World News

Банк иловаларига антивирус ўрнатилади

Банклар ва тўлов хизматлари ўз мобил иловаларига зарарли дастурлардан ҳимоя қилувчи антивирус тизимларини ўрнатади, деб Uz24.uz хабар берди.

Фойдаланувчи қурилмасида зарарли дастур белгилари аниқланганда, тизим орқали огоҳлантириш юборилади. Ички ишлар органлари сўрови асосида шубҳали пул ўтказмаларига алоқадор банк карталари тезкорлик билан блокланади.

Банклар, шунингдек, вояга етмаган мижозлар билан боғлиқ шубҳали молиявий операциялар ҳақида уларнинг ота-оналарини хабардор қилишга мажбур бўлади.

Читайте на сайте