Юнусободда маст йигит пенсионер машинасини шикастлади
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Юнусобод туманида содир бўлган ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
2 январ куни Юнусобод тумани 13-мавзеда 1954 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “Матиз” автомобилига зарар етказилгани аниқланди. Текширувлар давомида машина ойнасини 1999 йилда туғилган, кучли алкогол мастлиги ҳолатидаги эркак синдиргани маълум бўлди ва у қўлга олинди.
Ҳолат бўйича Юнусобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Жараён Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти назоратида.