World News

Тошкентда ростдан ҳам иситиш тизими 3-ноябрдан ёқиладими?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарорига кўра, пойтахтда марказлашган иссиқлик таъминоти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

3-ноябрдан бошлаб ижтимоий муассасаларда — мактаблар, болалар боғчалари, шифохоналар ва бошқа ижтимоий объектларда иситиш тизими ишга тушади.

Шундан икки кун ўтиб, 5-ноябрдан турар жой биноларига ҳам иссиқлик бериш режалаштирилган. Мутасаддилар сўзларига кўра, ҳарорат барқарор паст даражада сақланиб турганидан кейин, тизим босқичма-босқич тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

Мазкур чора фуқароларга қулай яшаш шароитларини таъминлаш ва совуқ мавсумда ижтимоий объектлар фаолиятини узлуксиз давом эттириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Читайте на сайте