АҚШ доллари курси 15,27 сўмга ошди
Ўзбекистон Марказий банки 25 декабр учун АҚШ долларининг расмий курсини 12 067,60 сўм даражасида белгилади. Доллар курси 15,27 сўмга ошди.
Шунингдек, Марказий банк евро курсини янгилади — 14 239,77 сўм, бу эса 26,46 сўмга ошганини англатади. Рубл курси эса ўзгаришсиз қолди — 153,71 сўм.
24 декабр соат 16:00 ҳолатига кўра, тижорат банклари долларнинг харид нархини 11 955–12 050 сўм оралиғида, сотув нархини эса 12 060–12 130 сўм оралиғида белгилаган. Евронинг харид нархи 13 000–14 000 сўм, сотув нархи эса 14 250–15 500 сўм даражасида қайд этилган.
Рубл эса 90–145 сўмдан харид қилиниб, 154–190 сўмдан сотилмоқда.