World News

Доминик Кор Бундеслигада рекорд ўрнатди

Германиянинг "Майнц" жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Кор Бундеслигада ўзгача рекордга эришди. Бу ҳақда Opta маълумот берди.

Кор Бундеслиганинг 11-тури доирасидаги "Хоффенхайм"га қарши ўйинда (1:1) 88-дақиқада майдондан четлатилди. Бу унинг Бундеслигадаги тўққизинчи қизил карточкаси бўлиб, мусобақа тарихида бундай натижага ҳеч ким эришмаган.

Аввалги рекорд эгалари Луис Густаво ("Хоффенхайм", "Бавария", "Волфсбург") ва Йенс Новотни ("Карлсруэ" ва "Байер") ҳисобида саккизтадан қизил карточка бор эди. Доминик Кор 2022 йилдан бери "Майнц" таркибида ўйнаб келмоқда.

Шу вақт давомида у жамоа сафида 6 марта қизил карточка олган (2 таси тўғридан-тўғри).

Читайте на сайте