World News

Сурхондарёда 4 машина тўқнашди: Isuzu, Жигули ва 2 та Nexia

30-ноябрь куни соат 13:45 да Сурхондарё вилояти Мирзаобод туманида тўрт автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ҳодиса «Душанбе-Тошкент» халқаро автомобиль йўлининг М-34 қисмида юз берган. Isuzu автомобили ҳаракатланаётган «ВАЗ-2101» ва икки Nexia-3 автомобили билан тўқнашган.

Оқибатда «ВАЗ-2101» ҳайдовчиси тиббий ёрдам учун мурожаат қилган. Воқеа юзасидан Мирзаобод туман ички ишлар бўлими суриштирув ишларини бошлади.

Сурхондарё вилояти ЙҲХБ барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Читайте на сайте