World News

Таълим 6 ёшдан бошланади: мажбурий тайёрлов босқичи жорий этилади

Президентнинг янги фармонига кўра, Ўзбекистонда мактабгача таълим тизими тубдан янгиланади. Эндиликда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари мажбурий таълимнинг илк босқичи сифатида жорий этилади.

2027–2028 ўқув йилидан бошлаб ушбу тайёрлов босқичини тамомлаган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат тақдим этилади. Бу ҳужжат кейинчалик ўқувчининг мактаб шаҳодатномасида ҳам қайд этилади.

Шунингдек, 2026–2028 йиллар давомида республика ҳудудларида “Янги авлод” номли давлат боғчалари ташкил этилиши режалаштирилган. Бу муассасалар робототехника, фан, тил ўрганиш, ижодий ва жисмоний ривожланиш каби йўналишларда ихтисослашган бўлиб, болалар учун замонавий ўйин ва ўқув муҳити яратади.

Муҳим жиҳати шундаки, янги тизим босқичма-босқич амалга оширилади. 2026–2027 ўқув йилида қабул тартиби аввалгидек қолади – яъни болалар 7 ёшга тўлган йили 1 синфга қабул қилинади.

Читайте на сайте