World News

Темиров УФC билан янги келишувга эришди

УФC доирасида муваффақиятли юришини давом эттираётган ўзбекистонлик жангчи Рамазон Темиров нуфузли промоушен билан янги шартномага имзо чекди. Бу ҳақда спортчининг устозларидан бири – Жасур Алижонов ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълумот берди.

Алижоновга кўра, Рамазон Темиров УФC билан навбатдаги 4 та жангни ўз ичига олган шартнома асосида келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда у ўта енгил вазн тоифасида УФC рейтингида 13-поғонани эгаллаб турибди. Промоушен доирасида ҳозиргача 2 марта октагонга кўтарилган Темиров ҳар иккала жангда ҳам ишончли ғалабага эришган.

Навбатдаги синов эса 27 июл куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. Унда у қозоғистонлик Асу Алмабаев билан тўқнаш келади. Бу жанг Темиров учун янги босқич сари муҳим қадам бўлиши мумкин.

Читайте на сайте