Uzbekistan Airways янги йил учун қўшимча рейслар йўлга қўяди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси янги йил байрамлари даврида ички йўналишларда қўшимча рейсларни амалга оширади. Компания маълумотига кўра, декабр ва январ ойларида Тошкентдан Нукус, Бухоро, Урганч, Термиз ва Наманганга рейслар йўлга қўйилади.
Тошкент — Нукус — Тошкент йўналишидаги HY015/016 рейслари 28–31 декабр кунлари ҳамда 4, 9 ва 11 январ кунлари амалга оширилади. Шу йўналишда қўшимча HY011/012 рейслари эса 3 ва 10 январ кунлари бажарилади.
Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишидаги HY023/024 рейслари 28–31 декабр кунлари, шунингдек, 3, 4, 9, 10 ва 11 январ кунлари амалга оширилади. Тошкентдан Урганчга HY059 рейслари 28–31 декабр кунлари, қайтиш рейслари (HY060) эса 3, 4, 9, 10 ва 11 январ кунлари бажарилади.
Наманган — Тошкент — Наманган йўналишидаги HY092/091 рейси 9 январга режалаштирилган. Тошкент — Термиз — Тошкент йўналишидаги HY069/070 рейслари 30 декабр ва 10 январ кунлари амалга оширилади.