World News

Эрон Туркия билан муносабатларни бузишга уринишни АҚШ ва Исроилга юклади

Теҳрон Туркия ҳудудига баллистик ракета учирилгани ҳақидаги айбловларни рад этди ва АҚШ ҳамда Исроилни икки давлат – Эрон ва Туркия – ўртасидаги муносабатларни бузишга уринишда айблади, деб хабар бермоқда РБК.

Эроннинг "Хатам ал-Анбия" марказий штаби расмий вакили маълум қилишича, Эрон қуролли кучлари Туркия томон ракета учирмаган.

Вакилнинг сўзларига кўра, "АҚШ раҳбарлари ва сионистик режимнинг аввалги фитналарини инобатга олсак, бундай ҳаракат АҚШ ва сионистик режим томонидан икки давлат – Эрон ва Туркия – ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилганга ўхшайди ва бу текширувни талаб қилади".

Эрон давлат телевидениеси ушбу баёнотни эълон қилиб, вазиятни текшириш ва ҳақиқатни аниқлаш зарурлигини таъкидлади.

Читайте на сайте