигимдан сиқилардим. Лекин лагеримизнинг асосий хонасида компютер бўларди ва консулимиздан ҳар учрашувдан сўнг натижаларни кўриб беришини илтимос қилардим. Испания биринчи учрашувда Швейцарияга ютказиб қўйганди, эсласангиз. Улар менга буни айтишганда устимдан кулишяпти, деб ўйлаганман. «Швейцарияга? Аминмисиз? Тўғри қидирдингизми ўзи?» Вақт ўтаверди, Испания эса яхшироқ ўйнашда давом этди. Плей-офф — улар ҳамон ғалаба қозонмоқда. Германияга қарши яримфинал вақтида гуруҳ билан каноэ саёҳатига чиққандик ва тюторимдан ҳар дақиқада ҳисобни кўриб беришини сўраб турардим. Ваниҳоят, лагерга қайтганимизда менга кимдир Испания финалга чиққанини айтди. Мен ҳеч қачон уйимдан бу қадар узоқда туриб, ўзимни уйдагидек ҳис қилмагандим. Ҳиссиётимни тасаввур қиляпсизми?!

Финал учун лагер консулига компютеридан ўйинни кўриш учун ялинганим эсимда. У рози бўлганди ва 10 дюмлик экранли ноутбукида кўрганман. Менга фарқи йўқ эди, нимада бўлса ҳам, учрашувни кўрсам бўлди эди. Мен ўшанда қандай қилиб буни уддалаганимизни билмайман. Балки, ўшанда қандайдир қароқчи сайт орқали учрашувни томоша қилгандирман, лекин атрофим тўла бефарқ америкаликлар билан финални чексиз ҳаяжон ичида томоша қилганим ҳануз ёдимда. Иниеста гол ургач, мен қичқириб кўл бўйлаб, «Яшасин Испания», деб югургандим. Америкаликлар бошларини сарак-сарак қилишар, мени ақлдан озган, деб ўйлашарди.

«Бу испаниялик бола шу футболга йиғлаяптими?» деб менга ҳайрат ичра қараб туришарди. Улар бу мен учун қандай аҳамиятга эга эканини тушунмаганлар.

Бутун умрим давомида мана шу икки дунё: футбол ва ҳақиқий олам ўртасида яшадим. Баъзида болалар менинг ўта оддийлигим устидан кулишарди. Лекин сиз онамдан сўраб кўрсангиз, менинг оддийликдан қанчалар йироқ бола эканимни айтиб беради. Футбол масаласида мен гиёҳванддекман. Агар оддийлигим ижтимоий тармоқ ёки қандайдир 400 фунтлик шалворларга қизиқмаслигимни англатса, ҳа, шундайман. Болалигимдан ҳиссиётлар ортидан қувадиган одам бўлганман. Мен футболчи бўлишни «Феррари» миниб юриш учун хоҳламаганман. Менинг қаҳрамонларим майдонда мени тирилишга мажбур қилгани учун уни севганман. 5 ёшимдан бери маҳалламиздаги майдонда футбол ўйнаганларимизни эслайман. Кечгача ўша ерда футбол ўйнардик, кейин эса қўшнилар билан бирга кечки овқат қилардик. 10 ёшларимда ўша майдончада футбол ўйнасаг-у, мен яхши ҳаракат қила олмасам, кун бўйи ота-онамга гапирмай юрардим. Ўзимдан қаттиқ хафа бўлардим. Онам менга қараб, «бунга нима бало бўлди? Бор-йўғи ўйин-ку», деб ўйлаган бўлса керак.

Лекин футбол мен учун доридек бир нарса эди. Шунинг учун, ота-онам билан келишиб олгандик. Очиғи, бу борада бевосита қандайдир суҳбат бўлганми ёки йўқ — эслолмайман. Бироқ, бу худди ўзаро англашилган нарсадек эди: агар мен футболчи бўлишни истасам, университетга ҳам киришим керак эди. Шунинг учун 17 ёшлигимда Мадриддан Вилярреалга кўчиб ўтганман ва футбол билан бир қаторда ўша ердаги «Ҳауме I» университетида таҳсил ола бошлаганман. Эсимда, биринчи ўқув йилида «Вилярреал» академияси ётоқхонасида яшаб, ўқишга ҳам ўша ердан қатнардим. Кейинги йил эса 18 ёшга кирдим ва мен академияда қолиш учун «қариб қолдим». Онам менга университет ётоқхонасига кўчиб ўтишни таклиф қилди. Мен хўп дедим ва ўша ерда яшай бошладим.

Менимча, бу Британиядаги ётоқхоналарга жуда ўхшаш: барча учун битта умумий кир ювиш хонаси, чўмилиш хоналари, кафетерия ва коридор бўйлаб кўплаб эшиклар. Ҳамма бир-бирига қўшни, сизнинг ўз ёғоч диванингиз, ёғоч столингиз бор. Менда телевизор ёки PlayStation йўқ эди, фақат ноутбуким. Тонгда «Вилярреал» машғулотларига, куннинг иккинчи ярмида университетга ва тунда… Албатта, бу ёшларга тўла университет ётоқхонаси эди. Ҳар жума оқшомида қайсидир хонада ўнлаб йигит-қизлар йиғилиб, ўйин-кулги бошлаб, кейин эса клубга кетишарди. Мен ҳам ётоқхонадаги йиғин бошланишига ўзимнинг газли сувимни кўтариб кириб борардим, улар мен футболчи эканимни ҳам билмас эди. Бир нечта пиво бутилкаларини бўшатгач, улар клубга йўл олар, мен эса сездирмай ғойиб бўлиб қолардим. Бир куни йигитлардан бири, «нега сен ҳеч қачон биз билан айлангани чиқмайсан. Бу қанақаси, оғайни», деб қолди. Мен эса унга футболчи эканим ва тонгда машғулотим борлигини айтгандим. Улар менга ишонмаган ва судрайвериб ҳол-у жонимга қўймаган.

Ўша вақтларда ҳали ҳам иккинчи жамоа билан шуғулланардим. Ҳеч ким эдим, машинам ҳам бўлмаган. «Вилярреал» машғулот базасига машинада 15 дақиқада етиб борса бўларди, бироқ ҳар куни таксига тўлаш учун пулим етмасди. Мен велосипедимда трамвай станциясигача бориб, уни трамвайга олиб чиқиб, ундан тушгач ҳам яна педалларни тез-тез босганча база томон отилардим. Ваниҳоят, мен ҳайдовчилик гувоҳномамни олдим ва отамга қўнғироқ қилдим: «Менда 3000 евро пул бор, қарангчи, менбоп бирорта машина топилиб қолармикан». Бир неча кундан кейин у менга қўнғироқ қилди: «Мен бир машина топдим. Бир кекса аёл ўз уловини сотмоқчи экан. 4000 евро сўраяпти, лекин машинада компютер (монитор назарда тутилмоқда) бор экан». Мен учун бундай пулга «компютерли» машина харид қилиш ажойиб келишувдек туюлди. У менга машинани олиб келиб берган, бу «Opel Corsa» эди. Машинага ўтирибоқ экранни титкилашни бошлаганман, экранга бир тегиниш орқали радиони ёқиш мумкин эди. Менга роса ёққанди. Мен ҳар куни шу машинада машғулотларга борардим. Дўстларим устимдан кулар эди, лекин менга бунинг аҳамияти йўқ: менга машина ёққанди.

Кейинги йил Ла Лигадаги илк учрашувимни ўтказдим ва курсдошларим ақлдан озай дейишганди, назаримда. Улар менга айтиб беришганди: «Футболни кўриб ўтирсам, пастки қаватдаги йигит экранда пайдо бўлди. 6-рақам позициясида ўйнаётган футболчи биз билан ҳисоблаш курсида ўқийдиган бола эди». Улар бунга ишонишмасди. «Бу ростдан ҳам ўша футболчими? Google’дан қидириб кўрчи?! Йўқ, бу иккиси битта Родриго бўлиши мумкин эмас, бундай исмлилар жуда кўп». Кейин эса мен кўпроқ учрашувларда майдонга туша бошладим ва курсдошларим менга «ҳой, сен кеча «Барселона»га қарши ўйнаган эдинг-ку, дарсда нима қиляпсан?» дейишарди. Испанияда биз Англияда ўйналадиган Fantasy Football’га ўхшайдиган Comunio номли ўйин ўйнаймиз: футболчиларни сотиб оласан ва менежер сифатида жамоани бошқарасан. Шанба оқшомида ётоқхонага келсам, баъзи йигитлар менга: «Бу нимаси, оғайни, менга атиги 3 очко бердинг, холос», дерди. Мен эса кулиб қўярдим.

Ўша даврлар ҳаётимнинг энг қувноқ даврлари эди. Билмадим қандай, лекин университетга қайтсам, миям худди бошқа дунё, аниқроғи ҳақиқий оламга қайтгандек ҳис қиларди. У ер мендан футбол дастлабки йилларда берадиган босимни кўтариб турарди. Мен аёлимни ҳам ўша ерда учратганман. У докторлик учун ўқирди. Сенга бир гап айтайми, унга менинг футболимнинг умуман қизиғи йўқ эди. У «Селта»даги дуранг ҳақида эшитишни умуман хоҳламасди.

Ўқитувчиларим кўз олдида мен шунчаки биттаси эдим. Испанияда университет бу — университет. У ерга бордингми, ишлашинг керак. Шундай экан, кичик хонамда ноутбуким билан ўтирар эканман, қилаётган ишимга шу қадар берилиб кетардимки, бутун олам ҳақида унутардим. Бир куни имтиҳонга тайёрланаётгандим, телефоним овозсиз режимда эди. Анча вақтдан сўнг, танаффус олиш учун телефонимга қарасам, 20 та SMS, 50 та WhatsApp қўнғироғи, 10 тага яқин ўтказиб юборилган қўнғироқлар. Нима бўлди, кимдир ўлдими, деб ўйлаганман. Жамоадошим қўнғироқ қилди — гўшакни кўтардим:

— Родри, қаердасан?
— Қаерда бўлардим, шу ерда. Университетда.

— Мураббий сени излаяпти. Ҳамма сени қидириш билан овора.
— Нималар деяпсан?

— «Валенсия» билан ўйинимиз бор. Ҳаммамиз автобусдамиз.
— Қўйсангчи, оғайни, «Валенсия» билан ўйин эртага…

Э, Худо, йўқ. Мактаб вақтида имтиҳон ёдингиздан чиқиб қолади ва у ерга борганингиздан сўнг барчаси ёдингизга тушади-ку. Менда худди шундай бўлди. Фақат имтиҳондамас, Ла Лига баҳси аввалидан. «Яхши, автобус кетаверсин, мен сизларга меҳмонхонада қўшиламан», деб айтдим. Мен шу қадар тезликда кийимимни кийиб, машинамга отилдимки, йўлда ҳам «Опел»имни Жеймс Бонддек ҳайдадим. Валенсиядаги меҳмонхонагача 1 соатлик йўл эди ва мен етиб борганда жамоавий йиғилиш ўтказилаётган эди. Мен «уйга вазифамни ит еб қўйди», деб баҳона қиладиган мактаб боласи ҳолатида эдим. Ва биласанми, бу баҳонам футболга ўтмади. Ўша куни дабдалам чиққанди. Лекин бу менга дарс бўлди ва иккала оламим ўртасидаги мувозанатни яхшироқ ушлашим кераклигини англаб етдим. Саёҳатим давомидаги ҳар бир хатомдан нималарнидир ўрганиб келяпман. «Вилярреал»да профессионалликни ўргандим. Футболчидан профессионалга айландим.

«Атлетико»да бир мавсум ўйнаш учун уйга қайтганимда рақобатбардошлик ҳам жуда муҳимлигини англадим. «Вилярреал»да тўп билан яхши ўйнардим, лекин жуда ҳам енгил эдим. Симеоне қўл остида «ёмон бола» бўлишни ўргандим. Майдонда бироз қинғир ишларни ҳам қилишга тўғри келишини англадим — росмана подкат ташлаш нималигини тушундим. 90 дақиқа давомида рақибларнинг жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилдим. Бу ҳам катта футболчига айланишимдаги муҳим бир давр, керакли унсур бўлди.

Кейинги мавсумда «Сити»га ўтдим ва бу мен учун орзу эди. У ерга боришдан аввал Бускетс билан гаплашдим. У менга: «Пепми? У сени яхшироқ футболчига айлантиради. Лекин сени тинч қўймайди. Унинг қўл остида ҳеч қачон ўзингни ривожлантиришдан тўхтамайсан». Серхио Гвардиола қўл остида меникига ўхшаш вазифани бажарган ва улкан ютуқларга эришганди ва мен унинг сўзларига ишондим. У ҳақ эди. Пепнинг қолганлардан фарқ қилиб турувчи жиҳати доим бир қадам олдиндалигида. У доим атрофидаги ўйинни ривожлантиришдан олдин ўзини ўстиришга ҳаракат қилади. У ўтган мавсумда ишлатган услуби билан қолиб кетишни ёқтирмайди, биз доим якунига етган мавсумни таҳлил қилиб чиқиб, янгиликлар устида ишлаймиз. Сиз бир жойда қотиб туриб, кетма-кет 4 марта АПЛда ғолиб бўла олмайсиз. Ўзингизни қайта кашф қиласиз, ёки ўласиз. Мен Пеп ҳақида гапираётганимда барчасини қўлларим билан кўрсатиб беришим керак. Менга битта стол ва қандайдир буюмлар, масалан, кофе идишлари керак бўлади ва мен уларни худди шахмат столи устида доналарни жойлаштиргандек ҳаракатлантириб, сизга гапимни Пеп услубида тушунтириб бера оламан: «сен у ерга, у эса мана бу ерга боради, нариги эса мана бу ерда бўлади ва банг — гол».

Менинг ривожланишимда Пеп навбатдаги муҳим унсурни қўшди — мен у билан майдонни бошқача кўра бошладим. Мен ўйинни ҳис қила бошладим: қачон бўшлиқларга томон юриш керак, қачон курашга киришиш керак. Қачон босим қилиш, қачон енгилроқ ҳаракатланиш… Унинг ишончи мен учун муҳим эди. Чунки 2019 йилда бу ерга келганимда кийим алмаштириш хонасига Агуэро, Фернандинио, Давид Силва, Кевин Де Брюйне каби афсоналар билан кириб борардим. 12 ёшлигимда Агуэро «Атлетико»да ўйнарди ва унинг машғулотларини томоша қилгани борардим. У менинг қаҳрамонларимдан бири эди. Кейин эса у билан ёнма-ён ўтирдим. Буни тасаввур қила оласизми?

Агуэро ва Отаменди доим менинг устимдан кулишарди. Фақат киядиган либосларим учун эмас, ҳар сафар автобусга чиққач қаллиғим билан FaceTime орқали гаплашганим учун. У доктор, мен футболчи бўлганимдан кейин, бизда бир-биримиздан узоқда бўлмаслик ва FaceTime орқали гаплашишдан бошқа ечим борми? Йўқ. албатта. Ютамизми-ютқазамизми, барибир, унга қўнғироқ қилардим. Ютсак-ку, ҳамма байрам қилиб мен билан иши бўлмасди. Лекин ютқазганимиздан кейин ҳам у билан одатдагидек гаплашаверардим. Қаллиғим билан гаплашганда мен университетдаги ўша Родригога айланиб қоламан. Ўша вақтда ҳамманинг боши эгилган, ҳамма жим бўлади, мен эса доимгидек баланд овозда: «Ҳа, очиғи, бугун расво ўйнадик. Ҳа-ҳа, дуранг ўйнаб қўйдик. Ҳа, асабим бузилиб турибди. Майли, буларни қўй, ўзинг қалайсан?...» Бир неча марта Агуэро ва Отаменди мени четга тортиб: «Сени Пеп эшитади. Бундай пайтда бунақа овозда телефонда гаплашиб бўлмайди», деб айтишганди. Мен эса: «Ҳа, қалайсан, бугун ютдик. Лекин мен барибир ўйнолмадим. Neftlix кўряпман, дейсанми? Нима еяпсан?»… Йигитлар мендан телефонни олиб қўйишга ҳаракат қилишарди: «Родри сенга телефон қилиб юборади. У кетиши керак. Родри, телефонни қўй». Мен эса пинагимни бузмай, у билан гаплашаверардим.

Майдондан чиқар эканман, доим оёқларим ердалигига ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қиламан. Одамлар бу одатимни баъзида нотўғри талқин қилишларини биламан. Албатта, футболчилар атрофида жуда кўплаб маркетинг ва медиа ишлайди. Бироқ мен ҳеч қачон улар учун ўзимни кўрсата олмайман, сунъийлик қўлимдан келмайди. Бир гал фотосессияда қатнашдим ва фотограф мендан китоб билан расмга тушишни сўради. Эртасигаёқ университетдаги дўстларимдан: «Қўйсангчи, оғайни, сен китоб ўқишни ёқтирмайсан-ку», деган гапларни эшитдим. Шундай экан, ижтимоий тармоқларда кўрган ҳамма нарсангизга ҳам ишонаверманг, реал ҳаёт умуман бошқача.

Сўнгги йилларда «Сити» билан бизга анча омад кулиб боқяпти. Лекин ғалабалар пайтида сен шунчаки ҳаётдан завқ оласан. Қачонки, мағлубиятга учрай бошласанг, росманасига муваффақиятсизликка учрасанг, ўшанда ўсасан. 2021 йилдаги «Челси»га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг, оила аъзолари учун ажратилган кичик ҳудудга ўтдим ва ота-онам ва ака-укаларимни кўриб, бир оғиз ҳам гапиролмай қолдим. Бу худди ўша 10 ёшлигимда уйимиз ошхонасида онамга бир оғиз гап айтмай ўтирган пайтга ўхшарди. Ўшанда ўзимга: «Мен буни ортиқ ҳис қилишни хоҳламайман. Мен яхшироқ ишлашни ва бунданда кучлироқ бўлиш йўлини топишим керак».

Ҳозир чемпион бўлиб, дунё тепасига чиққан кунимиздан бери мендан ҳеч ким ўша 2021 йилги финал ҳақида сўрамайди. Лекин, менимча, бу ҳаётимдаги энг муҳимларидан бири. Ҳар бир муваффақиятли лаҳза ортида ҳаётдаги қандайдир муваффақиятсизлик ёхуд қийинчилик туради. 2023 йилги финалда гол урганимда ҳам бу ҳеч қандай ҳисоб-китоб қилинган нарса эмасди. Барчаси ўша 20 йил аввал мен уйимиз ёнидаги боғда ўйнаб юрган кезларимдан бери мен билан бирга бўлган ҳиссиёт натижаси эди. Агар Бернарду ичкарига тўп узатган вазиятни кўрсангиз, мени топа олмайсиз. Чунки мен анча орқада эдим, менга тўп келишининг имкони йўқ эди. Лекин қандайдир ички ҳиссиёт сабаб ихтиёрсиз равишда ичкарига бир қадам қўйдим. Лекин 100 дан 99 ҳолатда Бернарду тўпни бу ерга узатмасди. «Мана шу ўша биргина лаҳза бўлиши мумкин», дедим ўзимга. Олдинга юрдим ва тўп мени топди. Бир қадам орқароқда бўлсам ҳам кечикардим. Ваниҳоят, тўп мен томон сакраб кела бошлади ва миямда миллисониялар ичида минг ўй айланди: «У келяпти. Нима қиламан? Қаттиқ теп — бомба. Шошма, бу ахир учрашувдаги биргина имкониятинг бўлиши мумкин. Фақат аниқ теп. Сен боғда ўйнаяпсан. Тўрга ташлаб қўй. У келди, теп». Буларнинг бари — оний чақмоқ узра кечган хаёллар. Голдан сўнг мухлисларимиз томон тиззада сирпаниб бордим ва ўйладим: «20 дақиқа, яна 20 дақиқа бор, жин урсин»…

Бу 6-рақам позициясидаги футболчининг ўй-фикрлари. Биз ўша 20 дақиқа мобайнида росманасига қийналдик ва ҳуштак чалинди. Бу мен умр бўйи излаган ҳиссиётлар эди. Бу менинг гол урганим билан алоқадор ҳислар эмас. Барчаси 90 дақиқа жамоам билан қийинчиликка учраб, якунда ғалаба қозонганимиздан эди. Бу мени Манчестердаги биринчи кунимдан қўллаб келган мухлисларга требл совға қилиш қувончи эди. Бу «Сити» шарфларини тақиб олган болакайлар юзларида кўрган табассумларим учун эди. Оиламни қучиб ҳайқирган сўзларим учун эди: «Биз бу лаънатини ютдик».

Бу — дори. Сен шунинг учун футбол ўйнайсан.

Еврода ҳам худди шундай бўлди. Бу худди шоирона қаҳрамонлик асарига ўхшайди. Айниқса, иккинчи бўлимни майдон ташқарисидан томоша қилганим учун ҳам шундай ҳис қилганман. Бир неча лаҳзага назоратни қўлдан чиқардим. Мен турнир аввалидан ўзимга етакчиликни қўлга олишим кераклигини айтгандим. Мен кийим алмаштириш хонасидаги энг ёши катта футболчи эмасдим, лекин бизда даҳшатли даражада ёш бўлган бир неча футболчилар бор эди. Уларга майдондаги босим борасида ёрдам беришни хоҳлагандим. Нико ва Ламин ушбу ёзда эришган ютуқлари ҳақида ўйласам, улар учун жуда ҳам хурсанд бўламан. 17, 22 ёшда мана бундай катта турнирда, сени бутун ватанинг томоша қилаётганини билиб турган ҳолатда ўйнашни ақлбовар қилмайди. Уларнинг ёшида мен қандай яшаганимни билсалар, эсдан оғиб қолсалар керак.

2-бўлимда майдон ташқарисида ўтиришимни соатига 200 километр тезликда ҳаракатланаётган машинанинг ичида бўла туриб, унинг бошқарувида бўлмаган одамнинг ҳолатига ўхшатишим мумкин. 85-дақиқада гол урганимизда Микел Оярсабал тарафга шундай тезликда югурдимки, биринчи бўлим давомида майдонда ҳам бундай югурмаган бўлсам керак. Ўз ватанинг учун ютиш — бошқача ҳиссиёт. Мен худди ўша уйимиз олдидаги боғда ўйнаб юрган болага қайтиб қолгандек бўлдим. Коннектикутдаги лагерда жаҳон кубогини ютганимизда кўл бўйлаб йиғлаб югурган Родригога айландим. Сиз нафақат қайсидир шаҳар, балки бутун бир мамлакатни бахтиёр этганингизни ҳис қиласиз. Кўплаб одамлар, кўплаб авлодларни хушнуд этганингизни туясиз. Янгидан янги болалар мана шу ҳисни туйишларига сабабчи бўласиз. Мен каби нечтаси Ламин Францияга ёки Микел Англияга гол урганда кўчаларда қичқирганча югургандир. Мингларча. Миллионларча: «Яшасин, Испания!»

Мен бу ҳисни биламан. Соф бахт. Ер юзидаги барча китоблар, ҳисоб-китоблар ва бухгалтерлик курсларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, дунёда бу ҳисни тақдим эта оладиган биргина нарса бор. Бу — футбол. Яратганга футбол учун шукрлар бўлсин»

Абдулбасит Валихонов таржимаси
[/allow-dzen] [/yandexrss][shortrss] ЎФА футбол мухлисларини огоҳлантирди... https://zamin.uz/sport/137989-fa-futbol-muhlislarini-ogolantirdi.html https://zamin.uz/sport/137989-fa-futbol-muhlislarini-ogolantirdi.html ЎФА қалбаки чипталар борасида футбол мухлисларини огоҳлантирди. Маълумки, 15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.«Ушбу учрашувга қизиқиш юқори бўлмоқда. Шу ўринда чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирамиз! Айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз.Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!», дейилади ассосиация хабарида.Эслатиб ўтамиз, тармоқларда 10 октябр куни кечган Ўзбекистон-Эрон баҳсида кўплаб мухлислар қалбаки чипталар сабаб стадион ташқарисида қолиб кетгани хабар берилганди. [allow-turbo]
ЎФА қалбаки чипталар борасида футбол мухлисларини огоҳлантирди. Маълумки, 15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

«Ушбу учрашувга қизиқиш юқори бўлмоқда. Шу ўринда чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирамиз! Айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз.

Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!
», дейилади ассосиация хабарида.

Эслатиб ўтамиз, тармоқларда 10 октябр куни кечган Ўзбекистон-Эрон баҳсида кўплаб мухлислар қалбаки чипталар сабаб стадион ташқарисида қолиб кетгани хабар берилганди.[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Sun, 13 Oct 2024 20:10:27 +0500 [/shortrss] [fullrss] ЎФА футбол мухлисларини огоҳлантирди... https://zamin.uz/sport/137989-fa-futbol-muhlislarini-ogolantirdi.html https://zamin.uz/sport/137989-fa-futbol-muhlislarini-ogolantirdi.html Спорт Shuhrat Sun, 13 Oct 2024 20:10:27 +0500
ЎФА қалбаки чипталар борасида футбол мухлисларини огоҳлантирди. Маълумки, 15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

«Ушбу учрашувга қизиқиш юқори бўлмоқда. Шу ўринда чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирамиз! Айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз.

Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!
», дейилади ассосиация хабарида.

Эслатиб ўтамиз, тармоқларда 10 октябр куни кечган Ўзбекистон-Эрон баҳсида кўплаб мухлислар қалбаки чипталар сабаб стадион ташқарисида қолиб кетгани хабар берилганди. [allow-turbo]
ЎФА қалбаки чипталар борасида футбол мухлисларини огоҳлантирди. Маълумки, 15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

«Ушбу учрашувга қизиқиш юқори бўлмоқда. Шу ўринда чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирамиз! Айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз.

Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!
», дейилади ассосиация хабарида.

Эслатиб ўтамиз, тармоқларда 10 октябр куни кечган Ўзбекистон-Эрон баҳсида кўплаб мухлислар қалбаки чипталар сабаб стадион ташқарисида қолиб кетгани хабар берилганди.[/allow-turbo] [allow-dzen]

Эслатиб ўтамиз, тармоқларда 10 октябр куни кечган Ўзбекистон-Эрон баҳсида кўплаб мухлислар қалбаки чипталар сабаб стадион ташқарисида қолиб кетгани хабар берилганди.[/allow-dzen] [/fullrss] [yandexrss] ЎФА футбол мухлисларини огоҳлантирди... https://zamin.uz/sport/137989-fa-futbol-muhlislarini-ogolantirdi.html ЎФА қалбаки чипталар борасида футбол мухлисларини огоҳлантирди. Маълумки, 15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.«Ушбу учрашувга қизиқиш юқори бўлмоқда. Шу ўринда чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирамиз! Айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз.Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!», дейилади ассосиация хабарида.Эслатиб ўтамиз, тармоқларда 10 октябр куни кечган Ўзбекистон-Эрон баҳсида кўплаб мухлислар қалбаки чипталар сабаб стадион ташқарисида қолиб кетгани хабар берилганди. Спорт Sun, 13 Oct 2024 20:10:27 +0500 ЎФА қалбаки чипталар борасида футбол мухлисларини огоҳлантирди. Маълумки, 15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.«Ушбу учрашувга қизиқиш юқори бўлмоқда. Шу ўринда чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирамиз! Айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз.Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!», дейилади ассосиация хабарида.Эслатиб ўтамиз, тармоқларда 10 октябр куни кечган Ўзбекистон-Эрон баҳсида кўплаб мухлислар қалбаки чипталар сабаб стадион ташқарисида қолиб кетгани хабар берилганди. [allow-turbo]
ЎФА қалбаки чипталар борасида футбол мухлисларини огоҳлантирди. Маълумки, 15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

«Ушбу учрашувга қизиқиш юқори бўлмоқда. Шу ўринда чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирамиз! Айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз.

Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!
», дейилади ассосиация хабарида.

Эслатиб ўтамиз, тармоқларда 10 октябр куни кечган Ўзбекистон-Эрон баҳсида кўплаб мухлислар қалбаки чипталар сабаб стадион ташқарисида қолиб кетгани хабар берилганди.[/allow-turbo] [allow-dzen]
ЎФА қалбаки чипталар борасида футбол мухлисларини огоҳлантирди. Маълумки, 15 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

«Ушбу учрашувга қизиқиш юқори бўлмоқда. Шу ўринда чипталарни ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирамиз! Айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз.

Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!
», дейилади ассосиация хабарида.

Эслатиб ўтамиз, тармоқларда 10 октябр куни кечган Ўзбекистон-Эрон баҳсида кўплаб мухлислар қалбаки чипталар сабаб стадион ташқарисида қолиб кетгани хабар берилганди.[/allow-dzen] [/yandexrss][shortrss] Умра зиёратини уюштирадиган фирмалар учун янги талаблар белгиланди https://zamin.uz/jamiyat/137988-umra-zieratini-ujushtiradigan-firmalar-uchun-jangi-talablar-belgilandi.html https://zamin.uz/jamiyat/137988-umra-zieratini-ujushtiradigan-firmalar-uchun-jangi-talablar-belgilandi.html Вазирлар Маҳкамасининг “Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги” 668-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди.Ушбу қарорнинг мақсади, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олиш талабларини белгилаш, зиёратчиларга амалларни муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, сифатли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлашга қаратилган.Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди. Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензия якка тартибдаги лицензия тури ҳисобланади ҳамда лицензияларни бериш танлов асосида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан 2024 йил 5 октябрдан амалга оширилади.Қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:1 млн доллар миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат Умра визасини расмийлаштириш.Бунда, Умра визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.

Читайте на 123ru.net