World News

Регистон майдони дунёнинг энг гўзал масканлари рўйхатига киритилди

Time Out 2026 йил учун дунёнинг энг гўзал масканлари рўйхатига Самарқанддаги Регистон майдонини киритди. Нашр машҳур майдоннинг бетакрор меъморий ансамблини алоҳида эътироф этиб, XV–XVII асрларда бунёд этилган мадрасалар, нафис безатилган гумбазлар ва тарихий мажмуанинг ҳайратланарли уйғунлигини таъкидлади.

Янги рейтингга дунёнинг турли бурчакларидан 51 та йўналиш киритилган. Time Оut'га кўра, рўйхат экспертлар ва саёҳат муаллифларининг фикрлари ҳамда сафар тажрибаси асосида тузилган. Унда табиий манзаралар, қадимий шаҳарлар ва диққатга сазовор меъморий обидаларни ўз ичига олган турли масканлар жамланган.

2026 йилги рейтингнинг илк уч ўрнини Испаниядаги Picos де Europa тоғлари, Индонезиядаги Komodo миллий боғи ва Нью-Йоркдаги Morgan Library анд Museum эгаллади. Янгиланган рўйхатга илк бор бир нечта масканлар ҳам қўшилди, жумладан Италиядаги Болонья тарихий маркази ва Сардиниядаги Capo Testa яримороли.

Регистон майдони Ўзбекистоннинг энг машҳур маданий рамзларидан бири ва Самарқандга келувчилар учун асосий диққатга сазовор жойлардан бири бўлиб қолмоқда. Унинг халқаро рейтингга киритилгани мамлакатнинг тарихий мероси ва меъморий дурдоналарига глобал қизиқиш ортиб бораётганининг яна бир белгисидир.

Читайте на сайте