Феруза Жуманиязова: "Қотган нон есам ҳам, Феруза Жуманиязова бўлмасам ҳам рози эдим"
Хонанда Феруза Жуманиязова “ИнтервюТВ” билан бўлган суҳбатида шундай саволга жавоб берди: “Агар қайтиш имконияти бўлганида, қайси йилларга қайтган бўлардингиз ва нималарни тузатган бўлардингиз?”
Феруза бироз маюс бўлган ҳолда деди:
“Онамнинг қучоғига қайтган бўлардим. Онамни жудаям соғиндим. Майли, ўша бир хонали уйда яшасак ҳам, ота-онамнинг ёнига қайтиш имкони бўлса, рози эдим. Ҳатто Феруза Жуманиязова бўлмасам ҳам рози эдим. Фақат ота-онамнинг ёнида бўлишим кифоя. Қотган нонни еб ўтирсак ҳам, ўзимни бахтли ҳис қилган бўлардим. Қанийди, шундай имкон бўлганида...”
Бундай жавобни берар экан, хонанда кўзларига ёш олди. Унинг сўзлари мухлисларни ҳам ота-онасининг ҳаёт эканлигида эътибор беришга, уларни қадрлашга чақирди. Ота-онасини йўқотганлар эса яна бир бор кўзларига ёш олиб, хотираларини эслашга туртки бўлди. Шу жавобдан хулоса қилиш мумкинки, ота-онанинг соғ эканлиги ва ёнингда бўлиши — ҳаётдаги энг катта бахтдир.