Тожикистон президенти Ўзбекистонга келиши кутиляпти
Тожикистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ташриф расмий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳамда тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
23-29 март кунлари эса икки давлат ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат соҳасидаги янгиликларни намойиш этишга бағишланган “Тожикистон маданияти ва киноси кунлари” бўлиб ўтади. Бу тадбир доирасида кино, театр ва бошқа санъат намойишлари орқали халқлар ўртасидаги дўстлик ва мулоқот янада чуқурлашиши кутилмоқда.
Махсус тадбирлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг барқарорлигини намоён этиш билан бирга, маданий мерос ва ижодий салоҳиятни кенг аудиторияга етказишга хизмат қилади. Бу сафари орқали Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилиши режалаштирилмоқда.