World News in Uzbek
Декабрь
2024
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Новости за 17.12.2024

Озодлик Радиоси 

АҚШ: Мэдисондаги мактабда чиққан отишмада камида 4 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Висконсин штати Мэдисон шаҳридаги мактабда 16 декабрь куни номаълум шахс мактабда одамларни ўққа тутган. Маҳаллий полиция ҳодиса чоғида ҳужумчи дохил камида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган. Яна камида олти киши жароҳатлар билан касалхонага етказилган.  Христианлик мактабида отишма маҳаллий вақт билан эрталабки соат 11 ларда содир бўлган. Ҳужумчи ўсмир бўлгани айтилмоқда. Полиция унинг шу мактаб ўқувчиси бўлганини истисно қилмаяпти, бироқ ҳали конкрет маълумотларни...

Озодлик Радиоси 

Коррупция оқибатида давлатга 1,4 триллион сўм зарар етказилган

Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар оқибатида 2023 йилда давлат манфаатларига 1,4 триллион сўм миқдорида зарар етказилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эълон қилган 2023 йил учун “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза”да сўз боради.  Давлат манфаатларига етказилган зарарнинг юқори улуши Андижон (243 миллиард сўм), Наманган (194 миллиард сўм), Қашқадарё (143 миллиард сўм) ва Тошкент вилоятларига (132 миллиард сўм) тўғри...

Озодлик Радиоси 

Судья Нью-Йоркдаги иш бўйича Трампнинг айбдорлигига оид қарорни бекор қилмади

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 16 декабрь куни судья 2016 йилдаги сайлов кампанияси чоғида сайлов жамғармасидан ноқонуний равишда маблағ харфлаганликка оид иш юзасидан Дональд Трампни айбдор деб топиш бўйича суд ҳайъати томонидан чиқарилган ҳукмни бекор қилишдан бош тортди.  Судья Хуан Мерчан Трамп адвокатларининг мамлакат Олий судининг президент ўз расмий ваколатлари доирасида амалга оширилган хатти-ҳаракатлари учун таъқиб қилинмаслиги ҳақидаги қарори Дональд Трампни бу иш бўйича...

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Фанлар академиясига янги президент сайланди

Таниқли математик Шавкат Аюпов Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти этиб сайланган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.  Академиянинг 16 декабрь куни бўлиб ўтган умумий мажлиси қатнашчилари ана шундай қарорга келинган. Ўзбекистон президенти шу кунги фармони билан мазкур тайинловни тасдиқлаган. 72 ёшли Шавкат Аюпов бунга қадар Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти директори вазифасида ишлаб келган.  Жорий йил ноябрь ойидаги сайловда Тошкент шаҳридан Олий...

Zamin.uz 

Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлиши прогноз қилинди

Ўзбекистон Марказий банки 17 декабр кунги савдолар учун 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан курсини 12 874 сўм этиб белгилади. Йил бошидан буён сўмнинг Америка валютасига нисбатан қадрсизланиши 4,4 фоизни ташкил этяпти.2025 йилги давлат бюджети параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13 250 сўмдан ҳисобланган. Бу кўрсаткич 2026 йилда 13 725 сўм, 2027 йилда 14 150 сўм бўлиши прогноз қилиняпти.S&P халқаро рейтинг агентлигига кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан ўртача курси кейинги йиллар давомида... Читать дальше...

Sputniknews-uz.com 

АЭС, уран ва ядровий тиббиёт: Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги қандай?

Самарқандда бўлиб ўтган атом энергетикаси бўйича конференция якунлари "Москва–Тошкент–Олмаота" видеокўприги давомида Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида муҳокама қилинди.

Озодлик Радиоси 

Германия парламенти канцлер Шольцга ишончсизлик билдирди

Германия парламенти коалицион ҳукумат тарқаб кетганидан кейин федерал канцлер Олаф Шольцга ишончсизлик вотуми билдирди.  Шольцга 733 нафар парламент депутатидан фақат 207 нафари ишонч билдирган, улар Шольц мансуб бўлган Германия Социал-демократик партияси (ГСДП) вакилларидир. 394 та овоз ишончсизлик учун берилган, 116 нафар депутат эса овоз беришдан тийилган. Парламент ишончига эга бўлиш учун Шольц камида 367 та овоз йиғиши лозим эди.  Бундестагнинг Шольц кабинетига ишончсизлик...

Озодлик Радиоси 

Тошкент вилоятида эркак ва аёл заҳарланиш оқибатида вафот этди

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Тошкент вилояти Пискент туманида эркак ва аёл номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди.  Qalampir.uz нашрининг Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар қилишича, Пискент тумани Бирлик маҳалласида бирга яшаб келган жуфтлик (29 ёшли Р.Д. ва 27 ёшли А.С.) ўз хонадонида вафот этган. Ҳодиса юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, дастлабки маълумотномада эркак ва аёлнинг ўлимига сабаб ўлароқ номаълум модда билан заҳарланиш,...

Озодлик Радиоси 

Иқтисодий тизимдаги уч юз раҳбар ишдан олинди

Ўзбекистон иқтисодий комплекси тизимида ишлаб келган 297 нафар раҳбар сусткашлиги ва масъулиятсизлиги сабаб лавозимидан бўшатилди.  Бу ҳақда 16 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинган.  Расмий хабарномага кўра, йиғилишда айрим раҳбарлар “бу вақтинча, бир-икки йилда ўтиб кетади” деган кайфиятда юрганига алоҳида тўхталиб ўтилган.  Ишдан кетказилган масъуллар ўрнига “замонавий фикрлайдиган, янги тажриба...