Оливер Бауман 500-ўйинини ўтказди
Бундеслиганинг ўн биринчи турида ўйинлар давом этмоқда. Майнцда бўлиб ўтган учрашувда маҳаллий клуб "Ҳоффенҳайм" билан 1:1 ҳисобига дуранг ўйнади.
Ушбу ўйин "Ҳоффенҳайм" дарвозабони Оливер Бауман учун ўзига хос аҳамият касб этди, чунки у Германия футболининг юқори лигасидаги 500-ўйинини ўтказди. Бауман Бундеслига тарихида бундай ютуққа эришган бешинчи дарвозабон бўлди.
Умуман олганда, у Германия олий лигасида 500 ўйин ўтказган фақат 14-футболчидир. Айни пайтда "Ҳоффенҳайм" Германия чемпионати турнир жадвалида яхши натижа кўрсатиб, олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Жамоа кейинги турда "Аугсбург" билан ўйнайди.