Феруза Норматова кўз ёш билан мурожаат қилди: “Айбим — эрим мени севиб уйланганими?”
Актриса Феруза Норматова ижтимоий тармоқларда юрагини ларзага солган ҳиссий мурожаат билан чиқди. У ўзига нисбатан билдирилган туҳмат ва танқидлардан чуқур ранжиганини очиқ баён қилди.
“Доим фақат Аллоҳга кўз ёшларимни кўрсатиб келдим. Бугун эса юрагимни қаттиқ оғритишди. Мен уларга нима ёмонлик қилдим? Менинг айбим — эрим мени севиб уйланганими? Ёки мен уни севиб турмушга чиққанимми?”, — дея ёзди актриса ўз постида.
Феруза Норматова танқидчиларнинг сўзлари уни ранжитганини яширмади. У ўз фикрининг давомида шундай дейди:
“Ҳамма туҳмат қилганларга Роббим ҳакам бўлсин. Менга қилган туҳматлари ўз бошларига қайтмасин, Аллоҳ асрасин. Қайтар дунё бу.”
Актрисанинг бу мурожаати қисқа фурсатда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб мухлислар уни қўллаб-қувватлаб, меҳр ва сабр тиловчи изоҳлар ёзишди.