World News

Тожикистонда қайд этилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Тожикистон Республикаси ҳудудида қайд этилган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Маълумотга кўра, бугун — 9 январь куни соат 02:14 да Тожикистонда зилзила содир бўлган. Ер қимирлашининг эпицентри Тошкентдан 477 км жануби-шарқ томонда жойлашган. Зилзиланинг магнитудаси 5,3 ни ташкил этган, чуқурлиги эса 139 км этиб қайд қилинган. Эпицентр Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон ҳудудига тўғри келади. Координаталари: 38,39 даража шимолий кенглик ва 73,37 даража шарқий узунлик.

Мутахассислар қайд этишича, Ўзбекистон ҳудудида ушбу зилзиланинг сезилиш кучи қуйидагича бўлган:

— Фарғона вилоятида 2–3 балл (тахминан 260 км масофада);

— Андижон вилоятида 2 балл (285 км);

— Наманган вилоятида 2 балл (325 км).

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қирғизистонда содир бўлган ер қимирлаши ҳам Ўзбекистон ҳудудида сезилгани ҳақида хабар берилган эди.

Читайте на сайте