World News

Президент янги йил муносабати билан дам олиш кунлари бўйича янги фармон эълон қилди

Ўзбекистонда Янги йил байрами муносабати билан аҳоли учун узайтирилган дам олиш кунлари белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти томонидан 24 декабрь куни имзоланган “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонда сўз боради.

Фармонга мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, 31 декабрь ҳамда 2 ва 3 январь қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди. Шу тариқа, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан жами беш кун дам олиш имкониятига эга бўлади.

2026 йилда барча ходимлар учун 2 январь, 28–29 май ва 31 август қўшимча дам олиш кунлари ҳисобланади. Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун эса 3 январь, 30 май ва 31 декабрь қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Шунингдек, айрим байрам кунлари дам олиш кунларига тўғри келиши сабабли кўчирилади. Жумладан, 8 март, 21 март ва 9 май байрамларига мос дам олиш кунлари тегишли равишда 9 март, 23 март ва 11 майга кўчирилади. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш куни 12 декабрдан 31 декабрга кўчирилади.

Байрам кунлари узайтирилиши муносабати билан туризм, санаторийлар ва ички транспорт хизматлари учун чегирмалар ҳамда акциялар ташкил этиш тавсия қилинган. Байрам тадбирлари ҳақида аҳолини кенг хабардор қилиш чоралари ҳам кўрилади.

Читайте на сайте