World News

Миллий электр тармоқларига янги раҳбар тайинланди

Абдумалик Назиров «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. У бунгача компания бошқаруви раисиининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Энергетика соҳасидаги ушбу янги тайинловлар тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев имзолади. Бундан ташқари, Дадажон Исакулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси («Ўзэнергоинспекция») бошлиғи лавозимига тайинланди.

У илгари «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси сифатида ишлаган.

Читайте на сайте