Трамп: АҚШ Эрон ядровий объектларига "жуда муваффақиятли" ҳужумлар уюштирди
Президент Дональд Трампнинг айтишича, АҚШ ҳарбийлари Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога аралашган ҳолда Эроннинг учта ядровий объектига зарба берган. Бу ҳаракат Яқин Шарқдаги кенг қамровли уруш бошланиши борасидаги ҳавотирларни оширди.
Трамп 21 июнь куни “ажойиб ҳарбий муваффақият” ҳақида эълон қилди. Унга кўра, АҚШ самолётлари Исроил билан ҳамкорликда Фордов, Натанз ва Исфаҳондаги ядровий объектларни нишонга олган. Бу Эронни музокараларга кайтаришга каратилган дипломатик ҳаракатлар...