World News

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов рақибини муддатдан аввал мағлуб этди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик-Сити шаҳрида аргентиналик Франко Максимилиано Окампога қарши рингга чиқди.

Жанг 10 раундга мўлжалланган бўлса-да, 4-раунддаёқ якунланди.

4-раундда Шаҳрам Ғиёсовнинг кетма-кет зарбалари таъсирида рефери ҳисобни очди. Бу вақтда рақиб ўзига кела олмади ва ҳакам жангни тўхтатишга қарор қилди.

Шундай қилиб, Ғиёсов профессионал боксдаги 17-жангида 17-ғалабасини қўлга киритди.

Энди Шаҳрам Ғиёсов Эннис - Станиосис тўқнашуви ғолибига қарши WBA ва IBF камари учун жанг ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Шаҳрам бу жангини марҳума қизи учун бағишлашини маълум қилганди.

Читайте на сайте