Элдор Шомуродов 2025 йилни қайси жамоада бошлайди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари ҳисобланган Элдор Шомуродовнинг “Рома” клубидаги келажаги яна мавҳум бўлиб турибди.
Аслини олганда легионеримиз 2021 йилнинг ёзида Рим клубига кўчиб ўтганидан бери ҳар трансфер ойнаси арафасида “Рома”ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқатилади. Хусусан, ёзда ҳам клуб 29 ёшли ҳужумчи билан хайрлашишга яқин турганди, лекин ўша пайтдаги бош мураббий Даниэле Де Росси кутилмаганда Элдор ҳақидаги фикрини ўзгартириб, уни жамоада олиб қолди.
Кейинчалик римлик мураббийнинг ўрнини эгаллаган Иван Юрич ўзбек футболчисига деярли эътибор қаратгани йўқ. Икки ойдан кейин бош мураббий курсисини Клаудио Раньери эгаллади. Бироқ, ўтган мавсум Шомуродов ёрдамида “Кальяри”ни юқори дивизионда олиб қолган тажрибали мутахассис “Рома”га ўтганидан кейин ҳамюртимизнинг хизматларидан деярли фойдаланмаяпти.
Қишки трансферлар бошланиши олдидан таниқли инсайдер Николо Скира Элдор Шомуродов ҳақида хабар тарқатди.
- Элдор Шомуродов яқин ҳафталар ичида “Рома”ни тарк этиши кутилмоқда. Рим клуби яқинда маош фондига босимни камайтириш мақсадида у билан шартномани 2027 йилнинг ёзигача узайтирганига қарамай, Клаудио Раньери Элдорни келажакдаги режаларига киритмаяпти, - деб ёзди Николо Скира.
Аслини олганда, чемпионатнинг аввалидаёқ иккита мураббийнинг жавобини бериб, учинчиси мутахассис олиб келинганига қарамай, “Рома”нинг ўйини ва натижаларида сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлгани йўқ.
Ҳозирги таркибда бир неча футболчиларнинг келажаги мавҳум бўлиб турибди. Ҳатто, Элдор Шомуродовдан ташқари жамоанинг энг машҳур юлдузи Пауло Дибала ва кўп йиллик сардори Лоренцо Пеллегринининг ҳам Римда қолиши катта сўроқ остида турибди.
“Рома” раҳбарияти Клаудио Раньери бошчилигида таркибни қайта шакллантириш ҳақида бош қотирмоқда. Биринчи навбатда, жамоага янги бош мураббий тайинланади. Чунки Раньери жамоани мавсум охирига қадар бошқариб туради ва кейин клуб хўжайинларига спорт йўналишида маслаҳатчилик қилади. Раньери ҳозир ўзи ўтирган курсини эгаллайдиган бўлажак бош мураббийни танлаш билан овора.
Таркибни шакллантириш кўпроқ, ёзда тайинланадиган мураббийга боғлиқ бўлади. “Рома” унгача клубга керак бўлмай қолган ўйинчилардан қутилиб, янги ижрочилар учун жой очиш билан шуғулланади.
Элдор Шомуродов ўзига берилаётган жуда кам ўйин вақтида фаол ҳаракат қилаётгани ва айрим вазиятларда гол уришни уддалаётганига қарамай, Римни тарк этиш эҳтимоли катта.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов жорий мавсумда жами 12 маротаба майдонга тушиб, А Серия ўйинларида “Эмполи”, Италия кубогида “Сампдория” жамоаси дарвозасини ишғол қилган ва ўз ҳисобига битта ассист ҳам ёздириб қўйган.
Ҳозирга қадар ўзбек футболчисига иккита жамоа қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар чиққан эди. Улардан бири машҳур футболчиларни ўзида жамлаётган А Серия дебютанти “Комо” ва иккинчиси В Серияда қолиш учун курашаётган “Салернитана”.
Экспертларнинг таъкидлашича, қарийб бир ой давом этадиган қишки трансферлар даврида Элдор Шомуродовга ҳар галгидек яна бир неча клуб даъвогар бўлиши кутилмоқда. Демак, ҳужумчимиз 2025 йилни қайси жамоада бошлаши январь ойи давомида аниқ бўлади.