World News

Ўзбекистонда улгуржи савдо ҳажми ошди

Ўзбекистонда улгуржи ва чакана савдо ҳажми ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар беради.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-ноябрь ойларида мамлакатда чакана савдо айланмаси 403 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга кўп бўлиб, истеъмолчилар фаоллигининг ошганини кўрсатади.

1 декабр ҳолатига кўра, республикада чакана савдо соҳасида 86 197 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда. Улугуржи савдо сегментида ҳам ижобий ўсиш кузатилди.

Ҳисобот даврида улгуржи савдо айланмаси 443 триллион 4 миллиард сўмга етди, бу ўтган йилга нисбатан 12,8 фоизга кўпдир. Декабр бошида Ўзбекистонда улгуржи савдо соҳасида 51 497 та тижорат ташкилоти фаолият олиб борган.

Шунингдек, 2025 йилнинг январ-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72 миллиард доллардан ошгани қайд этилган.

Читайте на сайте