Буюк Британия Башар Асаднинг рафиқасини қабул қилишга тайёр эмас
Фото: Reuters
Башар Асаднинг рафиқаси мамлакатга қайтишни истаса, Буюк Британия уни қабул қилишга тайёр эмас. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Туркия ва араб ОАВлари хабар қилишича, Асма Асад 24 йиллик никоҳдан сўнг ажралиш ҳақида ариза берган ва Лондонда янги ҳаёт бошлашни хоҳлаётганини айтган. Асма қон саратонининг оғир шаклига чалинган. У даволаниш учун турмушга чиққунга қадар яшаган Британияга бормоқчи. Асма Асад мамлакатга кириш учун эри билан ажрашиши керак. Чунки “ажрашиш мамлакатга кириш учун асосий шарт” ҳисобланади.
Шунингдек, Асма Асад суд орқали Москвадан чиқиб кетишга рухсат олмоқчи. Бироқ амалдаги тақиқнинг аниқ сабаблари ошкор этилмаган. Тахминларга кўра, бу Россияда бошпана олиш учун ҳужжатлар вақтинча олиб қўйилгани билан боғлиқ. Башар Асаднинг ўзи Россияда қаттиқ чекловларга дуч келаётгани айтилмоқда.
Унга Москва ҳудудини тарк этиш ва бирон-бир сиёсий фаолият билан шуғулланиш тақиқланган. Бундан ташқари, Россия ҳукумати Башар Асаднинг молиявий активларига киришни музлатиб қўйган. Шунга ўхшаш ҳолат унинг укаси Моҳир Асадга ҳам тегишли бўлиб, унинг бошпана олиш ҳақидаги аризаси ҳали ҳам кўриб чиқилмоқда.
Асма Сурия ва Британия фуқаролигига эгалигига қарамай, Буюк Британия ТИВ раҳбари Девид Лемми шундай деди:
“Сўнгги кунларда Асма Асад мамлакатимизга киришга уринаётгани ҳақида эшитдим. У санкциялар остида эканлигини ва Буюк Британияда хуш кўрилмайдиган шахс эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман”.
Асманинг икки фуқаролиги бўлгани сабабли, унинг Британия фуқаролиги бекор қилиниши мумкин. Бироқ қироллик бош вазири Кир Стармер Асад режими қулаганидан кўп ўтмай, Асмани Британия фуқаролигидан маҳрум қилиш ҳақида гапириш ҳали эрта эканлигини айтган.
“Биз қарор қабул қилиш учун жуда эрта босқичда турибмиз”, деди Стармер.