World News

Марказий Осиё саноат маркази ишга тушди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Давлатлароро кенгашнинг иккинчи йиғилиши якунида йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар. Асосий воқеа сифатида икки давлатнинг энг муҳим ва кенг кўламли лойиҳаларидан бири – “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси марказининг очилиши бўлди.

Шунингдек, Тошкентда “Тенге банк”нинг янги бош офиси фаолияти йўлга қўйилди. “Silkway Central Asia” кўп тармоқли логистика маркази, чизиқли алкилбензен ишлаб чиқариш заводлари, Янги Тошкентдаги “Астана” квартали ҳамда пойтахтларда “Тошкент” ва “Астана” меҳмонхона мажмуаларининг қурилиши бошланди.

Давлат раҳбарлари амалга оширилаётган лойиҳалар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирдилар.

Читайте на сайте