World News

АҚШ Николас Мадурога нисбатан расмий айбловларни эълон қилди

АҚШ Бош прокурори Памела Бонди X ижтимоий тармоғидаги баёнотида Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳамда унинг рафиқаси Силия Флоресга нисбатан расмий айбловлар қўйилганини маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Маълумотга кўра, Мадурога “наркотерроризм мақсадидаги фитна”да иштирок этиш, кокаинни АҚШ ҳудудига олиб киришни уюштиириш, шунингдек, АҚШга қарши қўлланиши мумкин бўлган қурол ва портловчи мосламаларни сақлаш каби айбловлар илгари сурилмоқда. Эр-хотинга оид ишни Ню-Йорк штатининг Жанубий округи суди кўриб чиқади.

Бонди ўз постида Мадуро ва Флорес “яқин вақт ичида АҚШ ҳудудида, Америка судларида америкалик адлия олдида жавоб беради”, дея таъкидлади. Шунингдек, у АҚШ президентига венесуэлалик етакчи ва унинг турмуш ўртоғини жавобгарликка тортиш талабини илгари сургани учун миннатдорлик билдириб, уларни қўлга олиш бўйича операцияда қатнашган америкалик ҳарбийларга ҳам ташаккур изҳор этди.

Читайте на сайте