Мажбурий ижро бюроси номидан сохта қарзлар ҳақида огоҳлантириш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳайот Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси (МИБ) номидан юборилган сохта хабарномалар тарқатиш ҳолатлари кўпайган.
Фирибгарлар одамларга сохта қарзлар ҳақидаги хабарларни юбориб, зарарли apk-дастурларни ўрнатишни таклиф қилмоқда.
Ушбу дастурлар орқали улар шахсий маълумотлар, банк карталари ва молиявий маблағларга ноқонуний равишда кириш имконини қўлга киритмоқда.
Бош прокуратура фуқароларни ижтимоий тармоқларда бундай хабарларга нисбатан ўта эҳтиёткор бўлишга чақирди.