World News

Президент Бухоро шаҳрининг янги бош режасини кўрди

Президентга Бухоро шаҳрининг ривожланиши ва муҳитини такомиллаштиришга қаратилган янги бош режа тақдим этилди. Ҳужжатда шаҳар муҳитини янада замонавий ва қулай шаклда ташкил этиш, шунингдек, транспорт ва туризм инфратузилмасини кенгайтириш ва такомиллаштириш назарда тутилган.

Лойиҳа доирасида конгресс-холл, амфитеатр, кутубхона, фуд-холл, чакана савдо ва тижорат объектлари ҳамда юқори тоифали меҳмонхонани ўз ичига олган кўп функцияли тарихий-этнографик боғ барпо этиш режалаштирилган.

Бундай режа шаҳарнинг маданий ва туризм салоҳиятини ошириш, аҳоли ва меҳмонлар учун замонавий шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилгани таъкидланмоқда.

Читайте на сайте