World News

65 ёшли аёл ҳайдовчилик имтиҳонидан бир уринишда ўтди

Ўзбекистонда 65 ёшли пенсионер аёл ижтимоий тармоқларда ҳақиқий сенсацияга айланди: у ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топшириладиган имтиҳоннинг барча босқичларини илк уринишдаёқ муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Имтиҳон маркази ходимлари бу натижани алоҳида эътироф этмоқда. Уларнинг айтишича, автоматлаштирилган тизимлар сабаб жараён анча мураккаблашган, ҳатто ёшлар ҳам кўпинча назария ёки рулдаги синовдан йиқилиб қолади.

Аммо тажриба ва эътибор ўз сўзини айтди: қаҳрамонимиз автополигондаги барча машқларни хатосиз бажарди, назарий саволларга ҳам аниқ ва ишончли жавоб қайтарди.

Читайте на сайте