World News

Ямал нега "Реал"га қарши "Эл-Класико"да яхши ўйнай олмади?

Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйинда ўзини яхши кўрсата олмади ва "Барселона" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Машҳур спорт шифокори Педро Луис Риполнинг фикрича, Ямалдаги муаммо кузда дуч келган чов соҳаси жароҳати билан боғлиқ.

"Бундай жароҳатни даволаш жуда қийин. Унинг ўзига хос томони шундаки, у оғриқ келтиради, бу эса ҳаракатланиш ва зарба бериш кучини деярли 50 фоизга пасайтиради.

Биз буни "Эл-Класико"да ҳам кўрдик. Ямал деярли дарвозага зарба бермади, унга ҳаракат қилиш қийин эди.

Бундай оғриқ билан ўйнаш мумкин, лекин у ўз даражасида ўйнашга халақит беради ва самарадорликни сезиларли даражада камайтиради", - деди Рипол "Эл Ларгеро" дастурида.

"Барселона" ҳозирда Испания чемпионати турнир жадвалида 22 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Читайте на сайте