World News

Саида Мирзиёева гиёҳвандликка қарши кескин кураш бошланишини эълон қилди

Президент Администрациясида куч тузилмалар раҳбарлари иштирокида муҳим ишчи йиғилиш бўлиб ўтди. Унда наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-айланмасига қарши курашиш масалалари кўриб чиқилди.

Саида Мирзиёева йиғилишда сўз олиб, айниқса ёшлар орасида гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича кескин чора-тадбирлар зарурлигини таъкидлади. У гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга қарши мувофиқлаштирилган, самарали ва тезкор тизимни қисқа муддатда яратиш лозимлигини билдирди.

“Ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш – бу давлатнинг энг муқаддас бурчидир. Бу йўлда ҳар қандай ноқонуний ҳаракатларга қатъий чек қўйилади,” — деди Саида Мирзиёева.

Йиғилиш якунида куч тузилмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди. Эндиликда, бу борада давлат сиёсати доирасида кескин бурилиш кутилмоқда.

Читайте на сайте