World News

Қиш Ўзбекистонга илиқ об-ҳаво билан келди

1-декабр куни Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво асосан қуруқ ва илиқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет. Тошкентда ҳаво ҳарорати +13° гача, жанубий вилоятларда эса +17° гача кўтарилади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийсида кечалари -5° гача совуқ бўлиши мумкин. Ушбу ҳудудларда айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда, кундузги ҳарорат эса +8°…+13° атрофида бўлади.

Самарқанд, Бухоро ва Навоий каби марказий вилоятларда кундуз кунлари ҳарорат +10°…+15° оралиғида бўлади. Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик ва совуқ кутилмайди.

Читайте на сайте