World News

UFC эгалари бокс лигасини ташкил қилмоқчи

UFC промоушенига эгалик қилувчи "TKO Group" компанияси Саудия Арабистони сармоядорлари билан биргаликда бокс лигасини ташкил қилади, деб хабар бермоқда "New York Times" газетаси.

Келишув яқин ҳафталарда эълон қилиниши кутилмоқда.

Саудия Арабистони Жамғармаси молиячи сифатида ишлайди,"TKO Group" эса бошқарув масъулиятини ўз зиммасига олади. Бокс бўйича турнирлар Саудия Арабистони, АҚШ ва Европада бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC бош директори Дана Уайт профессионал боксда ишлаш истагини билдирган эди.

Читайте на 123ru.net