Райҳондан “Дил поралар” – Янги тарона мухлислар қалбини забт этди!
Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири Райҳон 6 февраль куни мухлисларини янги “Дил поралар” номли қўшиғи билан хушнуд этди. Тарона эълон қилинган заҳоти YouTube платформасида тингловчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Романтик оҳанглар ва юракдан чиққан сўзлар билан бойитилган ушбу композиция Райҳон ижодининг яна бир самимий намунаси бўлди. Қўшиқ севги, соғинч ва ички кечинмаларга бой бўлиб, айниқса юрагида армони бор тингловчилар қалбига ўзгача таъсир ўтказмоқда.
Мухлислар ижтимоий тармоқларда таронани “ҳақиқий ҳислар билан куйланган”, “Райҳондан кутган даражадаги чиройли тарона”, дея баҳолаб, санъаткорни қўллаб-қувватлашмоқда.
Райҳон “Дил поралар” орқали яна бир бор ўзининг маҳоратли, профессионаллик билан ёндашган санъаткор эканини исботлади.