Қорақалпоқ фаолининг адвокати қамоқдаги "ноинсоний муносабат"дан шикоят қилмоқда
Қорақалпоғистонлик фаол Даулетмурат Тажимуратов 2022 йилда Нукусда содир бўлган воқеалар юзасидан 16 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Адвокатининг иддао қилишича, қамоқда маҳкум учун тоқат қилиб бўлмас шароитлар яратилган: у жисмоний зўравонлик ва бошқа қийноқларга дучор қилинмоқда.
Тажимуратов иши БМТнинг Махсус ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди ва ушбу орган унинг ҳибсга олиниши, суд қилиниши ва қамоққа ҳукм этилишини ноқонуний деб баҳолади ва Тажимуратовни дарҳол озод қилишга чақирди....