World News

Ўзбекистонда поездлар чипталари нархлари 15 фоизга оширилмоқда

Ўзбекистонда темирйўл орқали йўловчи ташиш хизматлари нархлари оширилмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълум қилишича, 2026 йил 1 февралдан бошлаб айрим поездлар, хусусан, юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари учун чипта нархлари 15 фоизга қимматлайди.

Қайд этилишича, мазкур қарор техник хизмат кўрсатиш харажатларининг ўсиши, эҳтиёт қисмлар қимматлашуви, электр энергияси ва эксплуатация сарфларининг ортиши билан боғлиқ. Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш, хизмат сифатида халқаро стандартларни сақлаб қолиш ҳамда инфратузилмани мунтазам янгилаб бориш зарурати ҳам инобатга олинган.

Янгиланган тарифларга кўра, «Афросиёб» поездларида қуйидаги йўналишлар бўйича чипта нархлари белгиланди:

Тошкент — Бухоро

  • VIP: 1 138 000 сўм

  • Бизнес: 760 000 сўм

  • Эконом: 509 000 сўм

Тошкент — Қарши

  • VIP: 976 000 сўм

  • Бизнес: 642 000 сўм

  • Эконом: 429 000 сўм

Тошкент — Самарқанд

  • VIP: 709 000 сўм

  • Бизнес: 455 000 сўм

  • Эконом: 311 000 сўм

Бундан ташқари, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўловчи поездлари учун ҳам чипта нархлари 15 фоизга оширилган.

Читайте на сайте