World News

Термизда йигит 16 қаватли уйдан ўзини ташлади

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 22 ёшли йигит 16 қаватли уйнинг томидан фожиали тарзда ўзини ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ҳодиса 12 январь куни, Термиз шаҳар, Фаровон массиви, “Боғишамол” МФЙда содир бўлди. 2004 йилда туғилган фуқаро уйнинг юқори том қисмидан қулаб, дарҳол вафот этган.

Ҳозирда мазкур фожиали ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фожиа сабабларини аниқлаш учун барча имкониятларни текшираётгани маълум қилинди.

Читайте на сайте