Тошкентда Onix ЙТҲ содир этди пиёдани уриб учириб юборди
Тошкентда юз берган оғир ЙТҲ бир инсон ҳаётига зомин бўлди. Юнусобод туманида 28 ноябрь куни соат 11:10 да Onix ҳайдовчиси машина бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХХ хизмати маълум қилди.
Ҳайдовчининг назоратни йўқотиши натижасида автомашина аввал пиёдани, сўнг ўнг қаторда турган Nexia-3 ва Cobalt транспорт воситаларига келиб урилган.
Афсуски, пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.